Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 664
المشتركون
+124 ساعات
-27 أيام
+4130 أيام
أرشيف المشاركات
+3
#Сўз_иштирокчиларга
🌙 #Ислом_сивилизатсияси_форуми
💬 Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг буюк ислом цивилизацияси давлатларидан биридир...
🌙Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса, Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби (Саудия Арабистони): — Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг буюк ислом цивилизацияси давлатларидан биридир. Самарқанд — Буюк Ипак йўлининг дурдонаси, ислом меъморчилиги тараққиётида марказий ўрин тутган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Биз яхши биламиз ва бундан мамнунмизки, Ўзбекистон харитадаги оддий давлат эмас. У ислом цивилизацияси китобига ёзилган энг ёруғ саҳифалардан биридир. Самарқанддан Бухорогача, Регистондан Имом Бухорий зиёратгоҳигача бўлган барча тарихий ёдгорликлар шу ҳақиқатни намоён этадики, бу замин инсоният илм-фани ва маънавий онги учун юксак зиё масканларини барпо этган буюк умматнинг меросидир. Бугун ана шу буюк меросни йодга олар эканмиз, бизнинг масъулиятимиз фақат ўтмиш билан фахрланишдан иборат эмас. Балки илм ва амал орқали, юксак исломий қадриятларга таянган ҳолда, цивилизация руҳини бугунги ҳаётимизда қайта жонлантиришдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг исломий, илмий ва маданий меросни қайта тиклаш, уни асраб-авайлаш ҳамда бутун дунёга танитиш борасидаги юксак саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этамиз. Бу борада муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев жанобларининг хизматлари беқиёсдир. Аллоҳ таоло у кишининг саъй-ҳаракатларини муборак қилсин ва улар орқали эл-юртга манфаат ато этсин. Биз Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг очилишини ҳам ислом оламидаги энг йирик илмий ва маданий масканлардан бири сифатида юксак қадрлаймиз. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилганини ҳам юксак баҳолаймиз. Айниқса, ушбу марказда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг бой илмий меросини тадқиқ этишга қаратилган илмий ишлар алоҳида аҳамиятга эгадир.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#Жума #Шукуҳи #Пискент
Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан
2026 йил 10 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.
https://t.me/diyonatli
#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)#ЖУМА #tabrik 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Беморларга дори ёзиб бериши орқали дорихоналардан бонус олиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Ҳозирги кунларда шифокорлар беморларга дори ёзиб берадилар ва дорихоналар ана шу дорини ёзган шифокорларга бонус сифатида маълум миқдорда пул беради. Шу пул улар учун ҳалол ҳисобланадими?
Шунингдек, соҳадаги айрим шифокорлар тиббий текширув ўтказадиган жиҳоз (аппарат) ўрнатишган ва келадиган ҳар бир бемор учун юборган шифокорларга маблағ беришади. Бунинг ҳукми қандай?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар шифокор беморнинг манфаати ва яхшилигини кўзлаган ҳолда, тўлиқ холис ва омонатдорлик билан бемор учун энг фойдали ҳамда мос келадиган дорини тавсия қилса, қолаверса, қуйидаги шартларга риоя этса, у ҳолда шифокор учун дорихонадан бонус олиши жоиз бўлади:
1. Шифокор шунчаки бонус олиш илинжида сифатсиз, кераксиз ва қиммат дори-дармонларни тавсия қилмаслиги керак.
2. Беморга нисбатан ҳеч қандай алдов бўлмаслиги лозим, яъни ҳақиқатан ҳам ундаги касалликнинг ушбу дорига эҳтиёжи бўлсин. Шунингдек, шифокорнинг мазкур фирма билан ҳамкорлиги ошкора қилиб қўйилиши керак.
3. Дори ишлаб чиқарувчи компания ёки дорихоналар шифокорга бериладиган бонуслар харажатини дори нархини қимматлаштириш орқали беморнинг зиммасига юкламасликлари керак.
4. Бемор фақат шифокор ўзи келишиб олган ўша дорихона ёки фирманинг дорисини сотиб олишга мажбурланмаслиги лозим.
5. Дори ишлаб чиқарувчи компаниялар бонус, ҳадя ва имтиёзлар тўловининг харажатини қоплаш учун дориларнинг сифатини тушириб юбормасликлари керак.
Саволнинг иккинчи қисмидаги тиббий жиҳозларга текширув учун юбориш орқали олинадиган бонусларнинг ҳукми ҳам юқоридаги ҳукм билан бир хил бўлади. Яъни, беморни муайян бир шифокорда кўрикдан ўтишга мажбурламаслик, пул илинжида керак бўлмаса ҳам юбормаслик, тиббий кўрик қилувчи шифокор унга юборган шифокорга бермоқчи бўлган маблағи беморга кўрсатадиган хизмат ҳақига қўшмаслиги, хизматининг сифати ва нархи бошқа шифокорларники билан бир хил бўлиши шарт.
Лекин ушбу шартларга риоя қилмасдан айрим шифокорларнинг ўз бурч ва вазифаларини бажариш эвазига фирма ва дорихоналардан бонус олишлари пора бўлиб қолади. Натижада маблағни уларга бераётганлар ҳам гуноҳга шерик бўлиб қолади. Чунки Исломда порани бериш ҳам, олиш ҳам ҳаромдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Пора берувчи ҳам, пора олувчи ҳам дўзахдадир”.
Шунингдек, Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини, пора олувчини ва пора ишида воситачилик қилувчини лаънатлаганлар.
Демак, саволда айтиб ўтилган ҳолатда, агар юқоридаги шартларга риоя қилинмаса, бу ҳам айни пора бўлар экан. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Тавба суви энг покиза сувдир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ кўп тавба қилувчилар ва кўп покланувчиларни суяди. Ҳатто у бандасининг тавбасидан хурсанд бўлади. Унинг хурсандлиги жазирама, қуш учса қаноти куядиган чўлда туясида ичимлиги ва таомлари билан кетаётиб уни йўқотиб қўйган, қидира-қидира умидини узиб ўлимга тайёрлана бошлаган ва хушидан кетган ҳамда ўзига келиб туясини топиб олган кишининг хурсандчилигидан кўра қаттиқроқ бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига бундай марҳамат қилади:
﴿وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾
“Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (Нур сураси, 31-оят).
Тавба – кўз ёшлар суви ва надомат олови билан қалбни поклашдир. Тавба қалбда олов, нафсда алам, кўнгилда синиқлик ва кўздаги ёшдир. У Аллоҳ томон юрувчилар йўлларининг боши ва муваффақиятга эришганларнинг сармоясидир. Тавба қилувчи инсон тазарру қилиб ёлворади, ҳўнграб йиғлайди, инсонлар хотиржам бўлсаларда унинг қалби сокинлашмайди, махлуқотлар тинчлансада унинг қўрқуви тинмайди. Шунинг учун ҳам кечалари Роббисининг ҳузурида маҳзун қалби, ғамга тўлган кўнгли билан қалтираб туради. Агар хатолари кўплиги ва гуноҳлари катта эканини ҳис қилса қалби қайтадан ёниб кетади, кўз ёшлари сел бўлиб оқади ва бу дунёни оддий бир матоҳ деб била бошлайди.
Шуъла: Ижобий ва оптимист бўлиб фикрланг. Агар кунларингиз ёмонлашиб кетган бўлса, бу – тез орада келадиган шодлик ва сурурга тўлган кунларнинг бошланишидир.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xabar #muftiy #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #muftiy #musulmon #ummat
🌙МУФТИЙЛАР МУСУЛМОН УММАТИ ОЛДИДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР
🗣Аввалроқ хабар берганимиздек, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтиб, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида ялпи мажлислар ва шўъба йиғилишлари қизғин давом этмоқда.
🌙Хусусан, “Ислом цивилизациясининг маънавий мероси: ҳадис, фиқҳ, илоҳиёт ва маърифат” мавзусидаги I ялпи мажлис доирасида ташкил этилган Муфтийлар шўъбасида ислом оламининг энг нуфузли дин арбоблари ва бош муфтийлар жам бўлдилар.
🌙 Ушбу нуфузли йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошозода, Миср Бош муфтийси Шайх Назир Муҳаммад Айяд, Иордания муфтийси Шайх Аҳмад Ҳасанот, Россия Мусулмонлари марказий диний идораси раиси Шайх Талгат Тажуддин, Қозоғистон муфтийси Шайх Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз қори Зокиров каби уламолар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.🌍 Мазкур шўъба йиғилиши давомида дин пешволари бугунги мураккаб даврда мусулмон уммати олдида турган энг долзарб ва муҳим масалалар, ислом маърифатини кенг ёйиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасида атрофлича баҳс ва мунозаралар олиб бордилар.
💬 Мулоқотлар чоғида хорижлик муфтийлар юртимизда аждодлар меросини тиклаш йўлида олиб борилаётган улуғвор ишларни, хусусан, анжуман ўтаётган муҳташам Ислом цивилизацияси марказининг маҳобати, мазмун-моҳияти ва илмий имкониятларини юксак ҳайрат билан тилга олиб, ушбу маскан бутун дунё ислом илм-фанининг йирик глобал платформасига айланаётганини алоҳида эътироф этдилар.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #forum #toshkent
✅ Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди
🇺🇿 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг тантанали очилиш маросими ўз ниҳоясига етди.
📃 Тадбирнинг расмий қисмида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган тарихий мурожаати Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.
🎙 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, ICESCO Бош директори доктор Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ислом олами уюшмаси Бош котиби Муҳаммад ал-Исо (видеотабрик), Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Шайх Муҳаммад Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода жаноблари ва бошқа мартабали уламолар сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
🟢Тантанали очилиш маросими якунлангач, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтди. Форум режасига мувофиқ, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида белгиланган 11 та ялпи мажлиснинг дастлабки шўъба йиғилишлари ҳамда кенг қамровли медиа тақдимотлар бошланди.
📚 Уларда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин уламолар, академиклар ва соҳа мутахассислари бой илмий меросни асраб-авайлаш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ҳамда маърифий ислом ғояларини кенг ёйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилмоқдалар.Халқаро форумнинг Тошкентдаги тадбирлари қизғин давом этмоқда. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЛОЙҚА СУВ БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
САВОЛ: Биз қишлоқда турамиз. Қудуғимиздан лойқа сув чиқяпти, шу сув билан таҳорат олишим ёки ғусл қилишим мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қудуғингиздан чиқаётган бундай сув билан таҳорат олиш, ғусл қилиш мумкин. Чунки сувга тупроқ каби пок нарса аралашса ва уни сувлик табиати (оқувчанлик ва юмшоқлик)дан чиқариб юбормаса, у покловчилик хусусиятини йўқотмайди.
Демак, сувга тупроқ, барг каби пок нарсалар аралашиши унинг ҳукмини ўзгартирмайди. Асосий шарти шуки, сув ўзининг оқувчанлик хусусиятини йўқотиб, қуюқ лойга айланиб қолмаган бўлса кифоя. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 10-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:17
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
+9
#xabar #forum #toshkent #tabrik
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади
📍Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.
📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:
“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.
Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.
Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
НАМОЗ ЖАННАТДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
+9
#xabar #forum #toshkent
🟢Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади
🏆Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.🇺🇿Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
🌍 Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Мушкули борнинг дуоси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
Динини ҳимоя қилганни Аллоҳ ҳифзида сақлайди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Салбчилар Искандарияга ҳужум қилган вақтларида гўзал ва мол-мулки кўп бир аёл қочиб қолишга улгурмади. У билан бирга хизматкорлари ва жориялари ҳам бор эди. Шу пайт уларнинг уйига европаликлар қўлларида қиличларини яланғочлаб кириб келишди ва уларнинг бири: “Пуллар қаерда?”, деб сўради. У қўрқиб кетиб турган жойида уй ичидаги сандиқларда эканини айтди ва қўрқувдан қалтирай бошлади. Уларнинг бири: “Қўрқма, сен менинг ҳимоямда бўласан, мол-мулким ва яхшилигим ичра ҳузур-ҳаловатда яшайсан”, деди. Аёл бундан душман уни ёқтириб қолганини англади ва қўрқиб турсада унга чиройли муомала қилиб ҳожатга чиқиб келишга изн сўради. У эса аёл ҳам шуни хоҳлайди деб ўйлади ва унга рухсат берди.
Европаликлар уй ичига кириб сандиқларни талай бошлашди. Аёл эса уй эшигидан чиқиб мешлар тўла қоп-қоронғу омборга кирди ва у ерга яшириниб олди. Европаликлар эса ҳамма жойни талаб охири уни қидиришди, лекин топа олишмади ва жўнаб кетишди.
Хизматчилари ва жориялари ҳам бу пайтда яширинишга улгуришган эди. Шундай қилиб уларнинг барчаси асирликка тушишдан қутилиб қолишди. Аёл бундай деди: “Дин ва номус саломатлиги барча нарсадан устун. Мол-дунё эса мана шундай воқеалар учун керак, холос. Чунки фақирлик асирга тушиш ва зулм сабаб динини ўзгартиришдан кўра яхшироқдир”.
Шуъла: Қочиб қутилишингиз мумкин бўлмаган бир ҳақиқатни қабул қилинг: Бу дунёда сиз доимо ўзгартириш имконсиз бўлган ишларга йўлиқасиз, улар билан фақатгина сабр билан муомала қилишингиз мумкин, холос.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 9-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:17
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Бомдоднинг суннатини уйда ўқиса бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
إذا أقيمت الصلاة فلا صلاة إلا المكتوبة
“Қачон намозга такбир (иқомат) айтилса, фарз намозидан бошқа намоз йўқдир”, деган сўзлари бомдод намозининг суннатидан бошқа намозларга тегишли деб ҳисобланади.
Бу икки ракат (суннат)ни уйда ўқиш афзалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
من صلى ركعتي الفجر في بيته يوسع له في رزقه ويقل المنازع بينه وبين أهل بيته ويختم له بالإيمان
“Ким бомдоднинг икки ракат суннатини уйида ўқиса, унинг ризқи кенгайтирилади, у билан аҳли аёли (оиласи) ўртасидаги келишмовчиликлар камаяди ва умри иймон билан хотималанади”.
Бу икки ракатни тонг отиши билан биланоқ (вақти кириши заҳоти) ўқиш маҳбубдир (яхшироқдир). Баъзилар эса фарз намозига яқин вақтда ўқиш афзал, дейишган.
Манба: “Мароқил-фалаҳ”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
