cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

АДУ, Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими.

إظهار المزيد
Uzbekistan25 604لم يتم تحديد اللغةالقانون3 453
مشاركات الإعلانات
1 653
المشتركون
-224 ساعات
-87 أيام
-4030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади
Қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан: 🔹умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади; 🔹ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга оширилади. 🗓 2024 йил 1 декабргача: ➖ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади; ➖ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади. ⚡️2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади. 🌐 2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-232-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини (Институт) ташкил этилади. ⚡️Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади. 📁 Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади. 🗓 2025/2026 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикаларини жорий қилинади. 🔍 Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими йўлга қўйилади
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, жумладан: 🔹мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиқиб табақалашган таълим дастурлари асосида узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик – малака ошириш муассасаси – таълим ташкилоти) йўлга қўйилади; 🔹мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади. ✔️ 2025 йил 1 январдан педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг “Касбий ривожланиш соати”, таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, “Касбий ривожланиш куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. 📁 2025 йил 1 январгача Институт ва Ҳудудий марказларга камида бир нафардан нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган чет эллик мутахассислар жалб қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Энг намунали боғчаларда гимнастика хоналари ташкил қилинади “Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–94-сон, 22.06.2024 й) қабул қилинди 🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябргача: 🔹ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув режалари ишлаб чиқилади.
Бунда Ўзбекистон тарихи ва инглиз тили фанларининг чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда умумлашган табиий фан ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилади;
🔹ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади; 🔹ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади. ✅ Фармонга мувофиқ, ихтисослаштирилган спорт мактабларида: ➖ўқув-тарбия жараёни 5–11-синфлар доирасида махсус таълим дастурлари бўйича ташкил этилади; ➖қабул жараёнларига халқаро ва маҳаллий тренер-селекционерлар жалб қилинади; ➖таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади; ➖ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади. ❕2024/2025 ўқув йилидан ҳар йили маҳаллий ва хорижий спорт усталари, тренер ҳамда машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади. 📌 Фармонга асосан, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади. ➡️ Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари тизимида бокс ва гимнастика бўйича тренерлар мактаби ташкил қилинади. 💰2024 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
“Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (Институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади. 🏢Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади. 🗂 Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади. 📝 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади. ▶️ Бунда: 🔹Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади; 🔹мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
Repost from Xushnudbek.uz
🔄 “Perevod” qilish tartibi bo‘yicha kengroq tushuntirish #perevod Quyidagi tushuntirishlarning asosi: 2022-yil 15-iyunda imzolangan PQ-279-son Prezident qarori. 1️⃣ Bir davlat OTMdan boshqa davlat OTMga o‘qishni ko‘chirish Bunday holda faqat 2 ta vaziyatda ruxsat beriladi: 1) talaba oila qursa va turmush o‘rtog‘i doimiy yashaydigan hududdagi OTMga ko‘chmoqchi bo‘lsa; 2) davlat xizmatchisi ish yuzasidan boshqa hududga ko‘chsa va turmush o‘rtog‘i yoki voyaga yetmagan farzandining o‘qishini o‘sha hududga ko‘chirmoqchi bo‘lsa (ishga kirgan vazirlik xati asosida). ❌Boshqa holda “ichki perevod”ga ruxsat yo‘q. Boshqa hududga ham, o‘z hududidagi boshqa OTMga ham. 2️⃣ Xorijdan o‘qishni ko‘chirish Bunda o‘tgan yilgi tartib saqlanib qolgan: 1) mos va turdosh yo‘nalishga test yoki ijodiy imtihon topshiradi hamda o‘tish balini to‘plash talab etiladi. 2023-yilgi o’tish ballari bu yerda: https://t.me/xushnudbek/20079 2) o‘tish balini to‘play olmasa, super-kontrakt shartlari asosida o‘qishini ko‘chirishga ruxsat beriladi; 3) xorijdan mos va turdosh bo‘lmagan yo‘nalishga o‘qishni ko‘chirishga ruxsat berilmaydi. 2023-yilgi turdosh yo’nalishlar ro’yxati bu yerda: https://t.me/xushnudbek/20258 ‼️ Test o’tgach, har bir talabaning hujjati qayta tekshiriladi. Kimdir “xorijda o’qiyapti degan soxta hujjat tayyorlagan bo’lsa, natijalar bekor qilinadi va prokuraturaga soxta hujjat tayyorlash fakti yuzasidan murojaat etiladi. 3️⃣ O‘zbekistondagi xorijiy va nodavlat OTMlardan o‘qishni ko‘chirish Bunda ham o‘tgan yilgi tartib saqlanib qolgan: 1) mos va turdosh yo‘nalishga test yoki ijodiy imtihon topshiradi hamda o‘tish balini to‘plash talab etiladi. 2023-yilgi o’tish ballari bu yerda: https://t.me/xushnudbek/20079 2) o‘tish balini to‘play olmasa, super-kontrakt shartlari asosida o‘qishini ko‘chirishga ruxsat beriladi; 3) mos va turdosh bo‘lmagan yo‘nalish uchun esa bir martalik “super-kontrakt” to‘lab ko‘chirishi mumkin. 2023-yilgi turdosh yo’nalishlar ro’yxati bu yerda: https://t.me/xushnudbek/20258 4️⃣ Davlat OTMdan nodavlat OTMga o‘qishni ko‘chirish Buni davlat nazorat qilmaydi, buning tartibini nodavlat OTMlarning o‘zi mustaqil belgilaydi. Nodavlat OTMga o‘qishni ko‘chirish mumkin yoki mumkin emasligini o‘sha OTMning o‘zidan aniqlashtiring. 5️⃣ Nodavlat OTMdan nodavlat OTMga o‘qishni ko‘chirish Buni ham davlat nazorat qilmaydi, tartibini ko‘chirmoqchi bo‘linayotgan nodavlat OTMdan aniqlashtirish kerak. 6️⃣ Xorijdan nodavlat OTMga o‘qishni ko‘chirish Buni ham davlat nazorat qilmaydi, tartibini ko‘chirmoqchi bo‘linayotgan nodavlat OTMdan aniqlashtirish kerak. 7️⃣ Bir davlat OTM ichida bir yo’nalish yoki fakultetdan boshqa yo’nalish yoki fakultetga o‘qishni ko‘chirish Ushbu masala OTM rektori tomonidan hal qilinadi, ariza ham rektor nomiga yoziladi (transfer.edu.uz yoki my.uzbmb.uz sayti orqali emas). Bunda ko’chirilayotgan yo’nalishning mos va turdoshligi, ko’chirilish sababi, OTM imkoniyatlari va boshqa faktorlar inobatga olinishi mumkin. 8️⃣ Bir OTM va hatto bir yo’nalish doirasida ta’lim shaklini yoki tilni o’zgartirish Ushbu masala ham OTM ma’muriyati tomonidan hal qilinadi. Bunda ham ko’chirish maqsadi, OTMning imkoniyati (masalan, auditoriya sig’imi, professor-o’qituvchilari soni va hk) va boshqa faktorlarga qaralishi mumkin. Masalan, sirtqidan kunduzgiga o’tkazish deyarli imkonsiz, bu haqda o’ylamasa ham bo’ladi. Lekin kunduzgidan sirtqiga ko’chirish muammosiz hal bo’ladigan masala. *** Arizalar quyidagicha qabul qilinadi: ➡️ transfer.edu.uz — respublikaning bir OTMdan boshqa OTMga yoki bir OTM doirasida; ➡️ my.uzbmb.uz — xorijiy va nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan davlat OTMlariga; ➡️ rektor nomiga yozma yoki OTMda mavjud elektron tizim orqali — bir davlat OTM ichida yo’nalish, fakultet, ta'lim shakli yoki tilini ko‘chirish. ☝️Arizalar 15-iyuldan 5-avgustgacha (shu kuni ham) qabul qilinadi. Kerakli hujjatlar: ◾️ ariza (onlayn tarzda); ◾️ transkript yoki reyting daftarchasi (JPEG yoki Pdf shakli); ◾️ akademik maʼlumotnoma (o‘qishni tiklovchilar uchun). 👉 @xushnudbek 👈
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Айрим таълим йўналишларида сиртқи таълим учун 5 йиллик стаж талаб этилади - рўйхат Батафсил: ➡️ https://idum.uz/uz/archives/19264 ———————————— Педагогический стаж в форме заочного обучения обязателен только по 5 образовательным направлениям Подробно: ➡️ https://idum.uz/ru/archives/19264 📱 @talim_obrazovaniye 👉 Ойлик маошни ҳисоблаш
إظهار الكل...
Repost from Xushnudbek.uz
❗️Abituriyent xotin-qizlar uchun tavsiyanoma olishga arizalar qabuli tugashiga 2 kun qoldi #abituriyent 🌐 Arizalar xotin-qizlar.uz platformasi orqali elektron shaklda qabul qilinadi. 📆 Talabgorlarning arizalari 8-iyunga qadar qabul qilinadi. 👩‍🎓 Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga tavsiyanoma quyidagi mezonlar asosida beriladi: ➖ kam ta’minlangan oilalardagi xotin-qizlar. Oilaning har bir a’zosiga jami bir oylik o‘rtacha daromad minimal iste’mol xarajatlari miqdoridan oshmaganda kam ta’minlangan deb e’tirof etil tushuniladi; ➖ to‘liqsiz oilada tarbiyalanayotgan, ya’ni otasi yoki onasi yoxud ularning ikkalasi ham vafot etgan ijtimoiy himoyaga muhtoj qizlar; ➖ turmush o‘rtog‘i vafot etgan, voyaga yetmagan farzandini yolg‘iz tarbiyalayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj ayollar; ➖ nogironligi bo‘lgan farzandi bor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar; ➖ ikki va undan ortiq farzandlarini tarbiyalayotgan, boshqa qarindoshlaridan alohida (ijarada) yashayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolg‘iz ayollarning qiz farzandlari; ➖ ota-onalaridan biri yoki har ikkisi ham birinchi yoki ikkinchi guruh nogironi bo‘lgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar. ✅ Ayrimlar tavsiyanoma faqat 2 ming kishiga beriladi, deb xato o’ylaydi. Aslida tavsiyanoma yuqoridagi mezonlarga mos kelgan ehtiyojmand oilalardagi BARCHA talabgor xotin-qizlarga beriladi. Ya’ni tavsiyanomalar soniga cheklov yo’q, necha kishi to’g’ri kelsa, barchasiga beriladi. 2 ming bu ajratilgan kvota. Ya’ni tavsiyanoma olgan xotin-qizlar jami 10 ming nafar bo’lsa, shularning orasidan 2 ming kishi qo’shimcha kvotaga talabalikka qabul qilinadi. ❗️Tavsiyonoma berildi degani, o’qishga kirdi, degani emas. Tavsiyanoma olganlar orasida yuqoriroq ball olish ham talab etiladi. Ko’pchilik tushunmasdan “meni tavsiyanomam bor edi, lekin nega o’qishga qabul qilinmadim” deb e’tiroz bildiradi. ⏳❓Tavsiyanoma muddati qancha? 5 yil stajga ega xotin-qizlar uchun 500 ta kvotaga tavsiyanoma 3 yilga, ehtiyojmand xotin-qizlar uchun 2 mingta kvotaga tavsiyanoma esa 1 yilga beriladi. ‼️ESLATMA: o’tgan yili ehtiyojmand xotin-qiz sifatida tavsiyanoma olganlar yana qayta ariza yuborishlari kerak. Ularning tavsiyanomasi 1 yillik bo’lgani uchun joriy yilda o’tmaydi. ℹ️ Ma’lumot uchun: bir kishi ikkala tavsiyanomani olishi ham mumkin, shartlariga to’g’ri kelsa bo’ldi. 👉 @xushnudbek 👈
إظهار الكل...
Repost from Xushnudbek.uz
❓Ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarga beriladigan tavsiyanomani olish uchun qaysi mezonlarga qaraladi? #abituriyent ✅ Ushbu tavsiyanomani olish uchun talabgorlar quyidagi mezonlarga mos tushishi kerak: — kam ta’minlangan oilalardagi xotin-qizlar (Oilaning har bir a’zosiga jami bir oylik о‘rtacha daromad minimal iste’mol xarajatlari miqdoridan oshmaganda oila kam ta’minlangan deb e’tirof etiladi); — tо‘liqsiz oilada tarbiyalanayotgan, ya’ni otasi yoki onasi yoxud ularning ikkalasi ham vafot etgan ijtimoiy himoyaga muhtoj qizlar; — turmush о‘rtog‘i vafot etgan, voyaga yetmagan farzandini yolg‘iz tarbiyalayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj ayollar; — nogironligi bо‘lgan farzandi bor ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar; — ikki va undan ortiq farzandlarini tarbiyalayotgan, boshqa qarindoshlaridan alohida (ijarada) yashayotgan ijtimoiy himoyaga muhtoj yolg‘iz ayollarning qiz farzandlari; — ota-onalaridan biri yoki har ikkisi ham birinchi yoki ikkinchi guruh nogironi bо‘lgan ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlar. Tavsiyanoma yuqoridagi mezonlarga mos kelgan, shuningdek, umumiy о‘rta ta’lim (11-sinf negizida) yoki о‘rta maxsus, kasb-hunar ta’limi muassasasini tugatganligi haqidagi hujjatga ega bо‘lgan ehtiyojmand oilalardagi BARCHA talabgor xotin-qizlarga beriladi. ❗️Tavsiyanoma olish uchun xotin-qizlar.uz platformasi orqali elektron ariza yuborish kerak. Arizalar 8-iyunga qadar qabul qilinadi. ❓Ehtiyojmand xotin-qizlarga berilgan imtiyoz qanday hisoblanadi? Batafsil bu yerda: https://t.me/xushnudbek/20045 👉 @xushnudbek 👈
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМларда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

Тавсияномалар қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун берилади

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.