cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Fargoniy.uz | Расмий канал!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий канали Фарғоний.Ўз-Буюк аждодларимиз йўлидан! Админ: 📨 @fargoniyuz_savollarbot ©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манба кўрсатилиши шарт!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 615
المشتركون
-124 ساعات
+47 أيام
-1130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

05:27
Video unavailableShow in Telegram
#Видеолавҳа 😎 Қандай қилиб зулмдан сақланиш мумкин? (Убайдуллоҳ домла Абдуллаев) Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
3
🌙 Ўзбекистон зиёратчилари Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи раҳбарлари Содиқжон Тошбоев, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳамкор ширкат масъул вакиллари ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. ✅Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 🤲 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
👍 17 2
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР) 📸➡️ фотолавҳалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
10👍 5
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! 🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. 🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади. ✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади. ✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
إظهار الكل...
8👍 5
04:18
Video unavailableShow in Telegram
#Видеолавҳа 😎Ўзбекистон фуқаролари учун бу йилги ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди 😎 Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади... БАТАФСИЛУлашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
👍 9🔥 2
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ #намоз ❓1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган: والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه “Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...

👍 8 1🔥 1
02:05
Video unavailableShow in Telegram
#Видеолавҳа 🌙 ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
👍 7😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ насиҳатлари: Хатолардан нафрат қил, лекин хатокордан нафрат қилма! «Сирлар хазинаси» рисоласи Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...
12👍 5😁 1
​​НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ ❓1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган: إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره “Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Улашинг: @fargoniyuz
إظهار الكل...

👍 8🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари 1️⃣7️⃣ май куни Фарғона шаҳар "Янги чек" масжидида ўқиладиган Намоз вақтлари. Ⓜ️анба: Fussilat_uz | Fargoniy_uz♻️ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН! Дўстларингизга ҳам эслатинг! Фарғона шаҳри имом-хатибларининг диний маърифий расмий каналига уланиш учун👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEstu9YjgalNW356iw
إظهار الكل...
👍 8 4