Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 688
المشتركون
+224 ساعات
+167 أيام
+4930 أيام
أرشيف المشاركات
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 19-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 23-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:04
⏱️ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
Ким ушбу дуони ўқиса, олим бўлади
Шайх Абу Али Термизий ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ушбу дуони ҳар бир намоз ортидан ўқиса, албатта олим бўлади", дедилар. Дуо қуйидагичадир:
“Робби зидний ъилман ва вассиъ лий ризқан. Ва барик лий фийма розақтаний. Важъалний маҳбуубан фий қулууби ъибадика ва ъазизан фий ъуйуниҳим. Важъалний важийҳан фид дуня вал ахироти ва минал муқорробийн. Йа касийрон навваал, йа ҳасанал фиъаал, йа қоиман билаа заваал! Йа мубдиъан билаа мисаал! Лакал ҳамду ва лакал миннату ва лакаш шарафу ъалаа кулли ҳаал!”.
Буни у зот шайх Иброҳим Замзамийнинг хати билан “Ан нафасул ямааний”да зикр қилганлар
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Президент Шавкат Мирзиёев Паркентдаги янги уй-жой массиви билан танишди.
—
@fitratuz
#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?
🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюриб, туризм, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади. Давлатимиз раҳбари "Тошкент-Шарқий" аэропортидаги қурилишнинг боришини ҳам кўздан кечиради.
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Repost from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САФЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЕКИС ҚИЛИНАДИ?
CАВОЛ: Намоз учун саф тортганда оёқларнинг учи тенг бўлиши керакми ёки товонларми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафда тананинг юқори қисмида елкалар, қуйи қисмида эса тўпиқлар бир-бирининг тўғрисида туриши керак. Ана шунда саф текис бўлади. Чунки оёқнинг катталиги ҳар кимда турлича, оёқ учи ёки товонларни тенг қилиш билан сафни тўла-тўкис текислаб бўлмайди. Сафнинг нотекис бўлиши намознинг савоби камайишига олиб келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2025 йилги ҳаж мавсумида ҳожилар сони қанча бўлди?
Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
Бу йил 1 миллион 673 минг 230 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 166 минг 654 нафар.
Ҳожиларнинг 877 841 нафари эркак, 795 389 нафари эса аёллардир.
Зиёратчиларнинг келиши йўллари:
Ҳаво йўллари орқали: 1 435 017 киши.
Қуруқлик чегара орқали: 66 465 киши.
Денгиз йўли орқали: 5 094 киши.
Эслатиб ўтамиз бу йил юртимиздан 15 минг нафар фуқаро ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлди. Сўнгги 8 йил мобайнида 75 минг нафар киши ҳаж ибодатини қилишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтсаю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади. Яъни, ўзи кофир ва Аллоҳ душмани бўлади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratu
#muftiy_minbari
📹 ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Repost from Shayx Nuriddin Xoliqnazar
#muftiy_minbari
📹 ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
ҚАБРИСТОНДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#қабристон #ҳалол_ҳаром
❓1715-САВОЛ: Маҳалламиздаги қабристонда мевали дарахтлар бор. Уларнинг мевалари пишган пайтда, кўпчилик қатори биз ҳам кириб еб турамиз. Баъзилар бу иш жоиз эмас деб қолишди. Шунга динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақида Бурҳониддин ибн Моза роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Қабристондаги дарахтларнинг ҳукми иккига бўлинади:
1. Улар ер қабристонга айлантирилишидан олдин экилган бўлиши мумкин;
2. Улар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлиши мумкин. Агар дарахтлар ер қабристон қилинишидан олдин экилган бўлса, эккан одамнинг мулки бўлади. Шунинг учун, дарахтларнинг эгаси тирик бўлса, унинг розилиги билан ёки ундан сотиб олиб, кейин истиъмол қилиш жоиз бўлади. Агар дарахтларнинг эгаси улардан одамлар ейишларини мубоҳ қилган (рухсат берган) бўлса, у ҳолда сўрамасдан ейиш ҳам жоиз бўлади. Аммо эгасининг нияти маълум бўлмаса ёки эгаси вафот этган бўлса ва нима мақсадда эккани номаълум бўлса, у ҳолда улардан ейиш жоиз бўлмайди. Агар дарахтлар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлса, ушбу ҳолатда ҳам, улар эгасининг мулки ҳисобланади. Шунга кўра, бунда ҳам эгасининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар эгаси маълум бўлмаса ёки унинг нияти маълум бўлмаса, у ҳолда улар қабристоннинг мулки бўлгани учун, уларни сотиб, пулини қабристоннинг эҳтиёжлари ва таъмири учун ишлатилади” (“Муҳийт”). Демак, қабристондаги меваларни ейиш ёки бошқа экинларни олиш, уларни эккан эгасининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар бошқалар ейишлари ёки фойдаланишлари учун эккан бўлса, улардан ейиш жоиз бўлади. Аммо ўзи учун эккан бўлса, ёки нияти маълум бўлмаса, ёки ким эккани маълум бўлмаса, у ҳолда уларни пулга сотиб олиб ейиш ёки фойдаланиш жоиз бўлади холос. Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, баъзилар қабристондаги мевали дарахтларнинг томири маййитнинг қони ва нажосатидан озуқа олгани учун, уларни ейиш макруҳ деган даъволарни қилишади. Бунга жавобан уламолар ушбу даъво ўринсиз ҳисобланади. Чунки дарахтларнинг илдизлари гарчи нажосатдан озуқа олса ҳам, истиҳола (бир нарсани бутунлай бошқа нарсага айланиши) йўли билан бошқа моддага айланади ва уларнинг меваларини ейиш ҳеч бир макруҳликсиз жоиз ва ҳалол бўлади деганлар ("Аҳкомул-жаноиз"). Аммо шундай бўлсада, қабристонларга мевали дарахтларни экмаслик тавсия қилинади. Зеро, уларнинг томирлари қабрларни ўпирилишига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА УХЛАСА, ТАҲОРАТИ СИНМАЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1714-САВОЛ: Масжидул ҳаромда намозларни жамоат билан ўқиб, кейинги намоз вақтини кутиб ўтирганимизда, айрим ҳожиларимиз ётган ҳолда ухлаб қолиб, кейинги намозга азон айтилганда, таҳорат қилмай намоз ўқишаётганига гувоҳ бўлдим. Бунинг хукми динимизда қандай? Чунки ухлаш таҳоратни бузади деб ўқиганмиз ва шунга амал қиламиз. Ёки масжидул ҳаромда айрим ҳукмлар ўзгарадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, бирор нарсага суяниб, ёки ёнбошлаган ҳолда ухлаш таҳоратни синдиради. Бу ҳукм масжидул ҳаромга ҳам тегишли. Сиз айтган ҳожилар ерга ёнбошлаган ҳолда ухлаган бўлсалар, таҳоратлари синади. Лекин кўзини юмиб, ухламасдан, зикр қилиб ётадиганлар ҳам бўлади. Агар шундай қилган бўлсалар, табиийки таҳоратлари синмайди.
Масжидул ҳаромда дунёнинг турли нуқтасидан келган зиёратчилар ибодат қилади. Уларнинг ичида илмли инсонлар билан бир қаторда ибодатга энди кирган, шаръий ҳукмларни яхши ўзлаштирмаганлар ҳам бўлади. Уларнинг қилаётган ишини кўриб, анавилар қиляпти-ку, демак, нотўғри эмас эканда, деб қилиб кетавермаслик керак. Қолаверса, у ерда турли мазҳаб одамлари ибодат қилади. Айрим мазҳабларда ухлаш, бадандан қон чиқиш каби ишлар таҳоратни синдирмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда ҳар иккиси ҳам таҳоратни бузади ва бунга уламоларимиз бир қанча ҳадисларни далил ўлароқ келтирганлар.
Шу боис, улуғ маконларга ибодатга отланаётган одамлар: хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, шаръий ҳукмларни билиб олиши ёки биладиган одам ҳамроҳлигида бориши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда ибодат қиламан деб, гуноҳга ботиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:
🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
💬 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».
📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)
Ибн Сунний ривоятлари.
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#haj2025
#nocomment
😎 Шифокорларимиз ҳам ҳожилик бахтига мушарраф бўлдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 17-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 21-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
