Maʼrifatli Kosonsoy
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ma'naviyat va ma'rifat Respublika ma'naviyat va ma'rifat markazi Kosonsoy tumani bo‘linmasining rasmiy sahifasi 💬murojaat uchun: @AsqarShodibekov 💱reklama uchun murojaat: @AsqarShodibekov
إظهار المزيد872
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-67 أيام
-3930 أيام
أرشيف المشاركات
+3
🇺🇿 Миллий либосларимиз — қадриятларимиз кўркидир!
🌸 Миллий либослар халқимизнинг бой тарихи, маданияти ва миллий қадриятларининг ажралмас қисми ҳисобланади.
🌿 Косонсой туманида миллий либосларимизни тарғиб қилиш, миллий анъаналарга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий ишлар мунтазам амалга оширилмоқда.
✨ Миллий либосларимизни эъзозлаш ва фахр билан кийиш — миллий ўзлигимиз ва қадриятларимизга бўлган юксак ҳурмат ифодасидир.
#29_son
Hurmatli davlat xizmatchilari, siyosiy ma'rifat soatining navbatdagi sonini taqdim etmoqdamiz.
Unda siyosiy-ijtimoiy xabarlar, qonunchilikdagi yangiliklar, davlat xizmatchisining ma’naviy-ma’rifiy dunyoqarashini boyitishga xizmat qiladigan ma’lumotlar o‘rin olgan.
🌍Biz bilan kuzatib boring!
Нега Ўзбекистон байроғидаги ой тескари?
Устоз Ҳабибулла хаттот шу саволга жавоб беради.
Эшитинг ва тафаккур қилинг!
Косонсойликларим
Дунё надир? Ҳар бири-бир
Дунё косонсойликларим,
Маҳдуми Аъзамдай улуғ
Сиймо косонсойликларим.
Косонсойликларим
Дунё надир? Ҳар бири-бир
Дунё косонсойликларим,
Маҳдуми Аъзамдай улуғ
Сиймо косонсойликларим.
#ибрат
Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!
Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
#донолардан
Сизга ҳужум қилаётган душманлардан қўрқманг, сизга хушомад қилаётган дўстлардан қўрқинг.
✍ Дейл Карнеги
#yangiruhiyat
🇺🇿 Vatan bizdan faqat bir narsani kutadi - sadoqat.
Ko'pincha: "Vatan menga nima berdi?" degan savolni eshitamiz. Ammo asl savol boshqacha bo'lishi kerak: "Men Vatanim ravnaqi uchun nima qildim?"Vatan bu faqat chegaralar emas. U biz tug'ilgan zamin, musaffo osmon, ota-bobolarimiz merosi va farzandlarimiz kelajagidir. Uni sevish balandparvoz so'zlar bilan emas, halol mehnat, mas'uliyat va ezgu amallar bilan namoyon bo'ladi.
🎬 Ushbu videoni tomosha qiling va o'zingiz uchun muhim xulosalar chiqaring.Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! | Telegram | Facebook | Youtube| Instagram|
🏛 Буюклардан маслаҳатлар
💠 Умрнинг қайси ёшида бўлманг, агар Cиз муваффақият томон тўғри ҳаракат қилсангиз албатта эришасиз.
💠 Муваффақият кетидан муваффақиятни яратади.
💠 Парвардигор бизни бошқа жонзотлардан шундай устун қилиб яратганки, бахт ва хурсандчилик туйғусини ҳис қилиш шарафи фақат инсонларга насиб қилган.
💠 Мен: Агар менда катта пул бўлганда зўр режа тузардим.
Устозим: Агар сенда яхши режа бўлганда аллақачон кўп пулинг бўларди.
💠 Бахт - бу келажакга қолдириладиган нарса эмас, у бугун, хозир Cиз кўраётган нарсадир.
💠 Омадсизлик - инсонни нотўғри фикрлаши ва қатор хатоларнинг ҳар куни такрорланишининг муқаррар натижасидир.
💠 Муваффақиятнинг 20 фоизи устамонликда, қолган 80 фоизи стратегиядан тузилган.
💠 Сиз кўп нарса ўқишингиз мумкин, муҳими бунда эмас, муҳими режали равишда ўқиш керак.
© Жим Рон | Бизнес файласуф
Сизда гўзалликни кўра оладиган кўз, ёмонликларни кечира оладиган кўнгил, яхшиликлар ҳақида тафаккур қиладиган ақл ҳамда орзулар тўла қалбнинг борлиги сизнинг бахтиёр эканингиздир!
Яқинларингизни асранг, авайланг ҳечам бесабаб ранжитманг. Шундай кун келадики хаттоки уларни кўришга ҳам, бир оғиз сўзларини эшитишга ҳам интиқ бўлиб қоласиз.
+6
🕌 МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ЭЪТИБОР — МИЛЛАТГА ЭЪТИБОР
Косонсой тумани Жар МФЙдаги "Аббосхон қози" жоме масжидида миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва уларга бўлган эҳтиромни мустаҳкамлаш мақсадида "Дўппи челленжи" тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида масжид аҳлига миллий дўппилар ҳадя қилиниб, жума намозидан кейин дўппининг халқимиз ҳаётидаги ўрни, унинг миллий ўзлик, одоб ва виқор рамзи экани ҳақида суҳбат ва маъруза ўтказилди.
Таъкидланганидек, дўппи аждодларимиздан бизга етиб келган бебаҳо мерос бўлиб, уни қадрлаш ўзлигимизни қадрлаш демакдир.
Аллоҳ таоло халқимизга ўз миллий ва диний қадриятларини асраб-авайлашни насиб этсин, фарзандларимизни миллий ғурур ва юксак маънавият соҳибларидан қилсин.
#28_son
Hurmatli davlat xizmatchilari, siyosiy ma'rifat soatining navbatdagi sonini taqdim etmoqdamiz.
Unda siyosiy-ijtimoiy xabarlar, qonunchilikdagi yangiliklar, davlat xizmatchisining ma’naviy-ma’rifiy dunyoqarashini boyitishga xizmat qiladigan ma’lumotlar o‘rin olgan.
🌍Biz bilan kuzatib boring!
🕊Telegram | 📸Instagram
#кун_ҳикмати
Бирор ишни муваффақиятли бажаришнинг ягона йўли — уни севиб қолиш.
✍ Стив Жобс
Бир одам бозорда туясини сотди. Туяни сотиб олганлар уни қушхонага (ҳайвон сўйиладиган жойга) олиб кетишди. Туя кушхонага киришдан бош тортди. Барча уринишлар бесамар бўлди.
Шунда бир тажрибали одам:
— Туянинг аввалги эгасини чақиринглар, — деди.
Зудлик билан туянинг аввалги эгасини олиб келишди. У одам жониворнинг арқонидан тутиб, аста қадам ташлади. Туя ҳам изма-из унга эргашди.
Уни сотиб олганлар пичоқларини кўтариб, жониворни сўйишга чоғландилар. Лекин туянинг аввалги эгаси бошқача қарор қилди. У пичоқ кўтарганларга:
— Менга ишониб, изимдан эргашаётган жонзотга қандай хиёнат қиламан?! Уни қандай алдайман?! — деди-да, олган пулларини харидорларга қайтариб берди.
Туяни қушхонадан етаклаб чиқар экан:
— Менга жонини ишониб топширган, ўзини омонат қилган жониворни ҳеч қачон сотмайман, — деб қасам ичди.
Сизга ишонч билдирган инсонга хиёнат қилишдан, уни алдашдан жуда эҳтиёт бўлинг. Унинг ишончига муносиб инсон бўлинг.
БАХТ САРИ 5 ҚАДАМ
1️⃣ Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос.
2️⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.
3️⃣ Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!
4️⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.
5️⃣ Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар "тамом бўлди" дейишса ҳам, "яшашни энди бошлаяпман" дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига...
Ҳеч нарса қилмаслик мия учун фойдали - тадқиқот
fMRI (функционал МРТ) тадқиқотлари кўрсатишича, инсон ҳеч қандай вазифа бажармаётганида ҳам мия энергия сарфлашда давом этади. Бу вақтда у маълумотларни қайта ишлайди ва турли хотиралар ўртасида боғланишлар ҳосил қилади.
Кўпчилик одамларда энг яхши ғоялар душ қабул қилаётганда, сайр қилаётганда ёки шунчаки ойнадан ташқарига қараб ўтирганда келади. Бу DMN фаолияти билан боғлиқ деб ҳисобланади. Дам олиш ва диққатни вақтинча бўшатиш янги ўрганилган маълумотларни хотирага яхшироқ жойлаштиришга ёрдам беради.
Менинг изим —
меники...
У шамолларда ўчиб кетади.
Ёмғирларда ювилиб кетади.
Вақт тупроқ бағрига кўмиб юборади.
У ердан ўтган одам
изларини кўрмайди.
Излар ер юзидан ўчгани билан ҳисоб-китобдан ўчмайди.
Ҳар бир қадам —
бир ниятнинг гувоҳи.
Ҳар бир из —
бир амалнинг сояси.
Ҳар бир юриш —
тақдир дафтарига муҳрланган битик.
Тупроқ мени унутади,
лекин йўллар мени эслаб қолади.
Осмон ҳам,
фаришталар ҳам.
виждон ҳам гувоҳлик беради.
Инсон умри —
ўтиб кетади,
аммо амаллари —
абадиятга юборилган мактуб.
Босган изларимдан эмас,
изларим ортида қоладиган маънодан қўрқаман.
Чунки изларим ер юзидан йўқолсада,
ҳисоби йўқолмайди.
✍Муҳиддин ОМАД
