cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

NAMOZ VA DUOLAR 🤲

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди! Фақат Расмий Манба!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
18 433
المشتركون
-2824 ساعات
-1357 أيام
-61430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

2024-йил 🗓 25- Май 🌸 ШАНБА 🌙 ( Тошкент шаҳри ) 🏙 ТОНГ - 03:16 🕰 🌅 ҚУЁШ - 04:56 🕰 🏞 ПЕШИН - 12:25 🕰 🌇 АСР - 17:30 🕰 🌆 ШОМ - 19:46 🕰 🌃 ХУФТОН - 21:26 🕰 Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа) Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21) Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
إظهار الكل...
👍 8
Photo unavailable
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: ● Жума учун ғусл қилиш. ● Хушбўй нарсалар суртиш. ● Чиройли кийимлар кийиш. ● Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. ● Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. ● Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. ● Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. ● Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ● Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. ● Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. ● Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкин эмасми? 👉ЖАВОБ:
إظهار الكل...
👍 11🎉 2
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г»👈
Repost from Zextrauz
15:05
Video unavailable
#ДИҚҚАТ #ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ! Меҳриддин Раҳматов коронавирус оқибатлари, ёш ўтиши билан суяк ва бўғимлар муаммоларига энг яхши тавсияларни бердилар. ZEXTRA дунё бўйича операциясиз ёрдам берувчи ягона табиий ва ҳалол маҳсулот! АҚШ ҳом ашёси асосида Ветнам маҳсулоти. Мутахассисимиз билан боғланинг👇 👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222 📜 Онлайн буюртма👇 💻 @TibomedShifoolami Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
إظهار الكل...
2👍 1
00:35
Video unavailable
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
إظهار الكل...
6👍 3
☝️👉«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👈
САЛАВОТЛАР “Аллоҳумма солли ъалã Муҳаммадин ва ъалã ãли Муҳаммад”. Маъноси: “Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг аҳли оилаларига салот юбор!”. “Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадив ва ъалã ãлиҳи ва соҳбиҳи ва саллим”. Маъноси: “Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ҳамда саҳобаларига салом ва салавотлар йўлла!” Салоти мунжия “Аллоҳумма солли ъалã саййидинã Муҳаммадин ва ъалã ãли саййидинã Муҳаммад, салãтан тунажжийнã биҳã мин-жамиъил аҳвãли вал ãфãт. Ва тақзи ланã биҳã жамиъал ҳãжат ва тутоҳҳирна биҳã мин-жамиъис-саййиãт. Ва тарфаъуна биҳã ъингдака ъалад-дарожãт ва тубаллиғнã биҳã ақсол-ғойãти, мин-жамиъил хойроти фил-ҳайãти ва баъдал мамãт”. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мус­тафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар билан бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос эт, барча эҳтиёжларимизни кетказиб, бизни гуноҳлардан покла. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтар. Ё Аллоҳ! Бу салот ва саломлар туфайли ҳаётда ва ўлгандан кейин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик”. Салоти фатҳия “Аллоҳумма солли ва саллим ва бãрик ъалã саййидинã Муҳаммадинил-фãтиҳи лима уғлиқо вал-хотими лима сабақ. Насирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳадий ила сиротикал-мустақим ва ъала алиҳи ҳаққо қадриҳи ва миқдариҳил-ъазийм”. Маъноси: “Ё Аллоҳ! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга беркитилган нарсаларни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг ҳақиқий ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин”. Салоти тафрижия “Аллоҳумма солли солãтан кãмилатав ва саллим салãман тãмман ъала саййидинã Муҳаммадин танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳовãижу ва тунãлу биҳир роғоибу ва ҳуснул ховãтими ва юстасқол ғомãму биважҳиҳил карими ва ъала ãлиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатив ва нафасим биъадади кулли маълумин лак”. Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳар лаҳзаю ҳар нафасда Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Ўзингга маълум нарсалар ададича комил салавот ва тугал салом йўлла. У билан чигалликлар ечилсин, балолар арисин, ҳожатлар раво бўлсин, истакларга ва гўзал хотималарга етилсин, у билан ёмғирлар ёғсин”. @mehrob_uz
إظهار الكل...
👍 29 8
Repost from Zextrauz
01:00
Video unavailable
Эл севган актёр Меҳриддин Раҳматов ZEXTRA ни тавсия қилдилар! Тўлиқ видео тез орада қўйилади… ZEXTRA энг замонавий ва операциясиз ёрдам берувчи табиий ва ҳалол маҳсулот! АҚШ ҳом ашёси асосида Ветнам маҳсулоти. Мутахассисимиз билан боғланинг👇 👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222 📜 Онлайн буюртма👇 💻 @TibomedShifoolami Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
إظهار الكل...
👍 3 2🎉 1
​​ЖАҲАННАМ Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради. Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади. Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган: لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤) “Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”. Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади: 1. Ҳовия. 2. Жаҳим. 3. Сақар. 4. Лазо. 5. Ҳутома. 6. Саъир. 7. Жаҳаннам. Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади. Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир. "Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан. Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
إظهار الكل...

👍 28🔥 5
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ Гўзаллигингга қувонма, уни бир сўгал буза олар, мол-мулкингга қувонма, уни бир офат олиб кетар. Роббингга қувон, у ҳаммасига кифоя этар... Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз... Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма... Ақлим ҳар кун товба қилар. Нафсим ҳар кун товбамни бузар. Иккисининг орасида қолган бир бечораман. Яхшиямки, Роббим, сенинг даргоҳинг бор... Қоф тоғи қадар юксакжа бўлсанг-да, бир кафанга сиғар даражада кичиксан. Унутма, ҳар нарсанинг ҳисоби бор, қарзингни узгунинг қадар узилурсан... Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ... Ичингни ташингдан ҳам кўра кўпроқ покла, обод қил, чунки ташингни халқ (махлуқ) кўради, ичингга Аллоҳ (холиқ) кўради... Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
إظهار الكل...
👍 41 7👏 3
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇
01:25
Video unavailable
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун” Саҳифа — 648 бет. • “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун” Саҳифа — 527 бет. • “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун” Саҳифа — 648 бет. ✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир. ✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд. Муқова — қаттиқ Ўлчами — 17x24см 🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 580 минг сўм (Фақат тўплам шаклида сотилади!) 📞Буюртма учун: +998906700070 📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb 🚚Етказиб бериш хизмати бепул: 👉 @ZiyoHadiya
إظهار الكل...
👍 10 3
Photo unavailable
Жаннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: - “Умматимнинг барчаси жаннатга киради. Бундан бош тортганлар мустаснодир”. Саҳобалар: - “Ё Расулуллоҳ! Ким (жаннатга киришдан) бош тортади?” - деб сўрашди. Шунда Расуллуллоҳ: - “Ким менга итоат қилса жаннатга киради. Кимда ким менга итоат қилмаса, (жаннатга киришдан) бош тортган бўлади” - деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ривояти) Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз. ЖАВОБ:👇👇
إظهار الكل...
👍 34 19
☝️«Т А Р Қ А Т И Н Г !!!»👇👇