ar
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

الذهاب إلى القناة على Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Segment.uz

تُعد قناة Segment.uz (@segmentuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 70 947 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 733 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 978 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 70 947 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 12 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 43، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 47، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.50‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.54‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 13 115 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 9 598 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 13 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

70 947
المشتركون
+4724 ساعات
+717 أيام
+4330 أيام
أرشيف المشاركات
Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan! ❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklar
Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan! ❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklarini shivirlaydigan shahar. Icheri-Shexerning qadimiy ko'chalari bo'ylab sayr qil, Olovli minoralar oynasida chiroqlar qanday aks etayotganiga nazar sol va shahar har lahzada qanday jonlanayotganini his qil. ✨ Sharqona muloyimlik va yevropacha yengillik - bularning barchasi Bokuga xos. Bu yerda choyga atirgul, suhbatga esa dil qo'shiladi. Birinchi qadamdanoq mo'jizalar boshlanadigan shaharga uchib ketdik! 💰 Chiptalar - 1,6 million so'mdan boshlanadi. Hoziroq Centrum Air orqali buyurtma bering! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️ДСБАга ҳужжутларни қабул қилиш бошланди Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2025-2026 ўқув йили учун магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули бошланди. Аризалар жорий йилнинг 3 сентябридан 2 октябрь (шу куни ҳам) санасига қадар qabul.dsba.uz онлайн платформаси орқали қабул қилинади. 2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича: ▪️ Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт) ▪️ Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт) ▪️ Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт) Ҳужжатлар қуйидаги тартибда қабул қилинади: ➖ Давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишни истаган давлат хизматчилари Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали; ➖ очиқ танлов (тўлов-контракт) асосида ўқишни истаганлар эса бевосита Академиянинг расмий веб-сайти орқали. Тест синовлари 2025 йил 10-11 октябрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади. Рухсатномалар онлайн тарзда тақдим этилади.
CEFR B2 (муқобил сертификатлар ҳам) ва ундан юқори даражадаги хорижий тил сертификатига эга бўлган номзодлар хорижий тил тестидан озод қилинади ҳамда максимал балл билан баҳоланади.
Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади. Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади. Курслар Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси томонидан амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига мувофиқ: 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекин шаҳрида ўтаётган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекин шаҳрида ўтаётган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда. Telegram | YouTube

Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида тайинловларҚобулжон Аҳмедов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.
Ҳусан Салихов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.
Жаҳонгир Абдураҳмонов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.
Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1.6 mln so'm ❤️ Dubay sizni kutmoqda! 💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,6mln so'mdan boshlab! Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling! 👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1.6 mln so'm — buni o'tkazib yubormang! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди ➖ Наманган шаҳрида ҳоким ва хусусий корхона раҳбари фуқаронинг 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган. МЧЖ раҳбари сўралган пулни олган пайтда, ҳоким эса ишончли шахси орқали маблағни қабул қилиб олган вақтда ушланди. Ҳозирда ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда. ➖ Тошкент вилояти, Зангиота туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси давлат захирасидаги 8 сотих ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган. У 20 минг доллар олган пайтда ушланди. Унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: ▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”; ▪️ “Давлат бошқаруви”; ▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”; ▪️ “Давлат сиёсати”; ▪️ “Давлат молиясини бошқариш”. Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади. Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ➖ охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот; ➖ маълумотнома-объективка; ➖ номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар. Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади. Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

+1
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан: ➖ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури; ➖ Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим; ➖ Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим. Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди: ➖ Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича; ➖ мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида; ➖ Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида ва бошқалар. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатиладиЎзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарорига кўра: 2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди. Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади. 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарорига кўра: 2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди. Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади. 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади. Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра: 2025 йил 1 сентябрдан: ➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга; ➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга; I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни: — барча учун иш куни; — мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади. Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади: — 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун; — академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун; — техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун. 8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади. Telegram | Instagram | Facebook

Centrum Air bilan Guanchjouga sayohat!Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yonalishlarga doimiy reyslarni ochmoqda! Endi sayohat qilish yanada qulayroq! ✨Toshkentdan Guanchjouga togridan-togri reyslar sizni kutmoqda. Xitoyning biznes va savdo markaziga qulay va tez yetib boring. 💰Sayohatlaringizni oldindan rejalashtiring va chiptalarni avvalroq bron qiling – erta bron qilinganda eng yaxshi narxlar mavjud! Narxni bilish #reklama 16+ booking.centrum-air.com

Бугун Тяньцзинь шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг сиёсий асо
Бугун Тяньцзинь шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг сиёсий асосларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди. Жумладан: ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш; Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш, «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш; Савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, Энергетика консорциуми, Венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғи ҳамда Махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш; Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишларида транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, «ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш; Иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ШҲТ минтақавий платформасини ишга тушириш; Халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, «ШҲТ университети» онлайн кампусини ташкил этиш, талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ҳамда олимпиадалар ўтказиш, шунингдек, «Сайёҳлик йўлаги» ва "Тиббиёт туризми альянси" лойиҳаларини амалга ошириш. Саммитнинг муҳим якунларидан бири сифатида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган — ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Telegram | Instagram | Facebook

Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar ka
Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨ Kartaning imkoniyatlari: ✅ Yetkazib berish: bepul ✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar ✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz Batafsil #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz