Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 601
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-37 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
#haj2025
#arafa
😎 Арафотдаги 20 000 хатми Қуръон ва дуо бағишлови
@diyonatli
#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob
😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР
00:00 Арафотда бажариладиган амаллар
00:52 Арафотда туришнинг шартлари
01:37 Арафотда туришнинг вожиблари
01:43 Муздалифада бажариладиган амаллар
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast
❓ МАЗҲАБЛАР ҚАЙ ТАРТИБДА ШАКЛЛАНИБ МАРКАЗЛАШГАН?
(нега айнан тўртта мазҳаб қолган?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
@Muslim_Podcast_uz
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
✅Telegram: https://t.me/Muslim_Podcast_uz
✅Instagram: https://www.instagram.com/muslim_podcast_uz
✅Facebook: https://www.facebook.com/share/1CjurGboHg/
✅Facebook: https://www.facebook.com/Muslim/podcast.uz
✅YouTube: https://youtube.com/@muslim_podcast_uz
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 АРАФА КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 5 АМАЛ
#eslatma #arafa #talabalar_ijodidan
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@FITRATUZ
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#haj2025
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
✅ 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📎Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
💡Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
🌙 БУ ЙИЛГИ ТАКБИР ТАШРИҚ АЙТИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ КУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.🗣 Такбири ташриқ 5 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 9 июнь аср намозига қадар айтилади: • 5 июнь — 5 маҳал • 6 июнь — 5 маҳал • 7 июнь — 5 маҳал • 8 июнь — 5 маҳал • 9 июнь — 3 маҳал 🟢Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 💬 Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. 💬 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #takbiri_tashriq MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-ИЮН 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ЗУЛҲИЖЖА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:10
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:51
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
+9
#xabar #haj2025
🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА
Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Бугун, 3 июнь – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 4 июнь – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.
🗣 Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, муфтий – ҳаж делегацияси раҳбари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов қатнашди.
✅Мутасаддилар меҳмонхоналардан Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.⏺Айниқса, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш кабиларга урғу қаратилди.
🌙 Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.🗣Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕋🕋🕋🕋
#ҲИКМАТ
Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Кимки Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!Умар ибн Хаттоб 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дуоингиз қабул бўлмаслигининг 10 сабаби
Иброҳим ибн Адҳам Басрада эканликларида у кишини одамлар қуршаб олишиб: “Нимага биз дуо қилсак ижобат бўлмаяпти? Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: «Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” деди...»[1], дейишди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб бериб айтдилар: “Эй Басра аҳли, ўн нарса сабабли қалбларингиз ўлиб бўлган бўлса, қандай қилиб дуоларингиз ижобат бўлсин?!
1. Аллоҳни таниб туриб, Унинг ҳаққини адо қилмайсиз.
2. Қуръонни ўқиб туриб, унга амал қилмайсиз.
3. Расулуллоҳнинг муҳаббатларига даъвогар бўла туриб, у зотнинг суннатларини ташлаб қўясиз.
4. Шайтоннинг душманлигини айтасиз-у, ўзинигиз унга итоат қиласиз.
5. Жаннатга киришга даъвогарсиз-у, бунинг учун амал қилмайсиз.
6. Жаҳаннамдан қутулиш даъвосида бўла туриб, ўзингизни унга улоқтирасиз.
7. Ўлим ҳақ деб туриб, унга тайёргарлик кўрмайсиз.
8. Ўзингизнинг камчиликларингиз қолиб, бошқаларнинг айблари билан оворасиз.
9. Ўликларни кўмасизлар-у, ундан ибрат олмайсиз.
10. Аллоҳнинг неъматларини еб, шукр қилмайсиз”.
Дуоларимиз ижобат бўлишини хоҳласак, ушбу ўн нарса борасида нафсимизни тергаб, ҳисоб-китоб қилишимиз даркор экан.
Қалбингиз қалбларнинг қай бир тоифасидан?!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қалблар тўрт турлидир: (Биринчиси) Нур таратадиган чироғи бор соф қалб. (Иккинчиси) Ғилофли қулфланган қалб. (Учинчиси) Тескари қалб. (Тўртинчиси) Икки томонли қалб. Соф қалбга келсак, у мўминнинг қалби бўлиб, унинг чироғи нуридир. Ғилофли қалб эса кофирнинг қалбидир. Тескари қалб мунофиқнинг қалби бўлиб, у таниб, сўнг инкор қилган қалбдир. Икки томонли қалб эса ўзида иймон ва мунофиқликни жамлаган қалбдир. Ундаги иймон покиза сув билан ўсадиган ўсимликка ўхшайди. Ундаги мунофиқлик эса қон ва йиринг билан катталашадиган ярага ўхшайди. Қайси бири кўп бўлса, шуниси устун келади”[2].
Мустафо Содиқ Рофиий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Энг катта хато – атрофингни тартибга солиб, қалбингни назоратсиз ташлаб қўйишингдир”,деганлар. [1] Ғофир сураси, 60-оят. [2] Ибн Касир ривояти, Исноди жаййид ҳасан. 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratu
#haj_buyuk_ibodatdir
#audio_kitob
😎 ҲАЖ БУЮК ИБОДАТДИР
00:00 Арафотда бажариладиган амаллар
00:52 Арафотда туришнинг шартлари
01:37 Арафотда туришнинг вожиблари
01:43 Муздалифада бажариладиган амаллар
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
