cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Darvesh qo‘shiqlari (Jontemir)

📝 Shoir Jontemir Toshtemirov ijodiy kanali 🔧 10.07.2018

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
925
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Айрим сабаблар юзасидан канал манзилини бошқасига кўчиряпмиз. Навбатдаги шеърлар мана шу манзилга жойланиб борилади. https://t.me/jontemir_t
إظهار الكل...
Darveshona

📝 Shoir JONTEMIR ijodiy kanali

​​ФАРЁД Суянган тоғларим қулади, синди кулгичимни кийган кўзгулар. Ранг-баранг таскинлар бағридан қочиб кўчага отилдим — ижара уйим аксириб ташлади мени тишининг кавагида қолган жимит ушоқдай. Тун эди, қиёмат қўпгандай зулмат, мийям чуқурида қамалган дажжол довушни тилимга қўйиб юбордим: КИММАН? Кимман бу соялар салтанатида?! Ўзлари жойлашган вужудлар билан нураб тушган соҳир туйғулар. Чопаман тахминлар оралаб — гул бўлсам, узмаслар нечун, ит бўлсам, юрмасдим икки оёқда, ўлган бўлсам қаерда қабрим, тирик бўлсам, худодай сиғинганим Сўз, жазавамни юпатгин — Кимман?! Учраган симёғоч, дарахт кавагига сепаман савол. Хотиралар сирлашар ўриндиқларда, умиди қуриган шаҳар бошида кафан бичар булутлардан ой. Совуқ тўшагида ухлар бемалол қисматига кўнган соялар, жазаваси сўнган соялар. Шамолда тебранар ёлғиз тунчироқ, осмонга қарайман, юлдуз бу юлдуз, қушнинг қушлигига шарт эмас исбот — кимман? Учаман ёввойи оқимга тушиб, масжидга кираман (тағин соялар!) ёнғоқ элтаман мозор қарғаларига, ёзаман: шеърлар, шеърлар, эгизак шеърлар — сўроқ билан тугайди бари! Алаҳлаш. Ёқамдан тутиб ўтмишга улоқтирар хаёл — ана, бостириб келаётир араб қўшини. Халифа ўт қўйган кутубхонада жон ҳолат чинқирар туркий ёзувим. Сўнг мўғул бойлиги таланган карвон хунига йўқ қилар қадим давлатни ва Темур — ҳалоскор! Тиррақи хонлар устига балодай ёприлар оқпошшо. Шўрлик халқ қалбидан (яқинда топган) Худони юлиб, ўрнига Ленинни сайлашар — сиғин! Яна қон! Оҳ, Қўқон! Содда Туркистон! Қўққисдан ташланиб банги дашноқлар бешикдан суғуриб олару мени бутимни айириб ташлар тириклай! Чинқириб ёпишган онамнинг сўт тўла сийнасин сўйиб, қутурган итига итқитар — ғажи! Отамни осарлар, минглаб оталар... Қузғунлар чўқийди душман сурати қотиб қолган олмос кўзларин... Воҳ, қоним — ўнлаб лойқа ирмоқлар мажбуран қуйилган бўтана дарё. Сиртингда ёвузлик кемаси юзар — қасос тўлқинлари қўзғолар қачо-он?! Сингиб кетар бўшлиққа довуш, қўрқув сиротидан ўтолмаган руҳ парчалари изғир атрофда. Осмон танасига санчилган сонсиз юлдузлар отамнинг кўзидай чақнар — кимсан? Уялиб ўзимни яширмоққа жой излаб югураман тахмин оралаб. Дарахтлар йўл тўсар сўроқ шаклида, ариқлар, бинолар, соялар — сўроқ! Югураман, шу югуришда сочилиб кетсайдим Хиросимадай... Қулади олқинди тоғларим, Кулгичим кўчирган кўзгулар синди. Қилич бўлсам, қинимдан чиқар, мурда бўлсам, қабримни кўрсат, тирик бўлсам, зулмат юзида қиёфамни чизиб бер, чақмоқ! Садо бермас на само, ер, шалтоқ ғумбагидан чиқармас бошин қисматига кўнган соялар, жазаваси сўнган соялар. Кимман бу соялар салтанатида? Кимман, ахир ким?! Жонтемир @Jontemir
إظهار الكل...

​​ТИЛАНЧИ Қашқадарё ҳокимига вилоят ёш ижодкорлари китобларига ҳомийлик қилишини сўраб (албатта ўз ҳамёнидан эмас, мамлакат иқтисодиётининг катта қисмини ушлаб турган газ-нефт корхоналари бор, уларга санъатга ҳомийлик кўрсатиш мажбурияти қонунан юклатилган бўлади) очиқ хат ёзганимдан кейин мени "замонавий тиланчи"га чиқариб қўйган эсли ижодкорлар ва писмиқларча кузатиб турган пўкак ялоқларни ҳам кўрдим. Кўрябман! Қўлингиздан бир иш келмаслиги етмагандек, бурчак-бурчакда минғирлашингиз нимаси? Бундан 100 йил бурун Туркистон болаларини четда ўқитиш учун бойлардан пул йиғган Чўлпон ё 40 йил аввал катта давраларда Чўлпон китобини сотиб олишга одамларни ундаган Рауф Парфи ҳам тиланчимиди?! Сизнинг табирингиз билан айтганда" эски тиланчи", шундайми?! Биз эса янги, модерн тиланчимиз! Икки қулоқ, иккиюзи олти суяк ва саноқсиз ҳужайраларингиз билан эшитиб қўйинг, адабиёт учун тиланчилик қилишга ҳам тайёрман! Уқдингизми? Керак бўлса, кўчада ўтираман садақа сўраб. Буни анча йил аввал дўсту укаларга айтганман ҳам. Ва ишонинг, ҳеч уялмай қила оламан бу ишни! Масжидлар дарвозаси биқинида турадиган "хайрия қутиси"дек қўлимга" "ўлим ёқасидаги ўзбек адабиётига хайр қилинг" деб ёзилган қоғоз ушлаб эшикма-эшик кезаман. Жамиятнинг аҳволини рўйи-рост кўрасиз ўшанда! Кейин ҳокимга ёзилган жиддий хат тиланчилик эмас, талабдир. Эслатмадир. Сал савияси бор кимса буни пайқайди. Агар эътиборсиз қолдирилса мурожаат, демак биринчи навбатда вилоят ёшлари, истеъдодлари, эртага бошқарувни қўлга оладиган КУЧ қолаверса бутун мамлакат олдида ишончини йўқотади ҳокимият. Синов бу. Мен ҳокимиятдан алоқага чиққанларга ҳам бу истеъдодлар китоблари уларсиз ҳам "кўчада" қолмаслигини, фақат вилоят ўзиникига ўзи эгалик қилса, ҳокимнинг ҳам, ҳокимиятнинг ҳам юзи ёруғ, халқи олдида виждони тозароқ бўлиши ва ёшлар билан ўрталарида кўприк ҳосил бўлишини айтдим. Йўқса, шахсан менинг олдимда қадрини йўқотади ҳокимлик. Чунки шу маҳалгача бирор марта ишим тушмаган, ё бирор марта бирор муаммо бўйича алоқага чиққан, ёрдам сўраган эмасман. Бу сафар ҳам ўзимга эмас, камида 10 нафар вилоят ёш ижодкорининг китобларини чоп этишда кўмак беришларини сўрадим. Агар шу таъна қилишаётганларидек "замонавий тиланчилик" бўлса, майли, шундай бўлақолсин. Ҳокимият барибир эътибор қаратмайди, деб истеҳзоли тиржайиб турганлар ҳафсаласини пир қилишни шу қадар истардимки... Гарчи бундан мен манфаат кўрмасам ҳам. Обрў ҳам, раҳмат ҳам, ишонч ҳам ҳомийга насиб этади. Ва бу анъана унинг номи билан қолади-давом этади. Вилоят ҳокимлиги, сизга мурожаат қиларкан мен адабий тиланчи деган ном олдим ва бундан уялмайман. Аммо сизни шарманда бўлишингизни истамасдим. Ишонинг, агар тайинли натижа чиқмаса, байрамда беш-ўнта ижодкорга йўллаган табрикномаларингиз ҳам сизни нафақат истеъдодли ёшлар, катта зиёлилар — келажак олдидаги шармадаликдан қутқариб қололмайди! @Jontemir
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
ШАҲАР МАНЗУМАСИ Бахтсиз шаҳар юпун ухлайди. Рауф Парфи. Ҳар гал шаҳардан кетишади Ҳар гал шаҳарга келишади Чизиб бўладими шаҳар хотирасини Харитасини Ирландия болаларини ейдиган чўчқа Деди ва шундай чизди шаҳар хотирасини Жойс. Ҳар шаҳар хотираси битта Сўз, Харитаси битта Сўз. Ёкнапатафа - йўқотилган авлод шаҳри. Хотира харитасида танийсиз дарров. Макондо - дафн этилган Орзу Энди Орзу ёлқинланмайди. Американча костюм-шимда ҳам. Шаҳар ҳар кун туғилади, Ҳар кун ўлади. Ирландия ўз болаларини ейди. Қошғарий шаҳар қуради кесма ош исидан Шаҳар қошиқнинг тарихи. Энг арзимас нарсадан шаҳар тиклайди Хотира -тафаккур Алпомиш дейишади кейин номини. Шаҳар туғилади, шаҳар ўлади. Ирландия ейди ўз болаларини Одамлар бўшлиқни кўтариб юради Шаҳар қалбида Аммо шаҳaр хотирасида бўшлиқ йўқ - Шаҳар ўз болаларини ейди. Шаҳар хотираси мукаммал доим. Шаҳар қуради ўзини Пирамидалар каби боласи танасидан. Мозийдан келаётган энг олис Энг сўлғин куйга айланади шаҳар Най ноласида. О, кечалар бу куйни тинглаб ётаман. Борган сари хотирам топталанар, Онгим ўлади. Борган сари хотирамдан жудоман. Шаҳар туғилади, шаҳар ўлади. Тилланисо
إظهار الكل...
​​МОЗОР Асаб тизими ишдан чиққан. Тажангсиз, ниҳоятда тажанг! Мийянгиз китоб, мусиқа, кино ва суҳбатлардан кўчириб олинган билимни зўрға кўтариб юрибди. Тушунябсизми, зўрға! Ичингизга Достоевский кўмилган, Гоген кўмилган, Увайс Қараний... шоирлар, авлиёлар кўмилган. Хуллас атала! Йўқ, бўтқа! Сиз эмас ўша ўликлар гапиради доим. Тилингиз ҳаракатга келадию овозингиз чиқмайди. Сизни тинглаётганларни маҳлиё қилаётган фикрлар ўликларга тегишли эканини сезмайсиз. Сезасизу ўзингизни тўхтатолмаймиз. Чунки тобеъсиз мозор аҳлига! Мия томирларига кислород етиб бормаётганининг сабаби ҳам шу. Ҳазм қилолмаяпти фонограммани руҳ. Уйқудори, аналгин-димидрол танага ёйилади. Руҳ уйғоқ барибир! Руҳ норози. У сизни ўз овозида сайратмоқчи. Йўл бермаяпсиз. Ақлдан — ҳар ёқдан йиғиб-терилган эски-туски олқиндилардан воз кечгингиз келмаяпти. Уларсиз ҳечкимга айланасизми? Гўдаклигингизда ҳозиргидан кўра донороқ бўлгансиз! Ҳаммасини улоқтиринг! Ҳозироқ! Айниган фикрлар бадбўйи уннаб кетган мийя хужраларини шамоллатинг! Ақл, тўпланган билим, хулосалар — барини итқитинг. Фақат ҳаяжон қолсин. Самимий ҳаяжон. Дунёга янги келган гўдак, чангалзордан чиққан Мауглидек яшай бошланг. Ҳеч нарсани билмаслигингизга ишонтиринг ўзингизни. Ортиқ ҳалал бермасин ўзлаштирилган ақл. Яна тилингиз ўликлар ҳаракатлантирмоқчи бўлса, аямай тишланг уни! Илло оғриқ тириклик белгисидир. Ичингиздаги мозор зиёратига токи сиз уларни эмас, улар сизни тинглашга тайёр бўлмагунларича борманг! Умуман мозор аҳлига ваз ўқишнинг нима кераги бор? Яхшиси мозорга телбалик тулкилари ва нодонлик шоқолларини йўлланг, батамом чириб битмаган мурдаларни кавлаб, еб битиришсин! Ишонинг, анча енгил тортасиз. Ер ҳам қиёматда енгиллашади. Шунчалик енгиллашадики, тарвуздек қўлтиқлаб юришингиз мумкин бўлади. Ер... Қиёматда... Енгил... Тарвуз... Гўдак... @Jontemir
إظهار الكل...

Repost from OYINA.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
Ёш шоир вилоят ҳокимига очиқ хат йўллади ⚡️Вилоят ёзувчилар уюшмасига эмас, айнан Сизга мурожаат қилаётганим сабаби, бу масалани кечиктириб ё пайсалга солиб бўлмайди. 90 йилда адабиётга гуруллаб кириб келган ижодкорлар айнан кўмак бўлмагани сабаб йўқолиб кетишди. Ҳозирги катта оқимни ҳам йўқотиб қўйишни истамаймиз. Батафсил: https://oyina.uz/kiril/posts/6828 Расмий саҳифаларимиз👇 Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
إظهار الكل...
Ёш шоир вилоят ҳокимига очиқ хат йўллади ⚡️Вилоят ёзувчилар уюшмасига эмас, айнан Сизга мурожаат қилаётганим сабаби, бу масалани кечиктириб ё пайсалга солиб бўлмайди. 90 йилда адабиётга гуруллаб кириб келган ижодкорлар айнан кўмак бўлмагани сабаб йўқолиб кетишди. Ҳозирги катта оқимни ҳам йўқотиб қўйишни истамаймиз. Батафсил: https://oyina.uz/kiril/posts/6828 Расмий саҳифаларимиз👇 Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
Ёш шоир вилоят ҳокимига очиқ хат йўллади ⚡️Вилоят ёзувчилар уюшмасига эмас, айнан Сизга мурожаат қилаётганим сабаби, бу масалани кечиктириб ё пайсалга солиб бўлмайди. 90 йилда адабиётга гуруллаб кириб келган ижодкорлар айнан кўмак бўлмагани сабаб йўқолиб кетишди. Ҳозирги катта оқимни ҳам йўқотиб қўйишни истамаймиз. Батафсил: https://oyina.uz/kiril/posts/6828 Расмий саҳифаларимиз👇 Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.