cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
26 649
المشتركون
-224 ساعات
-477 أيام
-15030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ҲИДОЯТГА ЧОРЛАГАН СУҲБАТ Боязид бастомий ҳазратлари билан бир гурух румлик роҳиблар ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтган еди. - Қандай илмларни биласиз? - Сўради роҳиблар бошлиғи. - Роббим насиб етганларини биламан, -деб жавоб беради ҳазрат. - Унда сизга саволларимиз бор. Енг олдин иккинчиси бўлмаган бирга, учинчиси бўлмаган тўртга, тўртинчиси бўлмаган учга, бешинчиси булмаган тўртга, олтинчиси бўлмаган бешга, еттинчиси бўлмаган олтига, саккизинчиси бўлмаган еттига, тўққизинчиси бўлмаган саккизга, ўнинчиси бўлмаган тўққизга, ўн биринчиси бўлмаган ўнга, ўн иккинчиси бўлмаган ўн бирга, ўн учинчиси бўлмаган ўн иккига изоҳ беринг. - Иккинчиси бўлмаган бир тенги ва шериги йўқ ягона Аллоҳ таолодир. Учинчиси бўлмаган икки кеча ва кундуз, тўртинчиси бўлмаган уч талоқ, бешинчиси бўлмаган тўрт: Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон, олтинчиси бўлмаган беш- беш вақт намоз, еттинчиси бўлмаган олти- осмон ва ер яратилган олти кун, саккизинчиси бўлмаган етти- етти қават осмон, тўққизинчиси бўлмаган саккиз- қиёмат куни Аршни кўтарадиган саккиз фаришта, ўнинчиси бўлмаган аёлнинг тўққиз ой ҳомиладорлик муддати, ўн биринчиси бўлмаган ўн- Мусо (алайҳиссалом) нинг Шуайб (алайҳиссалом) га ўн йил чўпонлик қилган вақтлари, ўн иккинчиси бўлмаган ўн бир Йусуф (алайҳиссаллом) нинг ўн бир оға-иниси, ўн учинчиси бўлмаган ўн икки еса ўн икки ойдир. - Тўғри айтдинг, -эътироф қилди бошлиғи. - Энди бизга ҳавода муҳофаза қилингандан, ҳаво билан ҳалок этилганлардан хабар бер. - Сулаймон (алайҳиссалом) ҳавода муҳофаза этилдилар. Од қавми ҳаво билан ҳалок қилинди. - Тўғри жавоб бердинг. Энди бизга ким оловдан яратилгани ва ким олов ичра кўринганидан сўзла. - Иблис оловдан яратилди ва Иброҳим (алайҳиссалом) олов ичра кўриндилар. - Айтганларинг тўғри. Кейинги савол: ким тошдан яратилди, тош ичида ким кўринди ва тош билан ким ҳалок этилди? -Солиҳ (алайҳиссалом) нинг туяси тошдан яратилди, ғор соҳиблари тош ичида кўринди ва Абраҳанинг фили, қўшинлари тош билан ҳалок қилинди. -Жуда тўғри. Олимлар жаннатда тўрт дарё бор: бири болдан, бири сутдан, бири сувдан, бири эса шарбатдан; аммо бу тўрт дарёнинг чиқар жойи битта дейишади. Дунёда мисоли борми? - Албатта. Бунга мисол одамнинг бош қисми. Қулоқ ёғи, кўз ёши, бурун суви ва оғиз сўлагининг таъми айри-айри. -Тўғри айтдинг. Яна бир савол: жаннат аҳли ейди, ичади, бироқ таҳорати бузилмайди. Бу ҳолатнинг ҳам дунёда ўхшаши борми? - Она қорнидаги ҳомиланинг еган, ичгани ташқарига чиқмайди. - Бу ҳам тўғри. Жаннатда Тубо дарахти бўлиб, бирор сарой, бирор кўшк йўқки, унинг шохлари тегиб турмаса. Бунга ҳам дунёдан бирор мисол келтира оласанми? - Қуёш чиқиши айтаётганингизнинг ўхшаши емасми? - Енди яна бир савол: бир дарахт бор, унда ўн иккита шох, ҳар шохида ўттизта япроқ, ҳар новдада беш гул бор, улардан иккитаси ёруғликка, учтаси қоронғуликка боқади, булар нима? - Дарахт бир йилнинг, ўн икки шох ўн икки ойнинг, ўттиз япроқ ўттиз куннинг, ҳар япроқдаги беш гул беш вақт намознинг ифодаси. Саволлар тугагач, Бастомий ҳазратлари деди: - Мухтарам роҳиб, менинг ҳам бир неча саволим бор. Бироқ биттасига жавоб олишни истайман. - Сўранг,- деди роҳиб. -Жаннатнинг калити нима? Жаннат ешикларига нима деб ёзилган? Роҳиб жим қолди, жавоб бермади. Унинг сукути бошқа роҳибларни ташвишга солди, бирданига сўрашди: - Нега жавоб бермаяпсиз, бунақада мағлуб бўласиз! - Майли, жавоб бераман, аммо сизлар ҳам менга ергашасизларми? -Инжил ҳаққи сизга ергашамиз! Шундан кейин бошқа роҳиблар ҳам шаҳодат калимасини келтиришди ва мусулмон бўлишди. Боязид Бастомий ҳазратлари бир муддат улар билан қолди ва ислом динини ўргатди. Айтинг-чи, азиз инсонлар, роҳибларнинг иймонга келишларига сабаб бўлган - Жаннат эшигига ёзилган калима қандай еди? © "Ислом нури" диний-маърифий газетасиданhttps://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

👍 5😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ноумид бўлма! Сабабсиз кулма! Мақсадсиз юрма!https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
16👍 9🔥 1🥰 1😁 1👌 1
#ЭСЛАТМА Умму Анас р.а. дан ривоят қилинади: - “Эй Аллоҳнинг Расули, менга тавсия беринг” - дедим. У зот шундай дедилар: - “Маъсиятларни тарк эт, чунки бу энг афзал ҳижратдир. Фарзларни муҳофаза қил, чунки бу энг афзал жиҳоддир. Аллоҳнинг кўп зикр қил, чунки кўп зикрдан кўра Аллоҳга маҳбуб бирор нарсани қила олмайсан” – дедилар. (Имом Табароний ривояти)https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
14👍 4🥰 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари. https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
👍 22 5🥰 3😘 1
ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қиладилар: «Сизлардан аввалгилардан бир киши гуноҳ қилишда ҳаддан ошган эди. Сўнг ўғилларини тўплаб уларга: – Мен вафот этсам, жасадимни ёқинглар. Сўнг уни денгизга ташланглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ менга қодир бўлса, биронта ҳам инсон жазоланмаган азобни берур, – деди. У киши вафот этганида уни ўшандай қилишди. Сўнг Аллоҳ Ерга: “Олганингни қайтар!” деб буюрди. Шундай қилиб у Аллоҳнинг ҳузурида турди. Аллоҳ сўради: “Бундай қилишингга сени нима ундади?” У: “Эй Раббим! Сендан қўрқишим”, деб жавоб берди. Аллоҳ уни мағфират қилди». “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
👍 19 10😢 6🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳадис Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ризқи кенг умри узоқ бўлишини хуш кўрса қариндошларига яхшилик қилсин”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
👍 19 9😢 2🥰 1🎉 1
Қалбнинг энг оғир касал бўлиши, бу унинг қотишидир. Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз. 1. Дунёга ҳирс қўйиш. 2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш. 3. Аллоҳдан бошқага боғланиш. 4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш. 5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш. 6. Кўп ухлаш. 7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш. 8. Кўп ейиш ва ичиш. 9. Тоатларга дангасалик қилиш. 10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш. 11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш. 12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш. 13. Ғийбат. 14. Чақимчилик. 15. Лаънатлаш, сўкиш. 16. Ёлғон. 17. Бўҳтон. 18. Бировларнинг обрўсини тўкиш. 19. Бировларни масхара қилиш. 20. Кўп кулиш. 21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш. 22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб). 23. Гина. 24. Ҳасад. 25. Ёмон кўриш. 26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш. 27. Ғазаб. 28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш. 29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш. 30. Бахиллик. 31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш. 32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик. 33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш. 34. Намозда хушуънинг йўқлиги. 35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик. 36. Бетоқат бўлиш. 37. Шошқалоқлик. 38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш. 39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш. 40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш. 41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш. 42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик. 43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш. 44. Ваъдага хилоф қилиш. 45. Омонатга хиёнат қилиш. 46. Беҳуда гўп гапириш. 47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш. 48. Нафснинг сўзига кириш. 49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш. 50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши. 51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш. 52. Дин ва дунё ишларини билмаслик. 53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш. 54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш. 55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш. 56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш. 57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш. 58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш. 59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш. 60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш. 61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик. 62. Ота-онага оқ бўлиш. 63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш. 64. Қўшнига озор бериш. 65. Саҳобаларни ёмон кўриш. 66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш. Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир. Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин! ✅ https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
👍 23 9😘 3🔥 1🥰 1👏 1😢 1🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тўйга бормасанг ҳам таъзияга боришни канда қилма, инсонийликни биринчи шарти қоракунда ҳамдард  бўлиш. https://t.me/Qorirovotuz
إظهار الكل...
👍 24 23😢 5🎉 1
Икки сажда орасидаги бир муддат ўтириш нима дейилади?Anonymous voting
  • Қаъда
  • Жалса
  • Қавма
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 12 12😢 6👏 3
Бир кишидан бошқа барча Жаннатга киради дейилганда, ўша бир киши мен эмасмиканман деб қўрқадиган саҳоба ким эди? Anonymous voting
  • Абу Бакр розияллоҳу анҳу
  • Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
  • Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
  • Энди билиб оламан
0 votes
😢 15👍 7 7👏 3🥰 1