ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 690
المشتركون
+424 ساعات
+67 أيام
+2130 أيام
أرشيف المشاركات
Аллоҳ номин айтиб уравер юрак, Сенга бундан афзал яна не керак? @diyonatli
Аллоҳ номин айтиб уравер юрак, Сенга бундан афзал яна не керак? @diyonatli

#Огоҳлик 1-31 июль кунлари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” Сизларни ҳам ушбу ойлик давомида фаоллигингизни оширишни, оила-аъзоларингиз ва яқинларингизни кибержиноятчиликдан жабрланишларидан сақлаш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, банк пластик карталарингиздаги маблағларингизни фирибгар томонидан ўзлаштириб олишларига йўл қўймаслик учун барчамиз огоҳ бўлишга чақирамиз. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айлани
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 5-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:09 ⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:55 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза БАНДАНИ БАДАНИДАГИ ҲАҚЛАРИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳеч бир ҳолатда канда қилманг «Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зара
Ҳеч бир ҳолатда канда қилманг «Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади. Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчи (тажовузкор)ларга ўз қилмишлари зийнатли (чиройли) қилиб қўйилди» (Юнус, 12). «Инсонга зарар етганда, ётган ҳолда, ё ўтириб ёки тик туриб ҳам Бизга илтижо қилади…» Абу Лайс Самарқандий тафсирида:
“Агар бандага касаллик, камбағаллик ва бало каби ёмон кўрадиган нарсалари тегса, банда ётган ҳолида ҳам Аллоҳга илтижо қилади. Касали енгилроқ бўлса ўтирган ҳолида дуо қилади, агар касаллигидан асорати қолган бўлса, юриб турганда ҳам дуо қилади”,
деган. Маҳмуд Замахшарий оят тафсирида:
«Бу оятда дуо қилувчининг уч ҳолатини айтиб ўтишдан нима фойда дейилса, мен айтаманки, бунинг маъноси “Зарар кўрган инсон токи ўша зарари йўқолмагунча Яратганга дуою илтижо қилишдан тўхтамайди. У бизга ҳар қанақа ҳолатида ҳам, тура олмай ётиб қолганда, тик тура олмай ўтириб қолганда ёки тик тура олади-ю, аммо юришга тоқати йўқ бўлса ва баъзиси эса тўшакка “мих­ланиб” қолиб ётганда ҳам дуо қилаверади. Бу билан банда ўзига енгиллик ва соғлиқ сўрайди ва мусибатни ўзидан даф қилишга ҳаракат қилади».
«Ундан зарарини кетказганимизда эса, гўё етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Мана шу тарзда исрофчиларга ўз қилмишлари зийнатли қилиб қўйилди». Фахриддин Розий тафсирида бундай дейилади:
“Бу оятда бало, мусибат тушганда инсон сабрсиз бўлиши, роҳат-фароғатда бўлганда оз шукр қилиши баён қилинган. Агар инсон бошига бирор ташвиш тушса, уни ўзидан узоқлаштиришини, мусибатни неъматга алмаштиришини Аллоҳ таолодан сўраб жидду жаҳд билан туриб, ўтириб, ётиб зорланиб дуо қилади. Агар Аллоҳ ундан мусибатни даф этиб омонлик ва офият берса, шукрдан юз ўгиради. Бошига тушган у мусибатни эсламайди ва неъматлар қадрини билмайди. Худди бошига тушган мусибатни кетказиш учун дуо қилмаган инсондек бўлиб олади. Ақлли инсон бало-мусибатга сабр қилиши, ҳузур-ҳаловат ва неъматларга эришганда шукр қилиши вожиб бўлади. Киши қийинчилик вақтида дуоси қабул бўлиши учун роҳат-фароғатда бўлган вақтида кўп зорланиши ва дуо қилиши керак.
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Хурсандчилик кунларида Аллоҳни танисанг, қийин кунларда Аллоҳ сени танийди”» (Ҳоким, Найсабурий). Абу Дардо (розияллоҳу анҳу):
“Аллоҳ таолога хурсандчилик кун­ларингда дуо қилгин, қийин кунларингда қилган дуоингни қабул қилади”, дедилар.
Суҳайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Мўмин кишининг ҳолига ажабланасан. Аллоҳ унга нимани қазо қилса, яхшилик бўлади. Агар унга ғам етса, сабр қилади, бу унга яхшилик бўлади. Агар унга хурсандчилик етса шукр қилади, бу ҳам унга яхшилик бўлади. Бу ҳолат мўминдан бошқага бўлмайди”» (Имом Муслим). Бадриддин САДРИДДИН ўғли тайёрлади. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 🌙 БУ КАСАЛЛИКНИ ДАВОСИ ФАҚАТ ТАВБАДИР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Фараз қил: ЎЛДИНГ... ... Ялиндинг, ёлвординг... Сенга яна бир кун берилди... Ана ўша кун - бугун. Шунга кўра яша!.. © Имом Ға
Фараз қил: ЎЛДИНГ... ... Ялиндинг, ёлвординг... Сенга яна бир кун берилди... Ана ўша кун - бугун. Шунга кўра яша!.. © Имом Ғаззолий @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемо
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти). Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстдарингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Зикрнинг фойда ва самаралари (23-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Руҳий_тарбия Зикрнинг фойда ва самаралари (23-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/gJ3NeV7NVwc Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Инсон ҳаётда қаламга ўхшайди. Чиройли ёзсин деб хатолар уни учлайди. То қалам тугагунча шундай давом этади. Қаламдан энди фақ
Инсон ҳаётда қаламга ўхшайди. Чиройли ёзсин деб хатолар уни учлайди. То қалам тугагунча шундай давом этади. Қаламдан энди фақат чиройли ёзганларигина қолади.. ©Мубашшир Аҳмад

Умар розияллоҳу анҳунинг адолатлари. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4-ИЮЛ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4-ИЮЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:09 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:55 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 18:00 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#ибрат Ҳар бир ота-онага сабоқ бўладиган ролик... @diyonatli

#ибрат 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг. 2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг. 3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз. 4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) 5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. 6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни. @diyonatli