Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 606
المشتركون
-124 ساعات
+117 أيام
+2830 أيام
أرشيف المشاركات
Бандаликнинг аломатлари
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бандалик бу ҳар қандай чора тадбирлардан воз кечиб Аллоҳнинг белгилаб қўйган тақдирини кузатишликда ҳамда бу тақдирнинг ўзидаги ихтиёрдан кўра яхши ва хайрли эканлиги ҳақиқатқини англаб етишликда намоён бўлади.
Нақл этишларича, Иброҳим Адҳам қуддиса сирруҳу қул сотиб олгач, ундан сўради:
– Одатда сен нима тановул этасан?
– Нима берсангиз шуни..., – деди қул.
– Қандай ишни бажара оласан?
– Мендан нимани талаб қилсангиз ўшани.
– Қандай истагинг бор?
– Хожасининг хоҳиши олдида қулнинг истаги қандай аҳамиятли бўлиши мумкин?!
Буни кўрган Иброҳим Адҳам қуддиса сирруҳу ўзларининг нафсларига мурожаат этиб шундай дедилар:
– Эй бечора! Сен Аллоҳга бутун ҳаётинг давомида бир соатча бўлса ҳам мана шу қул ҳозир сенга итоат этолганичалик итоат этганинг йўқ!
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Ва одамлардан, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар, албатта, биз сиз билан бирга эдик, дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксиларидаги нарсаларни ўта билгувчи зот эмасми?!
Анкабут сураси 10-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДАН КЎНГИЛ ТЎЛМАСА, ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
САВОЛ: Ўқилган намозимдан кўнглим тўлмади. Шу намозни қайта ўқишим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бўлиб, унга кўра намоз қуйидаги ҳолатларда қайта ўқилиши лозим:
• Намозда бирор фарз амал бажарилмай қолиб кетган бўлса;
• Намозда бирор вожиб амал қасддан бажарилмай қолиб кетса;
• Намозда бирор вожиб амал унутиб бажарилмаса ва намоз охирида саждаи саҳв ҳам қилинмай тугатилган бўлса.
Агар намозда суннат амаллар тарк қилинган бўлса ёки намоз макруҳлик билан ўқилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқиш вожиб эмас, балки мустаҳаб (чиройли саналган) иш ҳисобланади. Ушбу ҳолатда қайтадан ўқимаса ҳам гуноҳкор саналмайди.
Саволда сўралган ҳолатга келсак, кўнгил тўлмаслиги юқорида санаб ўтилган фарз ёки вожиб амал тарк қилинган ҳолатлар сабабли бўлса, намоз қайта ўқилиши керак. Аммо ҳақиқатда собит бўлмаган шубҳа-гумонлар, васвасалар сабабли кўнгил тўлмаётгандек бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқилмайди. Чунки кўп ҳолларда “кўнглим тўлмаяпти”, деб намозни қайта-қайта ўқийвериш инсонни ўзига бўлган ишончини йўқотади ва васваса касалига чалинишига олиб келади. Шундай экан, намозда бажариладиган фарз, вожиб, суннат амаллар ҳақида яхши ўрганиш, энг асосийси турли хаёлларга чалғимасдан намозни эътибор билан адо этиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Денгизни айнитувчи гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@FITRATUZ
#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб бўлсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 30-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:02
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:25
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
СОМОН ВА БЕДАДАН ҲАМ УШР БЕРИЛАДИМИ?
САВОЛ: Сомон, беда, маккажўхорининг поясидан ушр бериладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сомондан ушр берилмайди, чунки буғдой сомони учун эмас, балки дони учун экилади. Бедани уруғ олиш учун экилса, уруғидан ушр берилади. Агар бедани пояси учун экилган бўлса, унда бедапоядан ушр берилади. Маккажўхори ҳам худди шундай, дони учун экилган бўлса, донидан ушр берилади. Поясидан ушр берилмайди. Лекин ҳайвонларга ем қилиш учун экилган маккажўхори ёки жўхорининг поясидан ушр берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#yangiliklar
Ўзбекистон делегациясининг Иордания сафари фойдали келишувларга бой бўлди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@FITRATUZ
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса, икки кафтини оғзига қўйсин ва овозини пасайтирсин”, дедилар.
Имом Абу Довуд ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 29-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 8-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
+9
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар. 🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса “алҳамду лиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ”(Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ
САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.
Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#пайпоқ
📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 28-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
