cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Uychi Ziyo | Rasmiy kanal

🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ © Наманган вилояти Уйчи туман вакиллигининг расмий телеграм саҳифаси 𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦: Instagram.com/uychi.ziyo Мурожаат учун админ 👨🏻‍💻 Uychi_ziyo admini 👉🏻 @Uychi_murojaat_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 070
المشتركون
-324 ساعات
-57 أيام
-630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#AUDIO  #NAMOZ  #QABRISTON 📝 QABRISTONDA NAMOZ OʻQISH... 🎙ILYOSXON SOBITOV, Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom-xatibi 🌐Saytdan tinglash Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
qabrisdonda_namoz_uqish.mp33.47 MB
#AUDIO  #SHAFOAT 📝 SHAFOAT MASALASI 🎙 RASULXON UBAYDULLAYEV, Namangan shahar "Yahyoxon to'ra"  jome masjidi imom noibi 🌐Saytdan tinglash Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
إظهار الكل...
shafoat_masalasi_audio.mp310.19 MB
#AUDIO  #MAZHAB  #RADDIYA 📝 MAZHABLAR - QUR'ON VA SUNNAT MAHSULIDIR 🎙 YUNUSXON UMAROV Kosonsoy tumani "SADPIRI KOMIL" jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan tinglash Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
إظهار الكل...
mazhablar_quron_va_sunnat_mahsulidir.mp33.85 MB
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! @Uychi_ziyo
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Жума_муборак Жума кунида суннат бўлган амаллар: 💦 Ғусл қилмоқ ⏰ Масжидга эрта бормоқ 🪥 Мисвок 🧴Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ 📚 Каҳф сурасини ўқимоқ @ravza_uz
إظهار الكل...
ЖУМА ОДОБЛАРИ "Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади. Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади: "Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир" (9-оят). Бу ояти каримада жума намозининг фарзлигини таъқидлаб келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуёш чиққан кунинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат ҳам фақат жума куни қоим бўлур", дедилар". Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган: "Унда унинг (Одамнинг) тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча(қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно". Ҳафта кунларнинг улуғи, мискинларнинг ҳажи бўлмиш жума кунининг одоблари, жумладан, қуйидагилардан иборат: • Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади. Покиза киймлар ва сепиладиган хушбўйликлар тайёрланади. Қалб дунё ташвишлардан фориғ қилиниб, зикр ва ибодатга ҳозирланади. Жума кечаси (яъни пайшанба кунги кечада) зикр, тиловат, тавба ва истиғфорлар қилиниб, нафл намозлар адо этилади. • Жума куни ният билан ғусл қилинади. Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир", дедилар". Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. • Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим. Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб-покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, гохуш юзага келади. • Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади. Соч олдирилади, тирноқлар қисқартирилади, хушбўйликлар сепилади ёки суртилади ва энг яхши, тоза киймлар кийилади. Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади", дедилар". Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. • Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади. Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни жимоъ қилса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (улов) минмай, пиёда юрса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур", дедилар". "Сунан" эгалари ривоят қилганлар. • Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. • Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни имом хутба қилаётганида, ўз шеригингга "Жим тур!" десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан", дедилар". Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. • Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас. • Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак. @Uychi_ziyo
إظهار الكل...
🅰
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
#ЭСЛАТМА: Ассалому алайкум, азиз дўстлар! 12 - Июль 2024- йил. Жума марузаси: “ИСЛОМДА НИКОҲ ВА ОИЛАГА ЭЪТИБОРмавзусида бўлади. суҳбатни «ХУДОЙБЕРДИ ЭШОН» жомеъ масжидининг ноиб имоми Абдумалик домла қиладилар. 🌐  @Uychi_ziyo 🕌 ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! .
إظهار الكل...
👍 1
#Бомдод_азони 📖┠ Бомдод азони 💾┠ 4.2 МB ⏳┠ 04 : 34 АЗОН ДУОСИ   Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад! ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ Ravza.uz | @ravza_uz ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
إظهار الكل...
01.--2+( Bomdod ) Azoni .mp310.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг 🟢 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌺 Ассаламу Алайкум ва рахматуллоху  ва барокатух 🌺 🍃 Азиз қадрдоним. 🌹 Аҳли исломнинг гўзал айёми - 🌸 ЖУМА муборак бўлсин. 🌹 Илоҳим умрингизга мазмун, 🍃 Ризқингизга барака, 🌹 Танингизга соғлик, 🌸 Руҳингизга осойишталик, 🌹 Қалбингизга ҳотиржамлик, 🍃 Оилангизга файзу баракот, 🌹 Яқинларингизга соғлик - омонлик ато қилсин. 🌸 Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли, 🌹 Охиратларимизни ҳайрли, 🍃 Икки дунёмизни саодатли қилсин. 🌹 Умрингизнинг ҳар куни 🌸 АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг!😊 ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• @Uychi_ziyo
إظهار الكل...
👍 2
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.