ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 598
المشتركون
+124 ساعات
+77 أيام
+1330 أيام
أرشيف المشاركات
Repost from Muslim.uz
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига МУРОЖААТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига МУРОЖААТИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.Муҳтарам юртдошлар! Инсон қадри юксак бўлган юртимизда аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳини шод, қўним топган манзилгоҳларини обод қилишга алоҳида эътибор қаратиш эзгу анъана ҳисобланади. 🕌 Хусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан кўплаб зиёратгоҳлар обод этилиб, буюк уламоларимизга юксак даражада эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Яқинда Самарқандда муҳаддислар султони Имом Бухорий қабри ва унинг атроф ҳудудларида мисли кўрилмаган даражада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. ☪️Муқаддас динимизда марҳумларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши хотиралар билан эслаш ва қабрларини зиёрат қилишга тарғиб этилган. Ушбу хайрли амалда зиёрат қилувчига ҳам, зиёрат қилинувчига ҳам кўплаб фойдалар бор. Зиёрат қилинаётган марҳумнинг руҳи тиловати Қуръон, истиғфор ва дуолар билан шод бўлади. Зиёрат қилувчи эса бундан ибрат олади – охират ҳақида тафаккур қилади.
📿 Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Сўнг менга (уларни зиёрат қилиш жоизлиги) аён бўлди. Энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки у (зиёрат) қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади. Зиёрат қилинглар-у, аммо (у ерда) нолойиқ гапларни айтманглар”, дейилган (Имом Термизий ривояти).
🇺🇿 Азиз ватандошлар! Қабристонлар – бу фақат дафн жойи эмас, балки инсонни тафаккурга чорловчи, ҳаётнинг ўткинчилигини англатувчи, қалбни юмшатувчи ва маънавий покланишга етакловчи маскандир. 💬Дарҳақиқат, қабр зиёрати инсонни дунёга ҳаддан ортиқ берилмасликка, манманлик ва ғурурдан сақланишга ҳамда яхши амаллар қилишга ундайди. Зиёратга борган инсон қалбида беихтиёр: “Бир кун келиб мен ҳам шу ерга келаман”, деган хулоса пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг ўз ҳаёти ва амалларини қайта кўриб чиқишига ундайди.
🕌Динимизда зиёрат амалидан кўзланган мақсад – дунёнинг фонийлиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканини эслатишдир. Шу боис, қабристонлар доимо пок, тартибли ва обод бўлиши лозим. Чунки инсон бу маскандан руҳий енгиллик ва таскин топиб чиқиши керак.
💬 Муҳтарам юртдошлар! Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири – қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини доимий равишда йўлга қўйишдир.
‼️Афсуски, айрим жойларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, қуриб қолган ўт-ўланларнинг тозаланмаслиги, қабрлар орасидаги йўлакларнинг йўқлиги ёки таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани каби камчиликлар учрамоқда. 🗣Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик ва тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчини тўлиқ адо этмаслик сифатида баҳоланади. 🟢Аслида, қабристонларни фақат маълум кунларда эмас, балки тоза ва обод сақлаш ҳаёт тарзимизга айланиши зарур, деб ҳисоблаймиз ва бу хайрли ишда барчани фидойиликка чорлаймиз.
🌙 Азиз мўмин-мусулмонлар! Зиёратчи қабристонга киришда ўзи пок бўлиши, қабр аҳлларига салом бериб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиши, қабр тепасига келганда эса унга юзланиб, тиловат қилиши одобдандир. Зиёрат асносида қабрлар устини босмаслик, белгиланган йўлаклардан юриш лозим. Зеро, қабр устини оёқлари билан топташ гуноҳ ҳисобланиб, ҳадисларда бундан қатъий қайтарилган. 🤲 Аксинча, дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим!
📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Магар уч нарса: садақаи жория ёки манфаат оладиган илм ёҳуд ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан (тўхтамайди)”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
⚡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#xushxabar #haj2026 #makka 🎉🕋 Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди ⏺Маккаи мукаррама шаҳрига ети
+9
#xushxabar #haj2026 #makka 🎉🕋 Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олиндиМаккаи мукаррама шаҳрига етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар томонидан самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олинди.
🤝Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида илиқ муҳитда қарши олиниб, замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан хушнуд этилди.
🗣Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган зиёратчиларимиз Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, мазкур меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас Макка заминида ҳам ҳис этаётганларини таъкидладилар.
✅Шунингдек, меҳмонхонага жойлашган зиёратчилар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.
🕋Шундан сўнг таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалларини адо этишга киришдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, оқибатини тадаббур қил. Агар яхши бўлса, уни бажар. Агар ёмон бўлса, ундан тўхта”. И
#Ҳадис “Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, оқибатини тадаббур қил. Агар яхши бўлса, уни бажар. Агар ёмон бўлса, ундан тўхта”. Ибн Муборак ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:42 ⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:14 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:30 ⏱️ШОМ - 19:32 ⏱️ХУФТОН - 21:05 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣DUNYODA HANAFIY MAZHABINI KENG TARQALGANLIGINING BOISI NIMADA? 🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

#xabar #haj2026 #madina 🕌 “ҲАЖ – 2026”: ҲОЖИЛАР МАДИНА ШАҲРИДА ЗИЁРАТЛАРНИ БОШЛАДИ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari #dilbandlarim Қўшалоқ хушхабар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🖥 Дилбандларим ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ким кўп истиғфор айтса... Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким истиғфорни л
Ким кўп истиғфор айтса... Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради", дедилар (Абу Довуд ва Насоий ривояти). Шарҳ: Доимо истиғфор айтиб юрган банда кам бўлмайди. Руҳий тарбия устозлари янги муридларига эрталаб юз марта, кечқурун юз марта истиғфор айтишни вазифа қилиб берадилар. Ана шунга амал қилиш лозим. "Ҳадис ва ҳаёт" китоби 35-жуз ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#nocomment #xabar #haj2026 ⏺Бўлғуси ҳожиларга хизмат кўрсатиш шарафдир Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:44 ⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:15 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:30 ⏱️ШОМ - 19:31 ⏱️ХУФТОН - 21:05 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 5-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 5-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:46 ⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:16 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:30 ⏱️ШОМ - 19:30 ⏱️ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Islom_ilm #talabalar_ijodidan 🌙 ИСЛОМ ВА ДУНЁВИЙ ИЛМЛАР 🎙 Жаҳонгир Ниғматов Тошкент ислом институти талабаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezident Shavkat Mirziyoyev Samarqandda Osiyo taraqqiyot banki Boshqaruvchilar kengashining yig‘ilishida nutq so‘zladi. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#Haj2026 #Madina 🤝 ҲАМЮРТЛАРИМИЗГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛМОҚДАЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 🕋 Оқ йўл, бўлғуси ҳожилар! 🖥 Axborot 24 | “Haj-2026” mavsumining ilk ziyoratchilari muborak safarga kuzatildi 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🎉 МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ИЗЗАТ-ИКРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ ✅ Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнин
+9
🎉 МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ ИЗЗАТ-ИКРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ
Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини “Ҳаж – 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консули Сирожиддин Шамсуддинов, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали кутиб олинди.
🏨 Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди. Таъкидлаш жоизки, зиёратчиларимизни Мадина халқаро аэропортидан бошлаб маҳаллий мутасаддилар катта эҳтиром билан пешвоз чиққанлари зиёратчиларимизга юқори кайфият бағишлади.
🕌 Айни дамда зиёратчиларимиз ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.
🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 🕋 Оқ йўл, бўлғуси ҳожилар! 🖥 Axborot 24 | “Haj-2026” mavsumining ilk ziyoratchilari muborak safarga kuzatildi 🫥🫥🫥🫥🫥🫥 ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис “Фарзандларингизни уч хислатга чорлаб одоб беринглар: пайғамбарларингизни яхши кўриш, у зот хонадон аҳлларини яхши кўр
#Ҳадис “Фарзандларингизни уч хислатга чорлаб одоб беринглар: пайғамбарларингизни яхши кўриш, у зот хонадон аҳлларини яхши кўриш ва Қуръон қироат қилиш. Чунки Қуръон ҳомиллари (яъни, ёд олиб доим ўқиб юрганлар) соя йўқ кунда Аллоҳнинг сояси остида пайғамбар ва соф кишилар билан бирга бўлишади”. Имом Дайламий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ИККИНЧИ МАНБА Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

Davlatimiz rahbari Imom Buxoriy maqbarasini ziyorat qildi. @fitratuz

«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исл
+9
«Ҳаж 2026» ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Ҳожилар дастлаб Мадинага шаҳрида бўлиб, сўнгра Макка шаҳрига йўл оладилар. У ерда ҳажнинг барча арконларини бажарадилар. Ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, зиёратчиларнинг яқинлари, қариндошлари пойтахтимиздаги “Новза” масжидида жам бўлдилар. Ҳаж ҳожига Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади, мусулмонларнинг диний шуурини уйғотади. Чунки ҳажда мусулмонлар Аллоҳнинг уйи Каъбаи муаззамани тавоф қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом даврларини ёдга оладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Равзаи шарифларини зиёрат қиладилар. Исломнинг шон-шуҳратини юксакларга кўтарган қаҳрамон саҳобаларнинг қадамжоларини кўрадилар. Шу сабаб улар қалбида Исломга муҳаббат кучаяди, улуғ аждодлардан ибрат олиш иштиёқи жўш уради. Аллоҳ таоло ҳожиларимизни юртга эсон-омон қайтиб келишларини насиб айласин. Ҳажлари мабрур бўлсин! Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA