"SAMARQAND UNIVERSITETI" gazetasi
Mazkur kanal SamDUning "Samarqand universiteti" gazetasi rasmiy telegram sahifasi hisoblanadi. Unda gazeta sahifalarida e‘lon qilingan maqolalar, qiziqarli ma‘lumotlar hamda talabalarning badiiy ijod namunalari berib boriladi.
إظهار المزيد132
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Президент қарорига кўра, Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди
Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилди:
- агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
- муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти;
- педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи Университетнинг Ургут филиали.
Самарқанд давлат университетида Трансформация офиси ташкил этилди ва у Университетни комплекс ривожлантириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга киритишга масъул этиб белгиланди.
✅@Zarnews_uz
ЯНГИ ЙИЛ
(ёки келиш-кетиш ўйлари)
Оғочдан узилган япроқ сингари
Узилиб тушмоқда йиллар ҳам бир-бир.
Янги йилни кутиш – севинчдир бари,
Эскига алвидо демоқлик оғир!
Болалар қувнайди ёши кўпайса,
Дунёни унутиб шодон бўларлар.
Улар жамиятда мисли бир майса,
Янги йиллар билан кўкка ўсарлар.
Фақат катталарнинг кўзларида дард,
Ёшларин яширар бир-бирларидан.
Уларнинг умридан шафқатсиз бу вақт
Ушатиб олади йилни дафъатан.
Нима ҳам қилардик, ҳаёт бу, ҳаёт,
Эскилар кетибон янгилар келар.
Чиройли келсинлар янгилар! Ҳайҳот,
Ундан ҳам гўзалроқ кетсин эскилар!..
@У. Хамдам
Рустам Холмуродовга Боязид Йилдирим университети фахрий профессори унвони берилди
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов бошчилигидаги делегация “Ўзбекистоннинг ўтмиши ва бугуни” мавзуидаги халқаро симпозиумда иштирок этиш учун Анқара шаҳрида бўлиб турибди.
👉 https://zarnews.uz/f3s
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube
Расул Ҳамзатов бир асарида шундай эслайди:
Аварлар қишлоғидан бир йигит Францияга ўқишга кетиб, ўша ерда қолиб кетади. Бошқа бир ҳамқишлоғи Францияга бориб келгач, йигитнинг онаси ўғли ҳақида сўрашга шошилади:
- Ўғлим билан кўришдингизми?
- Ҳа, кўришдим.
- Ўғлим Сиз билан қайси тилда гаплашди: авар тилидами ёки француз?
- Француз тилида.
- Унда у менинг ўғлим эмас!
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Афсуски бугунги кунда ўзбек тилининг аҳволи жуда ҳавас қилгулик даражада бўлмаса ҳам, лекин ҳар не бўлмасин, гўзал она тилимизнинг борига шукр.
Гарчи аксариятимиз фақат байрамлар арафасида ўзбек тилини улуғлаб, унга қасидалару шеърлар битиб, мажлислару тадбирларда оташин нутқлар ирод қилиб, бир-биримизни байрам билан табриклаб чиройли расмлар юбориб, ўз она тилимизни жуда қаттиқ севишимизни ҳаммага баралла айтиб юрсак-да, байрам ўтиши билан ўзбек тилининг қадри яна эсимиздан чиқиб кетади. Бу худди оналаримизни туғилган кунида юксакларга кўтариб, қолган пайтда ёки билиб, ёки билмай уларнинг қалбини ранжитишимизга ўхшайди. Ўзбек тили эса оналарча ҳокисорлик билан буларнинг барчасига сабр қилади, ҳар қандай муносабат бўлмасин фарзандларининг бошини силашда, меҳрибонлик қилишда давом этаверади. Ҳаттоки ўша фарзандларининг орасида айримлари бошқа бировни онам деб эълон қилиб, ўз волидасини тан олмаётган бўлса ҳам...
Қандайин бағрикенг ва камсуқум она тилимиз бор-а?!
Ўзлигимизнинг асосий белгиси бўлган ўзбек тилининг умри боқий бўлсин!
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади
✅@Zarnews_uz
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Аждодларим фахрланган она тилим
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
📌 21 сентябрь - Самарқанд давлат университети куни!
Қадимий ва навқирон олийгоҳ ўз тарихида илк бор “Университет куни”ни ўтказмоқда.
Ушбу тарихий сана Мирзо Улуғбек олий мадрасасининг ташкил топишига бориб тақалади. 1420 йил 21 сентябрь куни олий мадрасада илк дарс машғулотлари бошланган.
Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг ташаббуси билан ушбу кун тантанали равишда нишонланади.
Байрам тантаналари доирасида “Турк дунёсида таълим, илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро таъсир” мавзусидаги халқаро симпозиум ўтказилиши режалаштирилган.
✅@Zarnews_uz
اختر خطة مختلفة
تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.