cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

إظهار المزيد
Advertising posts
42 660المشتركون
-16224 hour
-1 2047 يوم
-4 86130 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Муҳокама_учун_мавзу 🫦 АСАБЛАРНИ ЎЙНАТГАН "КАЧАЙТЕ" 🎙Хўш, клип ва қўшиқ муддаоси нима эди? ▶️ Тўрт кун аввал ютуб платформасига жойланган ушбу клип 1 миллион 665 минг марта кўрилди. Хонанданинг қилиқлари кузатувчилар томонидан "ўзбек менталитетига зид", "миллий санъатни оёқости қилиш", деб баҳоланмоқда. "Жинниликнинг охирги нуқтаси", дегувчилар ҳам етарлича. ❗️Хоразмча мусиқа билан русча айтилган қўшиқда ижтимоий тармоқ "маликалари"га маслаҳатлар берилган. Қўшиқ матнининг мазмуни:
"Сиз қандай кийинишни, соч турмаклашни биласиз. Ишингиз фақат селфи тушиб, пул ишлаш. Фарзандларингизга нима қолдиряпсиз? Фақат сетдаги расмингизни. Болангиз қўлини чўзиб, сизга талпинади, сиз эса инстаграмдан бўшамайсиз. Уларга сизнинг лайкингиз керакмас, уларга китоб ўқиб беринг".
🖥 Агар хонанда клипни бошқача услубда суратга олганида бунча негатив фикрлар бўлмасди. Аммо охирги пайтларда Жаҳонгирнинг чиқишлари асабни эговлайдиган контентлар бўлиб қолмоқда. 📌 Хонанда-ку, бу чиқиши учун тегишини олар. Аммо биз ҳам кўр-кўрона танқид ва тақлид қилмай, қўшиқ матни, ғоясига эътибор берайлик. Муносабат билдираётганда холис бўлишга ҳаракат қилайлик. Акс ҳолда бизнинг ҳам бачкана контент эгаларидан фарқимиз қолмайди. Сиз-чи, сизнинг фикрингиз қандай? Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
#Бу_қизиқ 📆 ЭРТАГА ДУШАНБАҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК? ‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ 😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг. ➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ ❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг: 🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр; 🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш; 🥗 Енгил ва мазали нонушта; ☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш; 📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш. ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ 📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди. Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
#Суратлар_гапирганда 🚨 Ёш ҳайдовчилар! Тез ёрдам ва ўт ўчирувчи техникаларга йўл беринг. Чунки ҳеч ким, ҳатто, СИЗ ҳам касаллик ва ёнғиндан кафолатланмагансиз. 🖇 Маъқул кўрсангиз, бошқаларга ҳам улашиб қўйинг 🎨 Фаррух Авелов Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
#Кайфият – Сигир сути дейишганди. Нимадир ғалати-да. Сенам бир кўр-чи? – Э, эчки сути экан.
Болалар Оҳангароннинг Овжаз қишлоғидан. Бу полапонлар ҳали тоғ бургутига айланади. Оқибатларига неччи?
Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
​​#Бир_севги_афсонаси МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй Романтик изҳор 1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди: Ты моя мелодия, Я твой преданный Орфей. Дни, что нами пройдены, Помнят свет нежности твоей... Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди. Илк учрашув 1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди. Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан. Эсдан чиққан никоҳ Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди. Булбул тилини тушунган Булбул Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди. Фақат ёрига ишонган аёл Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади. Ёлғизликнинг 15 йили 2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди. Шунга ҳам мана 15 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади: Ты моя мелодия, Я твой преданный Орфей… Отабек Бакиров, "Ёшлар кундалиги" журналисти Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...

#Мулоҳаза ОРЗУГА АЙБ ЙЎҚ... 🚚 Очиғи, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Яхшиси ўзингиз кўринг. 😁 Юк машина ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг. Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
❄️❄️❄️ БАҲОР КУНЛАРИДА КУЗНИНГ ҲАВОСИ Кўчада кеч кузнинг салқинини сезяпсизми? 🇰🇿 Кеча Тошкент вилоятига қўшни Жамбиль вилоятида (Қозоғистон) қор ёғди. 🏔 Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор кузатилган. Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
⚡️⚡️⚡️ ⛳️ ХАЛҚ БИЛАН МАРРАГА ЕТГАН ҲОКИМ Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Янги нафас" марафонининг фақат очилиш қисмида эмас, югуришида ҳам иштирок этди. Кўриб турганингиздек, бир гуруҳ илғорлар сафида финиш чизиғини кесиб ўтди. 📌 Спорт – соғлик гарови! Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
#Марафон 🏃‍♂‍➡️🏃‍♀‍➡️ Нурафшонда "Янги нафас" оммавий югуриш марафони старт олди. Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...
#Бир_қўшиқ_тарихи 👑 ҚИРОЛИЧАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚЎШИҚ: ЖАҲОНГАШТА "НАСТАРИН" 🎙 У вақтлари ҳали исмига монанд юлдузликка эришиб улгурмаган, эл оғзига отарчи бўлиб тушган марғилонлик қорамағиз, жингалак соч қиз учун бу катта имконият эди.
🎙 Тақдир тақозоси билан манаман деган халқ артистларининг қўшиқлари телевидение ёки радиода янграши Оҳангароннинг энг олис Тошсой қишлоғидан пойтахтга келган ёш Барот Исроилнинг имзосига боғлиқ бўлиб қолади.
🎙 Изланишлар натижасида настарин русчада “сирен” деб аталадиган гул номи эканлиги маълум бўлади.
🎙 “Топдим, Барот ака, топдим. Мана шу мен излаган шеър”, дейди Юлдуз ҳаяжон билан.
🔰 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ Yoshlar kundaligi
إظهار الكل...