cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐

Азизлар! Сиз ушбу каналда Зуҳра Бегимнинг шеърларини ўқиб борасиз. Шоиранинг руҳият оламига хуш келибсиз!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
217
المشتركون
+124 ساعات
-37 أيام
-330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
*** Мафтункор кўзингга термулиб боқсам, Ўтли нигоҳингда меҳр ва сабот. Тизгинсиз дарёда беаёв оқсам, Ўзингсан ёлғизим, фариштам - нажот. Дарахт япроғидек титрайди қалбим, Севги саҳросида бахт топса юрак. Дунёдан шундайин ўтармиз балким, Хаёл уммонида диллар муштарак. Ишқнинг осмонида чақади чақмоқ, Ширин изтиробдан айрилмоқ оғир. Булутни қоқади момоқалдироқ, Руҳимни ғубордан ювади ёмғир. Йўлимга тўшалса ғафлат сояси, Ўкинчли ўйлардан чиқмаса бошим. Сен мадад берувчи - бахтим дояси, Тоза туйғуларни элтган қуёшим. Оқшом ой юзида оппоқ табассум, Икки дил дардига дармон улашар. Муҳаббат ғунчаси бўй берар масъум, Кўнглим соф кўнглингдан куч олиб яшар... ✍ Зуҳра БЕГИМ @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
👍 5
https://t.me/joinchat/AAAAAE0fSPEew10cDF6zNQ ШОИРА ЗУҲРА БЕГИМ ИЖОДИЙ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ ВА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
إظهار الكل...
Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐

Азизлар! Сиз ушбу каналда Зуҳра Бегимнинг шеърларини ўқиб борасиз. Шоиранинг руҳият оламига хуш келибсиз!

Photo unavailableShow in Telegram
*** Мен сенинг дунёнгдан кетмоқ истадим, Истадим, бир умр унутмоқликни. Аввали кўнгилнинг бурчин ўтадим, Ўтадим, неча бор кечирмоқликни. Оғир азобларга қўйдим юракни, Орзулар бағрида жон қадар севдим. Кўтармасдан олдин ғалвир, элакни, Сен билан бахтиёр бўламан девдим. Севгингга ишониб, кўнглимни бердим, Кўп шикаст етказдинг жуфт қанотимга. Сен учун жаннатнинг гулларин тердим, Лойиқ бўлолмадинг муҳаббатимга. Кўнгил топмоқ қийин, қолдирмоқ осон, Надомат тикони дилга қадалган. Қадримга йиғладим, юрак-бағрим қон, Шеърим - сўнгги видо, сенга аталган. Мен сенинг дунёнгдан кетмоқ истадим.... ✍ Зуҳра БЕГИМ @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
САРАТОНДА Ҳар йилгидек қизишди қуёш, Охирини ўйламай беғам. Ўт олдирди устига устак, Ловуллатиб саратон шу дам. Аямасдан қиздирди ерни, Зўрға чидар дарахтлар беҳол. Қовжирайди сувсиз экинзор, Кўзларини очолмас ниҳол. Оловланди ёзнинг "чилла"си, Оғирлашди бироз юмушлар. Ташвишини суриб чеккага, Тирқишларга яшринди қушлар. Ҳайратдан лол, титрайди дунё, Оёқлари чалишиб кетар. Умр бўйи ишққа тутиниб, Юрагимнинг ёнгани етар... Неча кунки, диллар бетоқат, Бўғиб қўяр димиққан нафас. Ҳовурингдан туш, энди қуёш, Майингина кулиб турсанг бас. ✍ Зуҳра БЕГИМ @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
👍 4 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
ДАРИҒ ТУТМА... Нени раво кўрсанг шуни бер, Синовингга тайёрман Эгам. Кутиб турар само ила ер, Руҳ ва танни кўрмоқ-чун баҳам. Исён қилар жонимда азоб, Юрагимнинг номи сабртош. Ғолиб келса, аччиқ изтироб, Дил кўнгилга қўяр қабртош. Сўз демоққа етганда фурсат, Жигар бағрим бунчалар пора. Қалам, толма, кучингни кўрсат, Дардим тутдек тўкилса зора. Тизгини йўқ уммонга чўкдим, Умидимни совурди шамол. Йиғлайвериб охир кўникдим, Бораяпман энди бемалол. Майли, ишқни ёғдир бошимдан Зулмат ичра топай зиёни. Бир кун руҳим қайтгай қошингга, Дариғ тутма, фақат дунёни. Зуҳра Бегим @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
👍 5 4
ҲАЁТ ҲАҚИҚАТЛАРИ Дўстини сотган инсонни ўзи ҳам сотилиши аниқ. Чунки бу дунёни "Қайтар дунё" деб бежиз айтишмайди-да.      Яқиним, деб билган кишинг танқид гапингни кўтаролмадими, демак, уни сенга бўлган фикри тоза эмас.       Мансабдан тушса ҳам эгардан тушмайдиганлар ўзига катта баҳо берадиган инсонлар тоифасига киради.      Ўзи ишламайдиган раҳбар қўл остидагиларга тазйиқ ўтказган кундан бошлаб, ўзининг обрўсига путур етказади.          Мансаби бўлса-да, бировга қилган пинҳона ёмонлиги ошкора бўлганида, "ҳеч ким" бўлмай қолади.       Дўстинг душманга айланмаслигини истасанг, олдида ҳам орқасида ҳам беғараз бўлишга одатлан.        Манфаат учун қурилган дўстликнинг умри қисқа, охири аянчли.        Ҳаётда шундай инсонлар борки, раҳбарлик унинг учун барчадан баланд турувчи устун ҳисобланади. Бундайлар жон куйдириб ишлашни ҳам жойини бировга беришни ҳам истамайди.Ўқувсизлиги туфайли йилт этган истеъдодни четлаштиришга ва йўлини тўсиб, кўрсатмасликка уринади.Чунки ўзининг четлашиб, эътиборсиз бўлиб қолишидан қўрқади. Шунинг учун мансабда ўтирганини кўз-кўз қилиб, суқилмаган иши ёки эшиги қолмайди. Бундай инсонларга мансаб абадийга ўхшаб кўринаверади.Аммо обрўсизланиб қолганини англаганида мансабдан тушган бўлади...      Вақт ўтган сари ҳаётнинг  ўзи  тарбиялайди.Шунинг учун  қадрингни сеза бошлайсан.       Севгиси чин инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни юмшатиб, муҳаббатини сақлаб қолади. Акс ҳолда нафратга айланиши  мумкин.      Ёши катта кишилар ҳаётида ҳам ўзи сезмаган камчилик ва хатоликлар бўлиши мумкин. Уни бартараф қилиши учун атрофидаги ёш бўлса-да, яқинларининг танқидий фикрини тўғри қабул қилиши лозим. Акс ҳолда "айниган" ёки "эзма"  деган лақабларни олиши мумкин.     Беғараз, яхши инсон қувончли дамларини яқин кишилари ва атрофдагилари билан баҳам кўришни истаб, ёнига чорлайди. Фақат ўзини ўйлаб, одам ажратдими, бундай инсондан яхшилик кутиб бўлмайди. Чунки унинг кўнглидаги ғаюрлик бунга йўл қўймайди.          Бировни айблаб, овоза қилишдан олдин ўзингни айбларинг фош бўлишини ўйла.У сен ҳақингда сендан кўпроқ нарсаларни билиши мумкин.           Яқининг кутмаганингда сендан бир умрга воз кечдими, демак, бир неча ноҳақ зарбаларинг ва қусурларинг уни шундай қилишга мажбур қилган.Энди уринишинг бефойда.           Ёш иқтидорни  "ўртамиёна"  деб ерга уришдан олдин ўзингни ўша ёшда қандай эканлигингни эсла, ўша сен ерга урган "ўртамиёна" сенинг  ёшингга етганида сендан-да, кучли ва машҳур бўлиб кетиши мумкин.        Бир пайтлар қилинган кичкина хато аста-секин катта ярага айланиб, умрнинг сўнггида азоб бериши мумкин.        Шогирдим, деб кўксига урган билан ёки уни "устоз" деган билан устоз бўлиб қолмайди. Устозлик масъулиятини бўйнига олиб, ўзи  намуна бўлган ҳолда сабоқ берса, шогирди ундан нимадир олиб, устозлигини тан олсагина у ҳақиқий Устоздир.            @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
👍 6 2

ЖУРНАЛИСТЛАРГА Ойнаи жаҳонми ёки матбуот, Журналист ҳар доим масъул, жонкуяр. Нафис жило бериб ёзиш-чун баёт, Ёзувчи, шоирлар қаламин йўйар. Асл ижодкорнинг меҳнат маҳсули Ойнаи жаҳонда бўлар намоён. Қалам аҳилларин машаққат йўли Газета саҳнини безаши аён. Муҳаррир дейсизми ва ёки мухбир, Уларнинг аксари ёзувчи, шоир. Тасаввур дунёси, борар йўли бир, Матбуот, газета ишига доир. Юрак қони билан битилар ёзиқ, Маърифат саҳнида ўчиб кетмас из. Қачондир манглайга тортилган чизиқ, Ҳаёт мобайнида ёяди илдиз. Маънавий ришталар боғланган занжир, Мангуга элтгувчи онг ва тафаккур. Нишонлашга арзир, бу байрам, тадбир, Илм пешволари, Сизга ташаккур! ✍ Зуҳра Бегим @Zuhra_Begim
إظهار الكل...
👍 3🔥 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.