Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz
تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 773 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 750 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 990 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 773 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 07 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -34، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -45، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: غير موثّقة
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.31%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.45% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 12 965 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 522 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 08 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–364-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар: ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони; ▪️ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори; ▪️ маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси. “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади: ▪️ ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги 2 та мавсум доирасида лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди; ▪️ лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25 фоизи молиялаштирилган тақдирда, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75 фоизи Давлат бюджетидан молиялаштирилади; ▪️ белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига Давлат бюджетидан 2 млрд сўм миқдорида маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ажратилади. Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори (750-сон, 28.11.2025 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга кўра, қуйидаги мезонларга асосан автомобиллар экологик тоифаларга ажратилади: ▪️бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; ▪️ дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли” экологик тоифага; ▪️гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага. Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади. Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади. Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Президент қарори (ПҚ–360-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилган. Қарорга кўра, Департамент ва унинг бўлинмалари зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан: ➖ шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, таълим муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, савдо, хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ва қурилиш объектларини замонавий усуллар орқали қўриқлаш; ➖ қўриқланаётган объектларда ички тартиб ва назорат ўтказиш режимларини таъминлаш; ➖ қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш. 2026 йил 1 январдан қўриқловга олинган банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа объектларнинг фуқаролар кириш ва чиқиш жойларига босқичма-босқич шахснинг юзини таниб олиш имкониятига эга техник воситалар ўрнатилади. Telegram | Instagram | Facebook
Бу ҳақда Ҳукумат қарори (743-сон, 26.11.2025 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.Низомга кўра, мақсадли стажировкага юбориш бўйича номзодларни саралаб олиш Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан амалга оширилади. Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 10 ноябргача кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида Агентликка маълумотлар тақдим этади. “Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқарув кенгаши 15 январгача стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди. Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим: ➖ стажировка дастурига мос мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан охирги 12 ой давомида ушбу соҳада ишлаган бўлиши; ➖ давлат тилини билиши; ➖ стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси мавжудлиги. Саралаш тартиби қуйидагича: ▪️ тест синовлари; ▪️ номзодлар билан суҳбат. Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади. Ғолиб деб топилган мутахассислар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий кафил ўртасида шартнома тузилади. Telegram | Instagram | Facebook
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
