Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 687
المشتركون
-224 ساعات
+57 أيام
+2430 أيام
أرشيف المشاركات
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ГУНОҲ ҚИЛАВЕРИНГ, АГАР...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй, Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй, Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй, Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!»
(Бақара сураси 286-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
👉 @fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 18-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 12- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:26
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:06
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:57
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
#muftiy_minbari
📱 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
🌙 МАСЖИДЛАРГА КЕЛИШДА БОШҚАЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ
CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак.
Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган.
Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان
“Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби).
Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган:
وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون
“Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”.
Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
"وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه"
“Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби).
Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди.
#Видео #Маъруза
ТИЛАНЧИЛИК ВА САХИЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
👉 @fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 17-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 11- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:25
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:58
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИНГ энг КАТТА 23 та САБАБИ
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят);
«Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”» (Луқмон сураси 31/14 оят);
«Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Эй, инсон! Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва дуода айт: “Эй, Раббим! Мени улар гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро сураси 17/23-24);
«Ниманики хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилингиз! Аллоҳ ҳар қандай қилган эҳсонларингизни билиб турувчидир» (Бақара сураси 2/215 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
“Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барака бўлмайди ва қаерда бўлса ҳам хорланади:
– менинг номимни эшитганда салавоти шариф айтмаган;
– Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган;
– ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган”;
“Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин!” (Имом Аҳмад ривоятлари).
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:
«Ота-она рози – Худо рози!».
«Яхши ўғил ота молини бийлар, Ёмон ўғил ота молини сочар».
«Яхшига қилсанг яхшилик – ҳам айтади, ҳам қайтади.
Ёмонга қилсанг яхшилик – на айтади, на қайтади».
ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ, БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ, БИРИ ИККИ БЎЛМАСЛИГИ ва МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШИга ОТА-ОНАСИ билан БОҒЛИҚ энг КАТТА 23 та САБАБ:
1) ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.
2) ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.
3) ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.
4) ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.
5) ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.
6) ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.
7) ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.
8) ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.
9) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
10) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
11) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтишлик.
12) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юришлик.
13) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
14) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
15) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
16) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
17) Озига шукр қилмаслик.
18) Бир инсонни хафа қилишлик.
19) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
20) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
21) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
22) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
23) Ёлғон гапиришлик.
Иброҳимжон домла Иномов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
«КОВИД»ДАН САБОҚ ОЛМАЙМИЗМИ?!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ?
CАВОЛ: Танишларимдан бири менга “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, аниқ жоҳиллик қилибди, деган ҳадис жўнатди. Ҳақиқатда ҳам шундай ҳадис борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари саҳобалар давридан бошлаб ҳозиргача У зот алайҳиссаломга муҳаббат юзасидан фарзандларга қўйиб келинади. Қолаверса, бир қанча ҳадиси шарифларда, уламоларнинг сўзларида бу муборак исмни фарзандларга қўйиш тавсия қилинган ва мақталган. Жумладан Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
سَمُّوا باسْمِي ولا تَكْتَنُوا بكُنْيَتِي
“Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар”, деганлар.
Ундан ташқари мазкур муборак исмга оид бир қанча уйдирма ҳадислар ҳам китобларга кириб қолганини уламолар аниқлаган ва мусулмонларни огоҳ этиш учун уйдирма ҳадисларга оид ёзган китобларига киритганлар. Саволда айтилган ҳадисни ҳам уламолар уйдирма ҳадис эканини айтганлар.
Жумладан, Ибн Жавзийнинг “Ал-Мавзуъот” асарини Шамсуддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ мухтасар тарзда баён қилиб, китоб ёзган. Китобнинг тўлиқ номи “Талхийсу китаб “Ал - Мавзуъот” ли Ибн Жавзий”дир. Мазкур китобда бир қанча уйдирма ҳадислар қаторида саволда сўралган ҳадис ҳам келтирилган. Ундан ташқари “Кимнинг учта фарзанди бўлса-ю, улардан бирортасига Муҳаммад деб исм қўймаса, бу иши фарзандларига нисбатан жафодир”, деган уйдирма ҳадис ҳам киритилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЎЗИ БОЙ ҚИЛИБ ҚЎЯДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар”.
Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Ҳофиз Суютий бу ҳадисни саҳиҳ деган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, - дедилар.
Имом Розийн ривоят қилган.
Ироқий айтади: “Бу ҳадиснинг бир қанча йўллари бор бўлиб, унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса, имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган.
Аммо Ашуро кунида рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг асли йўқдир. Жумладан, Ашуро куни кундузи ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар – ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир.
Бу ҳақда келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу амалларни ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар.
Лекин юқорида зикр қилинган ҳадисга биноан, Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб, рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракатли бўлиши умид қилинади.
Суфён Саврий:
“Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик” деган.Суфён ибн Уяйна:
“Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик” деган.“Ал-Муҳит” китобида шундай дейилган: Жобир (розияллоҳу анҳу):
“Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмасдан қолмади”, деган.Қудратуллоҳ Сидиқметов УЛАШИНГ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра ва Абу Саид розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм ўтириб Аллоҳни зикр қилса, уларни фаришталар ўраб олишади ва раҳмат қоплайди. Устиларига хотиржамлик тушади. Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар (яъни, фаришталар) билан эслайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
👉 @fitratuz
