ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 808 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 705 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 980 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 808 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 29 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 55، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 52، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.52‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 12.99‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 13 117 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 200 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 30 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 808
المشتركون
+5224 ساعات
+97 أيام
+5530 أيام
أرشيف المشاركات
❗️2026 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент Фармони (ПФ–46-сон, 25.03.2026 й.) билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартгача узайтирилди.
Комиссиянинг номи Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартирилди.
Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджет
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади. Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Jiddaga parvoz — 4,7 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Jiddaga 4.7 mln so'mdan boshlangan n
Toshkentdan Jiddaga parvoz — 4,7 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Jiddaga 4.7 mln so'mdan boshlangan narxlarda muntazam reyslarni amalga oshiradi. Zamonaviy Airbus samolyotlarida uzoq parvozlar, yo‘lovchilarni qo‘llab-quvvatlash va reysni onlayn to‘liq nazorat qilish imkoniyati bilan. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan xarid qiling. ✨ Yo‘l uzoq bo‘lsa, g‘amxo‘rlik va ishonchni his qilish yanada muhim. Centrum Air parvoz davomida sizni har bir bosqichda qo‘llab-quvvatlaydi. Biz bilan uzoqlara ham xotirjam uching. Bandlash #reklama 16+ centrum-air.com

Фарруҳ Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи
Фарруҳ Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Hozir oling - bo'lib to'lang Kerakli mahsulotlarni kutmasdan xarid qiling. Wildberries'da buyurtma bering va to'lovni qismlar
Hozir oling - bo'lib to'lang Kerakli mahsulotlarni kutmasdan xarid qiling. Wildberries'da buyurtma bering va to'lovni qismlarga bo'lib amalga oshiring - qulay va shaffof. Bo'lib to'lash limiti 4 500 000 so'mgacha, muddati 3 oy. Xarid summasini byudjetga ortiqcha yuklamasdan taqsimlang va mahsulotni bugunoq qo'lga kiriting. Kiyim-kechak, texnika yoki uy uchun kerakli buyumlarni aynan zarur paytda xarid qiling. Katalog bilan tanishish #reklama wildberries.uz

❗️Президент фармони: 2026 йил 1 июлдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказилиши назарда тутилган автомототранспортлар ва кўчмас мулклар давлат ижрочисининг қарори асосида тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

❗️Муаммоли кредитларни ундириш тартиби такомиллаштирилади Президент фармони билан муаммоли кредитларни ундириш самарадорлигин
❗️Муаммоли кредитларни ундириш тартиби такомиллаштирилади Президент фармони билан муаммоли кредитларни ундириш самарадорлигини ошириш мақсадида янги ёндашув жорий этилмоқда. Унга кўра: – ундириш жараёнлари ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади; – қўшимча 400 та ижрочи штат бирлиги ажратилади; – ушбу тизим тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади; – ижрочилар сонини ошириш ёки камайтириш Бош прокурор буйруғи билан белгиланади. Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк икки ой ичида ундириш жараёнида тўловларни тақсимлаш тартибини белгилайди. Telegram | Instagram | Facebook

Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni en
Telegram'dagi mijoz olib keladigan reklama Aniq target, kampaniya analitikasi va premium auditoriya. Sizning reklamangizni eng faol va qiziqqan auditoriya koʻradi, byudjetingiz esa natija uchun ishlaydi. Sinab koʻrish #reklama 16+ yandex.uz

Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди Вилоят раҳбарияти олдига 2026 й
Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди Вилоят раҳбарияти олдига 2026 йилда иқтисодиётни 9,2 фоизга ошириш, ишсизликни 3,5 фоизга, камбағалликни 2,5 фоизга тушириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Давлатобод туманини “Ақлли шаҳар”га айлантириш, Наманган давлат техника университетига қарашли бўш объектлар негизида сунъий интеллект илмий лабораторияси ва стартаплар клубини ташкил этиш ташаббуслари муҳокама қилинди. Наманган шаҳрида 2026 йилда 15 минг ўринли мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш, 21 та таълим муассасасидаги бўш турган 42 минг квадрат метр ер майдонларини давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуриш учун ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Вилоятни водий туризми марказига айлантириш мақсадида Поп туманида “Арашан” туризм мажмуаси, Қамчиқ довони ҳудудида инновацион тоғ дам олиш зонаси, Чодак қишлоғида туризм маркази, Косонсой туманида йирик туризм масканини ташкил этиш, Нанай ҳудудида сунъий кўл лойиҳасини амалга ошириш таклиф этилди. Сунъий интеллект асосида ҳудудий салоҳиятни чуқур таҳлил қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Telegram | Instagram | Facebook

Yorqin tarifi – cheksiz YouTube va IMO Yorqin tarifida faol foydalanish uchun ko‘p internet, shuningdek, IMO va YouTube uchun
Yorqin tarifi – cheksiz YouTube va IMO Yorqin tarifida faol foydalanish uchun ko‘p internet, shuningdek, IMO va YouTube uchun cheksiz trafik. Batafsil #reklama 16+ beeline.uz

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Telegram | Instagram | Facebook

+5
Табиатни муҳофаза қилиш, “Тоза ҳаво” ва “Яшил макон” лойиҳалари: Президент Шавкат Мирзиёев экология бўйича янги ҳужжатларни имзолади “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун. “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон. “Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор. “Овжасой – Мовий тоғлар”, “Писком”, “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш ва “Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор. “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар 1. Ҳар пайшанба – вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлади. 2. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ ажратилади. 3. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. 4. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит ажратиш миқдори 10 миллиард сўмгача кўпайтирилади. 5. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. 6.Келажак тадбиркори” дастури доирасида ёш тадбиркорларга 7 йилга 15 фоизли кредитлар ажратилади. 7. Дастур асосида ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача кредит ажратилади. 8. Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга 2 миллиард сўмгача, 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади. 9.Менинг биринчи касбим” дастури орқали олийгоҳ битирувчиларига стажировка учун ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўланади. 10. Ҳар бир ҳудудда ёшларга бизнес хизматларини кўрсатувчи “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади. 11. “Янги авлод тадбиркорлари” дастурида Гарвард, Стенфорд каби хорижий олийгоҳлар ҳамкорлигида 40 минг ёш бизнесга ўқитилади. 12. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1000 нафар ёшга 3 йилга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади. 13.Ёш тадбиркорлар” танловидаги энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун 1 миллиард сўмгача маблағ берилади. 14. Банклар 50 минг ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва 20 минг ёшни тадбиркорликка ўқитади. 15. 1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси томонидан қоплаб берилади. 16. Самарқанд шаҳрида энг яхши лойиҳа эгалари иштирокида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади. 17. “Ўсиш ва ривожланиш” стартап лойиҳасидаги энг яхши 40 та лойиҳага 2 миллиард сўм ажратилади. 18. Техникумларда ҳам стартаплар яратишга рухсат этилиб, уларга 1 миллиард сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади. 19. Техникум ўқувчилари учун “Work and travel” дастури орқали хорижда ишлаш имконияти яратилади. 20. ”Ўқув марказлари уюшмаси” ташкил этилади. Уюшмага аъзо бўлган ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади. 21. Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади. 22. ”Кўмак” лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. 23. Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи эса 7,5 фоизгача пасайтирилади. 24. Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитади. 25. Ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил этилади. 26. Ёшлар ишлари агентлиги қошида ”Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси очилиб, унга ҳар йили бюджетдан 62 миллиард сўм ажратилади. 27. Ёшларнинг энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади. 28. Ёш оилалар учун уй-жой ипотека кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади. 29. ”Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижод учун ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади. 30. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот топширилади. 31. Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда берилади. 32. “Иккинчи имкон” лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар замонавий IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Sochiga parvoz — 2 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Sochiga 2 mln so'mdan boshlangan nar
Samarqanddan Sochiga parvoz — 2 mln so'mdan! ❤️ Centrum Air aviakompaniyasi Samarqanddan Sochiga 2 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi. Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari va qulay onlayn bron qilish. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling. ✨ Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati samolyotdayoq boshlansin. Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching. Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

❗️ Топ-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади
Ҳукумат қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди. Таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади. Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади. Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади. ▪️ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Зарур ҳужжатлар рўйхати: • ариза; шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; • таклифнома-хат (1-курслар учун); • академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб); • тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс; • биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот; • меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).
Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди. Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади. Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин. Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади. Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.
Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади. Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.
Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади. Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади: ▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда; ▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — 3.1 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Tel-Avivga 3.1 mln so'mdan boshlan
Toshkentdan Tel-Avivga parvoz — 3.1 mln so'mdan! ❤️Centrum Air aviakompaniyasi Toshkentdan Tel-Avivga 3.1 mln so'mdan boshlangan narxlarda reyslarni amalga oshiradi. Yoqimli parvoz, zamonaviy Airbus samolyotlari va qulay onlayn bron qilish. Chiptalarni Centrum Air’ning rasmiy saytidan bron qiling. ✨Quyosh, dengiz va ta'til kayfiyati samolyotdayoq boshlansin. Taʼtilga Centrum Air qanotlarida uching. Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Segment.uz - إحصائيات وتحليلات قناة تيليجرام @segmentuz