cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

"Chust haqiqati" gazetasi

Chust haqiqati. uz saytining telegram kanali Tumanimiz, yurtimiz, va dunyoda bo'layotgan barcha yangiliklardan хabardor bo'ling.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
198
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
-530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

✅ “Ogʻir” toifadagi yoshlar bilan manzilli ish tashkil qilinmoqda. Chust tumani 2-sektor xududidagi “Tinchlik” mahallasi yoshlar yetakchisi tomonidan aniqlangan  – Mahalladagi “ogʻir” toifadagi yoshlar bilan manzilli ishlash maqsadida tuzilgan “yoʻl xaritasi” dagi yoshlar bilan ishlash uchun Mudofaa bo‘limidagi hodimlar bilan bugun manzilli ish tashkil etilmoqda. Yoshlarning ehtiyoji va soʻragan yordamidan kelib chiqib har bir murojaatni hal etish uchun aniq muddat belgilab olingan.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУТЛОВ Президент бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол. Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги ФармониУказ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Днем работников печати и средств массовой информации группы работников сферы" Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУТЛОВ Президент бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди. Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол. Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз! Батафсил: https://goo.su/qKXt4dp ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
إظهار الكل...
#сарказм Бир куни Шернинг ёнига ит келиб: — Ҳой, Шер! Мен сени жангга чорлайман! — дебди. Шер итнинг сўзларига эътибор ҳам бермабди. Эртасига ит яна келиб, такрор айтибди: — Ҳой ҳайвонларнинг қироли! Мен сени жангга чорлайман! Шер итнинг сўзларига яна эътибор бермабди. Шунда ит сўзида давом этиб: — Агар ҳозир мен билан жанг қилмасанг, барчага гап тарқатаман. Шерни жангга чорласам, шер мен билан жанг қилмади. Шер жанг қилишдан қочди, қўрқди, дейман. Шунда Шер итга ҳотиржам шундек жавоб берибди: — Бор, бора қол. Нима десанг ҳам деявер! Атрофдагилар "Шер ит билан жанг қилибди" — деганларидан кўра, Шерни ит жангга чорласа, Шер жанг қилмабди, қўрқибди, дегани афзалроқ... П/С: Баъзида зўрлигингизни исботлаш ҳақорат ҳисобланади! Итлар билан тенглашиб ўтирманг! 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
#таскин Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин. Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар. Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-хаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади. Шунинг учун доим ижобий фикрланг. Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади. 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
#ибрат Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар. Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз. 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
#ибрат Одамлар билан тўла автобус йўлда кетяпти. Ҳайдовчи атрофга қараб, автобусни четга олиб сақлади. Одамлар ундан нимага тўхтаганини сўраган эди: — Анави қарияни олволайлик, — деди. Қарашса, ҳеч ким йўқ. — Қайси қарияни айтяпсиз? Ҳеч ким йўқ-ку, — дейишса, — Ҳозиргина қўлини кўтариб, мени ҳам олиб кетинглар деди-ку. Ана ўзи ҳам келяпти, — деган эди, ҳамма ўша томонга қаради. Яна ҳеч ким йўқ экан. Ҳайдовчига қарашса, омонатини топшириб қўйибди. Демак шу ҳайдовчининг ажали етиб келган, аммо автобусдагиларнинг ажали етмаган ҳали. Аллоҳнинг ҳикматини кўрингки, автобусни чиройли қилиб тўхтатиб, ҳайдовчининг жонини олди. Ҳайдовчининг ажали етган эди, аммо йўловчиларникимас... Хотиржам бўл, биродар! Ризқинг борми, яшайсан! Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади, кўпияммас, озияммас! 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
#ўрнак — Энг доно ким? — Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши. — Энг яхши бойлик нима? — Ақл. — Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради? — Ҳасад ўти. — Қандай бино вайрон бўлмайди? — Адолат биноси. — Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин? — Сабрнинг. — Қайси нарсанинг охири аччиқ? — Шошқалоқликнинг. — Қайси дард бедаво? — Нодонлик. 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
*** Шунча узоқмиди меҳрингиз шаҳри, Олис-олислардан босиб келдим йўл. Шу зиёрат ҳаққи, шу сафар ҳаққи, Кўнглимнинг қулфига уриб кўринг қўл. Субҳидам юзида табассум балқиб, Кўзларни яшнатган бир неъмат эдим. Неларни ўйлайсиз офтобга боқиб, Мен ҳам бир шуъладай ғанимат эдим. Юлдузлар меҳримдан бўлди бир шингил, Ниятни асрадим яхши ниятга. Билмам, бу оламда бир соҳиби дил Мен каби зормикан самимиятга? Кўнглингизни очинг, кўнглим тўла нур, Айланай энг ёруғ тилагингизга. Дунё сўрамайман, сўрамам ҳузур, Бир оғиз гапим бор юрагингизга. ✍️ Беҳзод Фазлиддин 👉 @islom_asilbekov 👈
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.