cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

КЕЛИНГ, ҚУРЪОН ЎҚИЙМИЗ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар»

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
1 878
المشتركون
+124 ساعات
-77 أيام
-2330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:51
Video unavailableShow in Telegram
#Ҳозироқ_айтинг 📌Маъноси: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир». (Муслим ривояти) 📌 Эй мӯмин биродарим, мӯмина синглим! Келинг, ушбу зикрни бугун куни бӯйи айтиб юрайлик. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
IMG_2218.MP44.38 MB
12👍 2
#ҚУРЪОН 📖 "МАСАД" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:39 💡Масад - пухта тола, дўзах олови. Суранинг номи «Таббат» деб ҳам аталади. Унда Пайғамбаримиз амакиларидан бири, ашаддий кофир Абу Лаҳаб ва унинг бетавфиқ хотини Умму Жамилнинг жазоланишлари, ҳар икки дунёдаги тортадиган азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоя қилинади. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
111.MASAD surasi.mp31.52 MB
👍 5😢 2
#ҚУРЪОН 📖 "НАСР" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:34 💡Наср - ёрдам. Сурада ислом дини равнақ топиб, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, унга кираётгани Аллоҳнинг улуғ неъматларидан эканлиги, бунинг учун Аллоҳга шукрона сифатида ҳамд, тасбеҳ ва истиғфор айтиш зарурлиги баён этилади. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
110.NASR surasi.mp31.32 MB
5
#ҚУРЪОН 📖 "КАФИРУН" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:47 💡Кафирун - кофирлар демакдир Сурада Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маккада яшаган даврлари, исломий даъватларининг дастлабки йилларида мушриклар Ислом динига киришдан қочиб, турли ҳийлалар ишлатишга ўтдилар. Шулардан бири Пайғамбар алайҳиссалом билан келишиб олиш. Яъни, улар ислом дини таълимотига биноан Аллоҳга ибодат қилишга бир шарт билан рози бўлмоқчи бўлдилар. У ҳам бўлса, бир йил Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бутларига сиғинар эмишлар, сўнгра бир йил улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг раббига сиғинар эмишлар. Бу тутруқсиз таклифни қабул қилмасликларини таъкидлаб, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига амри илоҳий билан буюриб, уларга бу каби ширк аралашган ибодатдан кўра ҳозирча ҳар икки тараф ўз динида қолиб, ўз динида бўлишининг афзаллиги айтилган. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
109.KAFIRUN surasi.mp31.83 MB
5
#ҚУРЪОН 📖 "КАВСАР" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:25 💡Кавсар - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб яратилган жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сутдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди. Сурада Пайғамбар алайҳиссаломга Ўзи ато этган «Ҳавзи Кавсар» неъмати шукронаси сифатида намоз ўқиш ва қурбонлик қилишни Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан талаб этади. Шунингдек, ҳасадчи душманлар эса бу каби неъматлардан маҳрум эканликлари эслатилади. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
108.KAVSAR surasi.mp310.09 KB
7
#ҚУРЪОН 📖 "МАЪУН" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:52 💡Маъун - рўзғор буюмлари ва анжомлари. Сурада имонсиз бандаларнинг разил сифатларидан баъзилари санаб ўтилади. Жумладан, охират жазосини инкор этиш, етим ҳолидан хабар олмаслик, намозни унутиш, риёкорлик қилиш ва рўзғор буюмларини қизғаниш каби нуқсонлар ибрат учун баён этилади. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
107.MAUN surasi.mp31.99 MB
6
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Gunohlarim ko'p...
@Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
11.60 MB
5👍 4
00:57
Video unavailableShow in Telegram
Istig'for aytishning eng yaxshi payti
@Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
11.23 MB
5👍 4
00:57
Video unavailableShow in Telegram
Gunohlarni o'chiradigan duo
@Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
3.31 MB
5👍 1
#ҚУРЪОН 📖 "ҚУРАЙШ" СУРАСИ 🔊 Дониёр қори ⌚️ 00:39 💡Қурайш - Маккадаги ўн икки қабилаларнинг бири. Муҳаммад алайҳиссалом шу қабилага мансубдирлар. Сурада Аллоҳ таоло Қурайш аҳлига Ўзи ато этган неъматларни эслатиб, уларнинг шукронаси учун Байтуллоҳ эгасига ибодат қилишга буюради. ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉ @Keling_Quron_organamiz
إظهار الكل...
106.QUROYSH surasi.mp31.50 MB
4