cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали - t.me/xorazmssb

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 072
المشتركون
+124 ساعات
+67 أيام
+2030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

05:31
Video unavailableShow in Telegram
Оролбўйи минтақаси кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт мраказида ўтказилаётган ноёб жарроҳлик амалиётлари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда, ҳаёт сифатини яхшилашда, узоқ умр кўриш кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида.
إظهار الكل...
Kardiologiya_sohasida_murakkab_jarrohlik_operatsiyalari_bajarilmoqda.mp465.30 MB
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Байрам арафасида беморлар ҳолидан хабар олинди Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров Қурбон ҳайити муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Туман ҳокими соғлигини тиклаш, даволаниш зарурати туфайли улуғ айём кунларини шифохонада кутиб олаётган юртдошларимиз билан суҳбатлашиб, уларни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаб, тезроқ соғайиб кетишларини тилади ҳамда байрам совғаларини топширди. Шунингдек, туман ҳокими бўлимларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганди, шифокорлар, беморлар ҳамда уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўлди.
إظهار الكل...
👍 5
Янги тез тиббий ёрдам машиналарини топшириш жараёнидан лавҳалар.
إظهار الكل...
👍 9
ЯНГИ МАХСУС ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиалидаги “Дамас” русумли тез ёрдам машиналарини замонавий махсус тез тиббий ёрдам машиналарига алмаштириш белгиланган. “Volkswagen Caddy” автомобилларнинг 15 донадан иборат навбатдаги партияси вилоятимизга етиб келди. Бугун вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул вакиллари иштирокида ушбу автомобиллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпалбой Тангрибердиев ва бошқалар сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаб ўтдилар Янги тез тиббий ёрдам автомашиналарини тантанали топшириш маросимида айтиб ўтилганидек, “Volkswagen Caddy“ махсус машиналари юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган.Бу эса тизимнинг оперативлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатишга замин яратади.
إظهار الكل...
👍 2
👍 5
14 июнь- Бутунжаҳон қон донорлари куни Бу йил 14 июн-қон донорлари куни “20 йил самимий ва беғараз қувонч: Сизга раҳмат, қон донорлари!” шиори остида ўтказилмоқда. Шу муносабат билан байрам тадбири вилоят қон қуйиш марказида ҳам бўлиб ўтмоқда. Эрта тонгдан марказга беғараз қон топшириш истагидаги юртдошларимиз ташриф буюрдилар. Вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, шифокорлар, ички ишлар ходимлари, давлат хизматчилари, ёшлар, барча-барча кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшмоқдалар. Узоқ йиллардан бери мунтазам қон топшириб келаётган фаол донорлар муносиб рағбатлантирилди.
إظهار الكل...
1:01:06
Video unavailableShow in Telegram
14 июнь- Бутунжаҳон қон донорлари куни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Хоразм телерадиокомпанияси ҳамокрлигидаги “Саломат бўлинг” кўрсатувининг навбатдаги сони қон ва унинг компонентлари, қоннинг инсон ҳаётида тутган ўрни, қон донорлигининг аҳамияти ҳақида бўлди. Вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори Ирода Мусаева бошчилигида малакали мутахассислар мавзу юзасидан кенг маълумотлар бердилар ва жонли эфирда аҳолини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб бердилар.
إظهار الكل...
11.06.2024 SALOMAT BO'LING QON QUYISH TG.mp4593.29 MB
01:54
Video unavailableShow in Telegram
📌 Куни кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг асосий органи — Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди. 💬 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.Худаяров ушбу воқеликнинг аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
إظهار الكل...
Intervyu_uz24.mp412.87 MB
👍 2
02:14
Video unavailableShow in Telegram
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Хоразм филиали ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди. Тиббиёт муассасаси ҳудудининг тозалиги, яшил майдонлар, гулзорларнинг кўп бўлиши беморларнинг очиқ ҳавода сайр қилиши орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, тезроқ соғайишларида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларига шифо масканларини обод ва кўркам манзилларга айлантириш, даволанувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
إظهار الكل...
TIBBIYOT_MUASSASASIDA_OBODONLASHTIRISH_ISHLARI_O'RGANILDI.mp421.54 MB
👍 18