BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР
⭕Лицензияланган 1C дастури ( Венкон база) ва кулай хизматлар 📲 @Diyorbek7121 ⭕ Бухгалтерияга оид саволингиз борми ва унга йечим топа олмаябсизми унда бу гуруҳ айнан сиз учун 👉 @BUXGALTERIYA_1CC ⭕ Тижорий хамкорлик учун👇: @HAMKORLIK_REKLAMA
إظهار المزيد- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
جاري تحميل البيانات...
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:🔹Таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади ➖ Манба: (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.); 🔹Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.); 🔹Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.); 🔹“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади ➖ Манба: (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.); 🔹“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.); 🔹Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.); 🔹“Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.); 🔹Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.); 🔹Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.). Каналга уланиш👇👇👇 @Buxgalteriya_malumotlar
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади: 🔹олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади; 🔹таълим кредити: ▫️олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ▫️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида…