Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 595
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-77 أيام
+830 أيام
أرشيف المشاركات
+9
САЙЛОВДА ИМОМЛАР ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.
Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
Худди шундай вилоятнинг барча туманлар ва шаҳарлар имомлари ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.
Сайловларда халқимиз манфаатига хизмат қиладиган энг муносиб номзодлар сайланяпти.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Долзарб #Видеолавҳа
⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани
🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ
Улашинг: @diyonatli
ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА: “АЛЛОҲ ОСМОНДА!” ДЕГАНМИЛАР?! (3-қисм)
“Аллоҳ осмонда!”, деб тўрт мазҳабнинг мужтаҳид имомларининг бирорталари айтганлиги ҳақида саҳиҳ ривоят йўқ! Сохта салафийлар мазҳаб бошилардан турли иқтибосларни ўзларининг иддиоларини ҳаспўшлаш мақсадида келтирадилар, холос. Аслида, ушбу гапларнинг Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга ёки бошқа аиммаларга нисбати шубҳали эканлигини уларнинг ўзлари ҳам яхши биладилар. Биз эса бошқа мўъмин-мусулмонлар, салафий бўлмаган ва ваҳҳобийликка мойил бўлмаган ватандошларимиз уларнинг бу ҳийлаларидан огоҳ бўлишлари ва ҳақиқатни билиб қўйишлари учун мазкур мавзуни алоҳида кўриб чиқишни лозим топдик.
БАТАФСИЛ
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БУ КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Бир киши менга “Сизга пул бераман. Сиз шу пулга деҳқончилик қилинг. Ҳосил пишиб, сотилгандан кейин мен тиккан пулимни ажратиб оламан, қолганини 50/50 қилиб бўлишамиз”, деб таклиф берди. Шундай ҳолатда келишиб ишласам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизларнинг бу келишувингиз “Музораба” шартномаси бўлиб, бунинг баёни фиқҳ китобларида қуйидагича келтирилади:
هي عقد شركة فى الربح بمال من رجل وعمل من الآخر
“Музораба бир кишидан мол ва бошқасидан иш ўлароқ фойдада шерикчилик битимидир" ("Ихтисорур ривоя" китоби).
Музорабада пул бир томондан хизмат иккинчи томондан бўлади. Сармоя эгаси ишчи билан келишиб, пулни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан муайян нисбатларда тақсимланади. Масалан: “Фойданинг ярми меники, ярми сеники ёки учдан бири меники, учдан иккиси сеники ва ҳоказо.
Агар иш зарар билан чиқса, пул тиккан пулига, меҳнат қилган меҳнатига куяди. Меҳнат қилувчи томонидан нуқсонга йўл қўйиш ёки хиёнат бўлмаса, зарарни у тўламайди. Акс ҳолда у зарарни тўлаб беради.
Музорабада пул берувчи: “Сенга қанча пул берган бўлсам, нима бўлган тақдирда ҳам шу пулимни тўлиқ қайтарасан ёки ҳар ой фалон сўм фойда бериб турасан”, деса музораба бузилади.
Сиз айтган шаклдаги келишув, агар бошқа шартлар қўшилмаган бўлса, жоиз ҳисобланади.
Шерикчиликнинг ҳар қандай кўринишида томонлар ўзаро келишган битимининг ҳамма тафсилотини гувоҳлар иштирокида ёзиб имзолаб қўйишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласи тонг оттирса, аъзоларнинг барчаси тилни койиб: «Бас, эй тил, Аллоҳдан қўрқ! Биз ҳам сенданмиз. Агар сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Агар сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз», дейди», деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Шайхнинг пулини ўғирлаган ўғри
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шайх Миёнжи Нур Муҳаммад Жанжонвий раҳимаҳуллоҳ зокир (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) сифатида танилган буюк олимлардан эди. Ҳар сафар бозорга борганида харидларга тўлов қилиш учун ҳамёнини сотувчига берар, у керакли пулни санаб оларди. Шайх Миёнжи шу қадар зикр қилишга берилганидан ҳатто пулни санашга ортиқча вақтни ўтказишни истамасди.
Кунларнинг бирида ўғри унинг ҳамёнини ўғирлаб кетди. Шайх Миёнжи раҳимаҳуллоҳ ўғрини тутиш у ёқда турсин, ҳатто ортига ҳам қарамади. Зикрнинг савобини ўғрини қувиб вақтини кетказишга, бу дунёнинг арзимас матоҳига алмаштиришни истамади.
Шайх Миёнжи: “Аллоҳим, мен ўғрини кечирдим ва олган нарсасини ҳадя қилдим” деб дуо қилди ва бўлган воқеани унутиб, яна зикрга берилди.
Ўғри қочиб кетди, Шайх Миёнжи раҳимаҳуллоҳ уни кечирди, аслида воқеа шу ерда тугаши керак эди. Лекин Аллоҳ таоло ўғрига сабоқ беришни ирода қилди.
Ўғри уйига қайтиш йўлини жуда яхши билса ҳам, Аллоҳ уни адаштириб қўйди. У маҳаллани айланаверар, лекин йўлни топа олмасди. Охир-оқибат, унинг бу ҳолатига қилган ўғрилиги сабаб бўлганини тушунди.
Шайх Миёнжи раҳимаҳуллоҳнинг уйини топиб борди. Шайх Миёнжи уни танимади. Ўғри кимлигини ошкор қилиб, бундай деди: “Мен сизнинг ҳамёнингизни ўғирладим. Хато иш қилдим, мени кечиринг, мана ҳамёнингиз”.
Шайх Миёнжи раҳимаҳуллоҳ: “Бу пуллар сенга, улар энди меники эмас. Мен уларни қайтариб ололмайман”, деб жавоб берди.
Шайх Миёнжи раҳимаҳуллоҳ Аллоҳни зикр қилишни афзал билгани учун одамлар билан кераксиз суҳбатларга қизиқмасди. Унинг учун бу воқеа аллақачон унутилган эди. Аммо ўғри кетишдан бош тортди ва пулни олишни қайта-қайта илтимос қилиб: “Аллоҳ розилиги учун уларни мендан қайтариб олинг!” деди.
Шайх Миёнжи ўғридан нега ўзи ўғирлаган пулни энди қайтариб беришни хоҳлаётганини сўради.
Ўғри: “Уйимга кетмоқчи эдим, лекин йўлни топа олмаяпман. Бир неча соатдан бери шу кўчаларда айланиб юрибман”, деб жавоб берди.
Шайх Миёнжи: “Аллоҳ сени тўғри йўлга ҳидоят қилишини ва ўз йўлингни топишингда ёрдам беришини сўрайман”, дедилар. У зот унинг ҳаққига дуо қилдилар ва ўғри эсон-омон уйига қайтишга муваффақ бўлди.
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 27-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 24-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:27
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:50
⏱ШОМ - 17:30
⏱ХУФТОН - 19:00
🔗 Улашинг: @diyonatli
ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
Бошқаларга ижобий таъсир кўрсатиш учун видeони яқинларингиз ва кўпроқ одамлар билан баҳам кўринг.
Ижтимоий тармоқларимиз:
@diyonatli
Рамазонда Қуръон хатмини қаерда эшитаман?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Хиндистоннинг буюк уламоларидан Маҳмуд Девбандий ва у кишининг шогирди Ҳусайн Аҳмад Маданий ҳинд диёрини инглиз мустамлакачиларидан озод қилиб, яна мусулмонларга ўтказишга ҳаракат қилишганини сезган Англия ҳукумати бу икки забардаст олимни Ўрта Ер денгизидаги Малта оролига сургун қилиб, шу ерда ҳибс қилган.
Қамоқхонага кираётган пайтда Маҳмуд Девбандий йиғлаб юборган эканлар. Шунда шогирдлари Ҳусайн Аҳмад Маданий нега йиғлаётганларини сўраганида «Энди Рамазонда Қуръон хатмини қаерда эшитаман?» деган эканлар. Икковлари ҳам олим бўлишган эканлар-у, лекин мураттаб қори эмас эканлар. Рамазонга тўққиз ой қолган пайтда Ҳусайн Аҳмад Маданий бир Мусҳаф топтириб, 9 ой ичида Қуръонни ёд олиб, Рамазонда хатмга ўтиб берган эканлар. Шунда устозлари: «То қиёматга қадар авлодингдан қори узилмасин!» деб дуо қилган эканлар.
Ҳусайн Аҳмад Маданийдан учта ўғил қолган. Улар Асъад Маданий, Аршад Маданий, Асжад Маданий. Бир қизларининг уйида 40 та мураттаб қори бор экан. Аршад Маданийнинг 10 та фарзанди (7 ўғил, 3 қиз) бор, ҳаммаси мураттаб қори экан.
Буюк устозни зиёрат қилиш мақсадида одамлар Ҳиндистондан кемага чиқиб, Малтага боришар экан. Инглизлар эса уларни қамоқхонага қўймагач, ҳеч бўлмаса, шу ерда устоз бор-ку, бизга зиёрат савобини берар дея, қамоқхона атрофини айланиб, дуо қилиб кетишавераркан.
Шунда Ҳусайн Аҳмад Маданий устозларига: «Устоз, бизни зиёрат қилгани келаётган одамларнинг кети узилмайди, лекин уларни бизга кўрсатишмаяпти, шу ерни айланиб-айланиб қайтишаётган экан» деса, Маҳмуд Девбандий айтган эканлар: «Қараб тургин, буларнинг ихлоси сабаб Аллоҳ таоло уларнинг болаларини қори қилади!».
Девбанд қишлоғининг нарироғида Амроҳа деган кичкина қишлоқ бор. У ерда 5000 та мураттаб қори бор. Ундан ҳам нарида Кандеҳла деган қишлоқ бор. Унда эса биронта ҳам мураттаб қори бўлмаган аёл йўқ!
Устоз Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#тақлид
Қуръон ва ҳадисдан тўғридан-тўғри ҳукм олишга ҳамма ҳам қодир эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизларга: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз” – дея марҳамат қилган. Бу ояти каримадан тақлиднинг вожиблиги тушунилади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида барча мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳобалар таълим олишди. Шу зайлда, шаръий илмларда маълум даражага етмаган кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб қолди. Бу анъана саҳобалар давридан тобеинлар даврига, тобеинлардан табаъ тобеинларга шу зайлда давом этиб, натижада фиқҳий мазҳаблар кўпайиб борди.
Аммо вақт ўтиши билан улар орасидан тўрт йирик мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик ажралиб чиқди ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар оммаси томонидан “фиқҳий мазҳаблар” деб эътироф этилди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
ЯХШИ АМАЛЛАР ҚИЛИШ УЧУН КEЧ КИРСА ТОНГНИ KUTMA...
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ
CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас.
“Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Видео
ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАСЛИГИНИНГ САБАБИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#Ҳадис
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, нажот нимада?» десам, у зот: «Тилингни тийгин, уйингга сиғиб ўтир, яъни рўзғорга керакли нарсаларни қилиб қўй ва хатоларингга йиғлагин, шунда нажот топган бўласан», деб айтдилар».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Уйда ҳеч ким бўлмаса, салом бериб кириладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Уйга кираётган киши каттами, кичикми, эркакми, аёлми салом бериб кириши керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар” (Нур сураси, 61-оят).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон аҳлинг ҳузурига кирсанг, салом бергин, ўзингга ва аҳлингга барака бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Демак, уйингизга қутбарака, тинчликҳотиржамлик бўлишини истасангиз, уйга киришда салом бериб киришни унутманг!
Агар уйга кирганда ҳеч ким йўқ бўлса, у ҳолда қуйидаги салом берилади:
السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ
“Ассалому аълайна ва аъла ибадиллаҳис солиҳийн”.
Саломнинг маъноси: “Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин”.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу
Даврон НУРМУҲАММАД
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 26-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 23-РОБИУС СОНИЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:27
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:50
⏱ШОМ - 17:31
⏱ХУФТОН - 19:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
