cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Yon daftarcham

Bu yerda Hayot haqidagi xulosalarim yig'ilgan. @Xayrlisi_yon_daftarcham

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 093
المشتركون
-324 ساعات
-67 أيام
+330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Қуръон сизларга дардингиз ва давоингиз нима эканини кўрсатади дардингиз гуноҳларингиз давоингиз истиғфордир. ©Саллом ибн Мискин роҳимаҳуллоҳ.
إظهار الكل...
4💯 3
Photo unavailableShow in Telegram
Кимки Қуръон ўқиса қадр қиммати ошади кимки фиқҳни ўрганса қадри юксак бўлади кимки ҳадис ёзса ҳужжати кучли бўлади кимки луғат илмини ўрганса ҳассос бўлади кимки ҳисоб илмини ўрганса фикри яҳшиланади кимки нафсини қўрғон қилиб муҳофаза қилмас экан илмидан наф бўлмайди. ©Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Қуръонни беш оят беш оятдан ёдланглар чунки бундай ёдлаш эсда олиб қолиш учун осон ва тушуниб ёдлашингиз учун энг кучли услубдир бинобарин Жибрийл алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз ﷺ га Қуръонни беш оят беш оятдан олиб тушганлар. ©Тобеин Абул Алия роҳимаҳуллоҳ.
إظهار الكل...
🥰 5💯 1
•Гап-сўзингиз амалларингиз билан мувофиқ бўлсин! Бошқаларга гўзал ўрнак бўладиган кишининг гап-сўзлари амаллари билан мувофиқ бўлиши лозим. Ўзи айтган сўзларга, панд-насиҳатларга, маслаҳату кўрсатмаларга амал қилмайдиган инсон бошқаларга намуна, ўрнак бўла олмайди. Аксинча, бунинг оқибати хайрли бўлмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирилган. ©Одинахон Муҳаммад Содиқ.
إظهار الكل...
👍 8💯 1
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
— Ё Қуръон сизни гуноҳдан тийиб туради, ёки гуноҳларингиз сизни Қуръондан тийиб туради…
إظهار الكل...
💯 8
МАКТУБ    Мазлумнинг золимга мактуби:    "Мени келажакда фарзандларингни ноқобиллигида кўрасан, атрофингдагиларнинг хиёнатида кўрасан, дўстларингни ташлаб кетишида кўрасан...    Мени мустажоб бўлмаётган дуоларингда кўрасан, парчаланган орзуларингда кўрасан, беморлигинг, заифлигинг, пулинг кўпайиб қудратли бўлган пайтингдаги ожизлигингда кўрасан.    Аллоҳ келажакда менинг қочган уйқумни сенга беради, ташвишимни сенга беради, маҳзунлигимни сенга беради...    Менинг қалбим синганини сен қариганингда топасан, менинг мусибатим сенга қувватинг қолмаганида келади. Бутун умр зулм ила топганингни  бир кунлик беморлигингга алмашишга тайёр бўласан. Аммо иложи бўлмайди...    Бу мана шу дунёдагиси. Охиратдагиси эса бундан анча оғир бўлади...!    Бу интиқом эмас, бу энди адолат бўлади!". Abdulqodir Polvonov
إظهار الكل...
12👍 2
Ўзбек тилини ўрганмай, шарқона одоб-ахлоққа эътибор қаратмай фақат инглиз тилида таълим олса, кофирларнинг китобларини ўқийверса, уларнинг маданияти ва уларнинг мафкураси  билан суғорилса болангиз феъл-атвори ва дунёқараши ғирт инглиз ёки американ бўлиб қолиши турган гап. Boarding school - инглиз тилидаги мактаб интернатда ўқиётган болаларга қаранг исботини кўрасиз. Тил ҳазилакам нарса эмас. Шу даражага келганманки бола 17-18га киргунча умуман чет тилини билмаса ҳам майли деб қолганман. Ҳа бу жуда ғалати туюлиши мумкин аммо кейинги 3-4 йилда тарбия масаласида фикрим анча ўзгармоқда. Тил фақат мулоқот воситаси эмас у билан маданият, мафкура ва дунёқараш ҳам ўтади. Маданият ва мафкурадан ажратиб фақат тилни ўрганиш қийин масала унда тил бўлмай қолади. Ўзим ҳам инглиз тилини росмана ўрганишни 20 ёшимдан  бошлаганман ундан олдин фақат ўзбекчада маълумот олардим. Бу фикрларимни ўзим ва танишларнинг фарзандлари   мисолида  айтяпман. Мусулмон ўзбек оилада бўлса ҳам ўзбек тилини яхши билмаслик ва фикрлаши инглизча экани таъсири яққол сезилади. Яна бир мисол. Швецияга қочқин бўлиб борганларга ёшидан қатъи назар ёппасига швед тили курсига бориш мажбурий. Ўша қочқинлар борганида,тилни билмасидан олдин бошқача бўлади, тилни ўргангандан кейин 3-4 йил ўтиб уларнинг фикрлашида катта фарқни сезасиз. Уларни мажбурлаб ўз ғоясини сингдирмайди шунчаки тил ўргатиш орқали ўз қадриятларини ўтказади. Дарсликларда ҳам матн, аудио -видео материаллар ва суратлар уларнинг мафкурасини сингдиришга хизмат қилади. Биринчи борганда баъзи нарсаларга тоқатсиз бўлса энди у ўзгарган олдинги ғаюрлиги йўқ, анча бўшашганлигини кўрасиз. Шу мигрантлар агар швед тилини билмаса ўз кимлигин асрашга сал узоқроқ кетиши мумкин. Мен тил ўрганишга қарши эмасман шунчаки тилнинг қудратини баён қиляпман холос. Агар шахсда ўз тили, ўз кимлиги ва иммунитети мустаҳкам ўрнашмаган бўлса осонликча бошқа тил ва маданиятни шундоқ кийиб олади. Қарабсизки ғирт қоракўз Тошмат ғирт шведга айланиб қолган. Буни исботлаш ҳам шартмас. " Кеча ва Кундуз " асарида ҳалиги Жадиднинг фикрини эсланг,болангни ўзбек мактабга бер кейин ўқиш учун Овўпога жўнат дейди. Ғайзуддин Мўмин.
إظهار الكل...
👍 8
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
Аллох сизни яхши ку́ришини хохлайсизми? Қуръони каримда 16 ўринда "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўринда "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлалар келган. Улар қуйидагича тартибда берилган.
إظهار الكل...
🥰 1
Repost from N/a
Аввалгиси, Аллоҳ яхши кўрадиганлар: 1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195 оят). 2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222 оят). 3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76 оят). 4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134 оят). 5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146 оят). 6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148 оят). 7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159 оят). 8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13 оят). 9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42 оят). 10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93 оят). 11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4 оят). 12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7 оят). 13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108 оят). 14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9 оят). 15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8 оят). 16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4 оят).
إظهار الكل...
👍 6 5🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йилингиз муборак бўлсин!🥁 💡💡💡💡🌙💡💡💡💡💡💡💡💡 Милодий 2024 йил 07 Июл куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий ҳисобдаги янги - 1446 йил бошланади. Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!
إظهار الكل...
19👍 5🥰 4
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.