cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: www.yaypan.uz Эл. почта: [email protected] Фейсбук: www.facebook.com/Ўзбекистон-тумани-ҳокимлиги-102653171083891 Инстаграм: www.instagram.com/uzbekiston_tumani_hokimligi/

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 001
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+77 أيام
+9830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Ҳурматли Ўзбекистон туманиликлар, қадрли ёшлар ва туманимиз меҳмонлари! Эртага, 29 июнь куни соат 19.00 да Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида гала-концерт дастури бўлиб ўтади. Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилаётган гала-концертда элимиз ардоғидаги санъаткорлар Шохруххон, Нодирбек Холбоев, Иззатбек Қўқонов, Жўрабек Қодиров, Қодиржон Ахмедов ва яна бир қатор ижодкорлар иштирок этади. Концерт якунида байрам мушакбозлиги ҳам ташкил этилади. Тадбирга кириш мутлақо бепул. Барчангизни гала-концертга таклиф этамиз! @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Ёшлар ойлиги муносабати билан маҳаллада маданий тадбир ўтказилди Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманидаги ҳар бир маҳаллада ёшлар ойлиги доирасида туркум ўтказилмоқда. Бугун "Каримдевона" маҳалласида ҳам ана шундай тадбир кенг қамровда ташкилланди. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ташаббуси ва фаоллар кўмагида ўтказилган тадбир барчага кўтаринки кайфият баҳш этди. @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланди Президент "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Фармон билан мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда фаоллик кўрсатгани учун 41 нафар соҳа ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди. ▪️ Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати
إظهار الكل...
Гиёҳвандликка барчамиз қаршимиз Ҳар йили 26 июн куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни нишонланади. Сана муносабат билан Ўзбекистон тумани "Кичик Оқмачит" маҳалласида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси, маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари туман бўлими ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда маҳалла жамоатчилиги ва ёшлар вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида юртимизда гиёҳвандликка нафақат иллат, балки глобал офат сифатида курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Мутахассислар ёшларни бу каби иллатлардан сақланишга чақириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар зафар қучди Ўзбекистон тумани миришкор деҳқонлари ғалладан юксак хирмон яратиб, нафақат Фарғонада, балки водий вилоятларида олди қаторларда бўлиб зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалади. Белгиланган марра ҳар йилгидан жуда қисқа муддатда, яъни 20 кунда забт этилди. Жорий йилнинг 25 июн ҳолатига давлат ғалла хирмонига 14 минг 800 тоннадан зиёд дон топширилиб, шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди. Ҳар гектар майдондан ўртача ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил қилди. Жорий йил ҳосили учун туманда 170 та фермер хўжалиги томонидан 5 минг 700 гектар майдонга ғалла экилиб, текис униб чиққан буғдой майсалари агротехника қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда парваришланди. Туман далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд, ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда. Бу саъй-ҳаракатлардан мақсад бу йилги мавсумда туманда ялпи ғалла хирмонини 54 минг тоннадан оширишдир. Зафар муборак бўлсин, Ўзбекистон туманилик ғаллакорлар! @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
“Адлия куни” тадбирига марҳамат! Ҳурматли тумандошлар! Эртага, 2024 йил 26 июн куни соат 09:00 да аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида "Сочтепа" маҳалласида "Адлия куни" тадбири ўтказилади. Тадбир давомида фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий муаммоларни бартараф этиш ҳамда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш белгиланган. Манзил: Ўзбекистон тумани, Сочтепа МФЙ 47-умумтаълим мактаби биноси @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
Такрорий экин қўшимча даромад ва озуқа манбаидир Бугун Ўзбекистон туманида ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларда такрорий экинлар экиш бўйича кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди. “Олмазор” маҳалласидаги “Истиқлол саховати” фермер хўжалиги дала майдонида ташкилланган семинарда туман сектор раҳбарлари, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзобедил Назаров, тегишли муассасалар ҳамда экспортёр корхоналар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Семинар давомида мутасаддилар томонидан ҳозирги иқлим ўзгариши ва бошқа бир қатор таъсирлар сабаб аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш асосий вазифа эканлигини таъкидланиб, такрорий экинларни экиш орқали аҳоли, айниқса эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан эканлигига тўхталинди. Аҳолига ва ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиши учун ўз яшаш ҳудудларига яқин бўлган фермер хўжаликларидан такрорий экинлар экиш учун ҳар бир фуқарога ўртача 10-20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилиши белгиланди. Қайд этилишича, тумандаги 5 минг 700 гектар ғалладан бўшаган майдонга такрорий экин экилади. Хусусан, 660 гектардан зиёд майдон фермер хўжаликларининг 2640 нафардан ортиқ аъзоларига, 300 гектарга яқин майдон эса ижтимоий дафтарлардаги 1150 нафардан ортиқ фуқарога (шундан 250 нафари ишсиз ёшлар) ажратиб берилади. Натижада кўплаб аҳолининг мавсумий бандлиги таъминланишига эришилади. Айниқса, бунда маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли, ишсиз ёшлар ҳамда деҳқончилик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатларини шакллантириш, четдан қайтган ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Семинарда мазкур саъй-ҳаракатларни тизимли ташкил этишга масъул бўлганларга жойларда амалга оширилаётган ишларни кунлик таҳлил қилиб, муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан қатор топшириқлар берилди. Такрорий экин экишда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилига амал қилиш, етиштирилган ҳосилни, аввало, аҳолининг ички истеъмоли, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларига чиқариш, шунингдек маълум фоизини экспортга йўналтиришни таъминлаш юзасидан ҳам вазифалар белгилаб олинди. Шу куннинг ўзида “дафтарлар” рўйхатига киритилган 10 нафар олмазорликнинг бандлиги таъминланиб, ҳар бирига айни фермер хўжалигидан 20 сотихдан ер майдони ажратилди. @uzbaxborotxizmati
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.