cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

"Shifokor va hayot"

Эл соғлиғи - юрт бойлиги

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
325
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
+830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Repost from Namangantoday.uz
«Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди йўлга қўйилмоқда! Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” бошланиши арафасида яна бир қувончли хабар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6351/6352-сонли «Наманган - Чодак - Наманган» шаҳарлараро поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Маълумот учун: поезд 2024 йил 16 майдан бошлаб ҳар куни аниқ жадвал асосида ҳаракатланади. Хусусан; 6351 - "Наманган-Чодак" йўналишидаги рейс соат 08:10 Наманган шаҳридаги марказий темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, соат 11:16 да Чодак темир йўл вокзалига етиб боради.  6352 - "Чодак-Наманган” йўналишидаги рейс соат 19:20 да Чодак темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, соат 22:31 да Наманган шаҳрига етиб келади.
📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️ https://t.me/namangantoday
إظهار الكل...
❗️Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилинди. 📹 Анжуман тафсилотлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
#ЧОРЛОВ Гуллар автопарадига марҳамат! Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари! 63-халқаро «Гуллар фестивали» муносабати билан шу йилнинг 19 май куни соат 10.00да бошланадиган анъанавий автопарадга барчани таклиф этамиз! Ранго-ранг табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади. Марҳамат, томоша қилинг ва завқ олинг! #Гулларфестивали #FlowerFestNamangan2024 ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
إظهار الكل...
Марказ ишчи гуруҳи тизимли равишда Наманган вилояти туманларида бўлиб, оилавий шифокорлар, патронаж ва амалиёт ҳамшираларининг скрининг жараёнларини ўрганмоқдалар, уларнинг назарий, амалий малакаларини оширишга ҳисса қўшяптилар, -дейди Хуршид Фозилов. - 40 ёшгача аҳоли скринингларини ўтказиб, хавф гуруҳлари, омиллари илмий таҳлил этиляпти. Бирламчи тизимга доимий амалий ёрдамдан мақсад, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланганидек, аҳоли саломатлик юзасидан мурожаатларининг 70 фоиз қисми ўз ечимини шу боисқичда топишига эришиш. Шунинг учун марказ ва филиалларимизнинг бутун диққат-эътибори туман, шаҳарлардаги бошланғич тиббий муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Айниқса, рақамлаштириш жараёнини тезлаштиришга алоҳида аҳамият беряпмиз. Мақсадимиз республика бўйича ягона юрак-қон томир касалликлари реестрини яратиш. Бу борадаги Наманган тажрибаси ибратга лойиқ. Республика ишчи гуруҳи ана шу нуқтаи-назардан шаҳар ва туманларимиздаги оилавий поликлиникаларда юрак-қон томир касалликлари профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида олиб борилаётган фаолиятни ўрганди. 40 ёшдан юқори бўлган аҳоли орасида олиб борилган скрининг натижаларини "MEDHAB" электрон тизими орқали маълумотлар базасига киритиш ҳамда "Соғлом юрак" интернет сайтига улаш, беморларнинг скрининг ва сўровнома натижаларига кўра, белгиланган тоифалари бўйича тиббий назоратга олишга масъул тиббий бригадаларнинг амалиёт ҳамширалари иши мониторинг қилинди. Пойтахтлик мутахассислар эътироф этганидек, Янгиқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасидан энг чекка оилавий шифокорлик пунктларигача рақамлаштириш маваффақиятли амалга оширилмоқда. 40 ёшдан ўтган аҳоли ўртасида юрак-қон томир касалликлари профилактикаси юзасидан олиб борилаётган скрининг натижалари, уларнинг саломатлигини бирламчи тизимнинг ўзида назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш, "MEDHAB" электрон тизими орқали маълумотлар базасига киритиш ҳамда "Соғлом юрак" интернет сайтига улаш жараёнлари олиб борилмоқда. Бу энг аввало беморларнинг вақтини тежаш, касалликларни барвақт аниқлашга хизмат қилади. Қолаверса, фуқароларнинг электрон тиббий ҳужжатларини шакллантириш, соғлиқни сақлаш ишларини режалаштириш учун муҳим маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилади. -40 ёшдан катта 6396 нафар фуқаро яшайди, - дейди Янгиқўрғон тумани 59-оилавий полкилиника варчи Малика Эралиева, -Улар ҳақидаги маълумотлар электрон дастурга киритилди. Энди саломатлик кўрсаткичларини мунтазам кузатиб бориш имкони туғилди. Бунинг ёрдамида кимга қандай даво зарурлиги, қаерда соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, туз ва шакарни чеклаш бўйича тиббий-маърифий тадбирлар олиб боришимиз кераклигини осонгина аниқлаяпмиз. Бу имконият фаолиятимизни мақсадли ташкил этишда катта роль ўйнайди. кўргазмали, суҳбат ва савол-жавоб тарзида тушунтиришларини олиб боряпмиз. Юқори хавфга мансублар аниқланса, тор соҳа мутахассислар текширувларидан ўтказиб, диспансер назоратига олиб, даволаниш учун йўлланмалар беряпмиз. Дарҳақиқат, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида аҳоли саломатлигига оид устувор йўналишда белгиланган вазифалар тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг таг замирида инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг узоқ умр кўриши ва фаровон турмуш кечиришини таъминлашдек мақсадлар мужассам. Ҳасанбой ДАДАБОЕВ, журналист.
إظهار الكل...
КАРДИОЛОГИЯ: ТИЗИМ ИЗЧИЛ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА Президентимизнинг 2022 йил 26 январдаги "Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 103-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар шарофати билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, энг сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Бу мураккаб жарроҳлик амалиётларини вилоятнинг ўзида амалга ошириш имконини берди. Юқори технологик оператив даво муолажаларини йўлга қўйиш, яратилган замонавий имкониятлардан самарали фойдаланишга эришишда РИКИАТМ ишчи гуруҳининг назарий ва амалий ёрдами катта. Марказ директори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хуршид Фозилов бошчилигида вилоятга ташриф буюрган юқори малакали мутахассислардан иборат навбатдаги ишчи гуруҳи аъзолари ва наманганлик кардиожарроҳлар билан ҳамкорликда яна бир қатор ноёб жарроҳлик амалиётларини бажардилар. -Бугунга келиб Наманган филиалида барча турдаги юқори технологияли мураккаб амалиётларни маҳаллий мутахассисларнинг ўзлари бажаришяпти, -дейди РИКИАТМ директори Хуршид Фозилов. - Филиалда халқаро ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилган. Марказ мутахассислари билан бир қаторда Европа давлатлари, жумладан Швейцария, Итлаиядаги етакчи клиникалар профессорлари келиб, маҳорат дарслари, ҳамкорликдаги мураккаб операцияларниь ўтказиши анъанага айланган. Филиал кардиожарроҳлари халқаро тиббиёт марказлари, анжуман ва малака оширишларида бўлиб, аназарий ва амалий маҳоратларини мунтазам ошириб бораётгани ҳам эътирофга лойиқ. Ана шу изланиш ва интилишлар самараси ҳозиргина ўтказилган ўткир миокард-инфаркт билан келтирилган беморни муваффақиятли оператив даволашда ҳам яққол намоён бўлди. Тезкор юқори технологик жарроҳлик йўли билан қон томирни очилди, тозалаб, стент ўрнатилди ва бемор ногиронлигининг олди олинди, умрига умр қўшилди. Таъкидланганидек, филиал халқаро даражадаги хорижлик кардиохирурглар билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Филиалда бўлган кунимиз ҳам дунёнинг атоқли кардиожарроҳларидан бири, Молдова Республикаси бош кардиожарроҳи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аврелий Батранак ташрифининг гувоҳи бўлдик. Фаолияти давомида 10 мингдан зиёд жарроҳлик амалиётларини ўтказган бир вақтнинг ўзида очиқ усулда иккита операцияни тенгидан бажаришдек маҳорат дарсини ўтди. -Тўрт йилдирки наманганлик ҳаскасбларим билан ҳамкорман, - Аврелий Батранак. -Улардаги касбга садоқат, олий мақсад сари қатъият билан интилиш, жаҳон тажрибаларини ўрганиш ва қўллашга бўлган иштиёқларини ҳурмат қиламан. Аввалги йиллари келганимда, очиғи юқори технологияли тиббий жиҳозлар кам эди. Ҳозир эса энг замонавий ускуналар ўрнатилибди. Бу мамлакатимингизда соҳани тубдан ислоҳ килиш, аҳоли саломатлигини ўйлаб олиб борилаётган олийжаноб ишлар самарасидир. Бусиз ҳозиргина 15 ёшли қиз ва 60 ёшли аёлда очиқ усулдаги ўта мурккаб операцияларни амалга ошириб бўлмасди. Инсонга бахт улашиш, умрига умр қўшишдек масъулиятли вазифани абажараётган шифокорларингиз билан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Шундай юксак савияли, юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан мен ҳам мамнунман. Ислоҳотлар муваффақияти, кўп жиҳатдан, бирламчи тизимни такомиллаштириш билан боғлиқ. Зеро, тиббиёт аҳолига яқинлаштирилгани, унинг хизмат самарадорлиги таъминлангани сари профилактик ишлар, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш натижадорлиги ортаверади. Жумладан, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, хавф гуруҳига мансубларни соғломлаштириш чораларини кўришда ҳам марказ ва филиал мутахассисларининг тез-тез ОШП, ОП, КТМПлар ходимлари иштирокида жойларда ўтказаётган профилактик тадбирлари, соҳанинг ягона реестрини яратиш борасида рақамлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор.
إظهار الكل...
Ён қўшни – жон қўшни ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ОНАНИНГ ДИЛ ИЗҲОРИ Оналик бахтим ва қувончим бардавомлигига Ўзбекистон шифокорлари катта ҳисса қўшиб келмоқдалар. Сабаби ўғлим Содиқов Али соғлиғи турли сабаблар билан ёмонлашганда бир неча марта Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволатганман. Яқинда аллергия, кучли йўтал, нафас қисиш, истимадан оғир аҳволга тушиб қолди. Бу гал ҳам шу марказ нажоткорлари кор келди. Аллергология ва пульмонология бўлими мутахассислари дарҳол спирометрия текшируви, таҳлиллар ўтказишди. Зудлик билан муолажа бошладилар. Врачлар, ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари бир вужудга айланиб, замонавий ускуна ва жиҳозлар ёрдамида кўрсатган тезкор малакали тиббий ёрдамлари билан фарзандим оғир ҳолатдан чиқди. Бир неча кун давом этган дори-дармон муолажаси ва замонавий юлайзер терапиясидан сўнг болам соғлиғи тамоман тикланди. Бўлим мудири олий тоифали врач Манзура Ҳожиматова, даволовчи шифокор Барно Абобакирова, катта ҳамшира Холида Фозилова, ҳамшира Саида Усмонова кабиларнинг фидойиликлари учун чексиз миннатдорман. Барча оналар ва болалар қатори бизни ҳам дори-дармон, хизматлар, ётоқ-жой, озиқ-овқатдан бепул баҳраманд этдилар. З.АМАНОВА, Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Олабуқа тумани фуқароси.
إظهار الكل...