cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Uchqo‘rg‘on.uz | Rasmiy kanal

Uchqo‘rg‘on tumani hokimligi rasmiy kanali Murojaat uchun: @uchkurganmurojaatbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
6 595
المشتركون
-724 ساعات
-237 أيام
-22630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Xushxabar #CEFR ⚡️ Uchqoʻrgʻon tuman ixtisoslashtirilgan maktabi o'quvchilari birin-ketin fanlardan til bilish sertifikatlarini qo'lga kiritmoqdalar. ✨ Jumladan 6.02-sinf o'quvchisi Abdunabiyev Ramziddin Rivojiddin o'g'li ingliz tili fanidan CEFR imtihonidan muvaffaqiyatli o'tib B2 darajadagi sertifikat sohibi bo'ldi Ustozi: Djabbarova Maftuna Ilhomjon qizi Yaxshi xabarlar davom etadi. 👇👇👇 Biz ijtimoiy tarmoqlarda @murojaat_imbot https://t.me/uchqorgon_im
إظهار الكل...
👍 3👏 3
#Xushxabar #CEFR ⚡️ Uchqoʻrgʻon tuman ixtisoslashtirilgan maktabining 9-sinf o'quvchilari birin-ketin ingliz tili fanidan CEFR sertifikatlarini qo'lga kiritmoqdalar. ✨
Jumladan 9.01-sinf o'quvchilari To'ramirzayev Akbarshoh Alisher o'g'li va Shamshiddinova Mahbubaxon Ikromjon qizi B2 darajadagi sertifikat sohibi bo'ldilar.
Ustozi: Sobirov Ulugʻbek Ibrohim o'g'li Yaxshi xabarlar davom etadi. 👇👇👇 Biz ijtimoiy tarmoqlarda @murojaat_imbot https://t.me/uchqorgon_im
إظهار الكل...
👍 3
#сайёр_қабул Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот! Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи томонидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабулини ташкил этишда аҳоли учун қулайликлар яратиш  ҳамда уларнинг мурожаатларида баён этилган масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этиш мақсадида Учқўрғон туманида фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан Давлат пенсияларини тайинлаш, тўлаш, қайта ҳисоблаш,  ҳамда талаб этиладиган иш стажи ва ҳужжатлари юзасидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали иш стажига эга бўлиш афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
👍 5
#Online Ғўза парвариши баробарида ғаллачилик ҳам эътиборда. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Учқўрғон туманидаги бугунги ўрганишлари давомида "Учқўрғон порлоқ юлдузи", "Қайқи Файзиобод" ММТПлар ҳудудидаги "Абдуллазиз Абдуллажон Шухрат","Шоҳруҳ Мирзомиддин Набираси" фермер хўжаликларида ғўза ва ғалла парваришини кўздан кечирди. Ғўза қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, ўғитлаш сифати ўрганилиб, мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.
Белгия давлатидан келтирилган юқори ҳосил берувчи буғдой нави "Шоҳрух Мирзомиддин набираси"  фермер хўжалигида тажриба сифатида парваришланмоқда. Ишчи гуруҳи унинг ҳолати билан ҳам танишди.
Маълумот ўрнида: Учқўрғон туманида  2024 йил ҳосили учун 9082 гектар майдонда пахта, 8152 гектар ерда ғалла етиштирилмоқда. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
👍 2👎 2
#online "Сайхунобод"  тажрибаси Учқўрғон туманида ҳам кенг жорий қилинмоқда.
“Қурама” маҳалласида 2158 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мавжуд 401 та хонадоннинг томорқа майдони 47,4  гектарни ташкил этиб, ундан маҳалла аҳли асосан сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришда фойдаланишади.
Маҳаллада "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий этиш мақсадида 7 та хонадон танлаб олиниб, уларнинг 4 тасига иссиқхона, 2 тасига пенаблок ишлаб чиқариш цехи ҳамда барча хонадонларда чорвачиликни ривожлантириш ҳисобига ишсиз аҳоли вакилларининг бандлиги таъминланмоқда.
Маҳаллада яшовчи Абдуҳолиқ  Рахимовлар оиласи ҳам  ўз томорқасидан самарали фойдаланиб 50 га яқин турдаги маҳсулотлар етиштиради. 13 сотих хонадонда 5 сотих иссиқхона ташкил этилган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу хонадонда бўлиб, омилкор деҳқон эришаётган ютуқлар билан яқиндан танишди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
👍 1
#online Пилланинг мўл бўлиши ипак қурти парваришига боғлиқ. Учқўрғон туманида кўп йиллардан буён ипак қурти боқиб келаёган Тинчлик маҳалласида яшовчи Гулзода Ашурова  "Иминжон Муҳаррамбону" фермер хўжалигида фаолият олиб бормоқда. Бу йил ҳам 4 қути ипак қурти парваришлаяпти. Ундан ташқари, ўз ҳовлисида асалари, чорва, парранда боқади. Яна томорқада картошка, пиёз, помидор, бодринг қўйингки барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиради.
Жорий йилда Учқўрғон туманидаги 13 инкубаторияда хориждан келтирилган қурт уруғлари белгиланган меъёр асосида жонлантирилди. Айни пайтда пиллакорлар уларни талаб асосида озиқлантириб бормоқдалар. Туманда 3704 қути ипак қурти парваришланиб, 238 тонна пилла ҳосили олиш кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими ушбу хонадонда бўлиб, ипак қуртини парваришлаш жараёни билан яқиндан танишди. Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
👍 4
"Аёллар дафтари" имкониятлар дафтари Минаввархон Исмоилова Учқўрғон тумани Гулистон маҳалласида истиқомат қилади. Ўз томорқасидан самарали фойдаланиб ўз бандлигини таъминлаган. Томорқада 50 га яқин турдаги маҳсулотлар етиштирилади. Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан кредит олиб иссиқхона ташкил этди. Ҳозирда иссиқхонадан олинган даромад эвазига иссиқхонанинг харажатлар тўлиқ қопланди. -Томорқада топилган даромаддан кунимиз ўтиб турибди, ўғлимга, қизимга тўйлар қилдик, оилавий Умрага бордик-дейди Минаввархон Исмоилова Учқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
إظهار الكل...
#тадбир 15-май - Халқаро оила куни 🌼 Оила – ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга,  келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир. 🌼 Оила шаксиз маҳалланинг бир бўлагидир, ибратли оила эса жамиятнинг фаол қисми ҳисобланади.  Шу муносабат билан Учқўрғон туман Учкўприк МФЙ да яшовчи Хамроевлар  хонадонида "15-май - халқаро оила куни" муносабати билан махаллада яшовчи ибратли оилаларни бекажонлари, меҳрибон бувижонлар ва махалла фаоллари билан байрам тадбири, бир пиёла чой устида давра сухбати ташкил қилинди. 🌼 Маҳалланинг энг ибратли оилаларидан бири бўлган 86 ёшли 9 нафар фарзандларни онаси ва 100 га яқин невара эвараларни бувижониси Нуриллаева Робахон холани хам хонадонларида бўлиб байрам билан қутладик. Уларнинг ибратли ҳаёт йўли, оила тинчлигини таъминлаш ва ажримларни олдини олиш борасидаги ўгитларини тингладик. 🌼Тадбир давомида онахонлар оила мукаддаслигини таъкидлаб, ёшларни турмушнинг қийинчиликларига сабрли бўлишга, оилани асраб-авайлашга чорладилар. Йўқолиб бораётган оилавий қадриятларимизни асраш, қариндош-уруғчилик ўртасида никоҳни олдини олиш, соғлом турмуш тарзи борасида фикрлар билдирилди.
إظهار الكل...
👍 7
👍 4🔥 1
أرشيف المشاركات