cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

📚QAMASHI TAKM📚

"Kitob bilan dunyoni kashf etamiz" Qamashi tuman axborot-kutubxona markazining rasmiy kanali. Ushbu kanal kitobxonlar uchun moʻljallangan boʻlib, kitobxonlarning maʼnaviyatini yuksaltirishda xizmat qiladi.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
823
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+17 أيام
+19630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
2024 yil 5-iyul kuni  Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi mutaxassislari o‘rtasida "Ma'rifat soati bo‘lib o‘tdi.
إظهار الكل...
01:24
Video unavailableShow in Telegram
📌 Farzand tarbiyasiga befarq bo‘lmang!
إظهار الكل...
Farzandingiz tarbiyasini telefonga ishonib topshirmang..mp436.31 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Iqtibos 🖇 Balki men eskicha odamdirman, balki, stereotiplar asiridirman, lekin kitob o‘qimaydigan odam men uchun achinarli va g‘arib ko‘rinadi. ✍️ Dostoyevskiy
إظهار الكل...
​​#ишқ_ва_ишқсизлик. Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu (146-қисм) Нодир ана ўша пайтда ҳам ниманидир баҳона қилиб ташқарига чиқиб кетди. Унинг таклифномаси ичига олдинроқ ўзим ёзиб қўйган хатни солиб, клавиатураси остига қистириб қўйдим. -Коллектив соат ўн бирга борадиган бўляпти, Аббос! Таклифноманг менда! Зум ўтмай, Садр ака телефон гўшагини кўрсатиб, мени ҳам ёнларига чақириб олди. Гўшак ортидан Аббосхўжа аканинг овозини эшитдим, худди микрофонда сўзлаётгандек виқорли оҳангда қутлашни бошлади: -Зайтунахон, синглим! Насиб бўлса албатта тўйга улгуриб боришга харакат қиламан. Бу ерда озгина иш қолди. Айтганча, Зафар билан ҳам хабарлашгандик, сизни чин кўнгилдан табриклаб қўйишимни айтди. Бахтли бўлишга албатта мажбур экансиз! Уларга ташаккуримни айтиб, "хайр" сўзини эшитгунча қийналиб кетдим. Жудаям ҳижолатли вазият: қачондир сенга совчи қўйган одам тўйинг билан самимийларча табриклаб турса... Ваниҳоят хайр-маъзурдан сўнг эндигина гўшакни жойига қайтариб турсам, ташқаридан Нодир кириб келди. У ҳайрат билан таклифномани қўлига олган пайтда, мен секингина жойимга қайтдим. 🍃 Ҳаёт, бу — бир қарасанг барча нарса бир онда тугайди. Ҳаёт, бу — тугади деган он барчаси бошидан бошланади! Румий 🍃 Дилноза 🍃 14 октябрь 2001 йил. Эрталабдан бери қиш учун аччиқ-чучук беркитяпман. Ўтган йилги банкалар омборда чанг босиб ётган экан, баъзининг ичида қанақадир смолага ўхшаш нарса қотиб қолган. Бир қатор беркитганларимни яхшилаб ўраб қўйдим, энди яна банка топишим керак. Соат тўртларда бозордан қайтган "эрим" менга сал-пал қаралашишни бошлади. -Одил, буёққа кел! Қайнонамнинг чорлови янграгач, у қўлини ювиб нари кетди. Ёнимга қайтиб чиқишини ҳам умид қилмай нарвон қўйиб чордоққа чиқдим. У ерда анчадан бери ётган уч литрли банкалар бор экан. Иккита-иккиталаб секин олиб туша бошладим. -Тўхта, йиқилиб кетасан! Энг оҳирги банкаларни Одил ака пастга тушмасимдан қўлимдан олдилар. -Сенга нима зарур келди. Эртага ўқишга борасан, дам олсанг-чи! "Эрим" га индамадим. Нима дейман? Ойиси эрталабдан ёнларига чақириб, икки яшик помидорни "бугун ёпиб тинчит!" деганларини айтаманми? -Ҳозир тугатаман, банкага солиб, беркитсам бўлди! -Ўзим беркитиб бераман. Сен шуларни ювиб, тайёрлаб бер! Ҳаш-паш дегунча тугатиб оламиз. -Аввал овқатланиб олинг, қорнингиз қулдирадими, ҳозир? Банка ювишим чала қолди. Қайнаётган аччиқ-чучукни секин четга суриб, овқатимнинг тагига ўт ёқдим. -Одил! Дилноз кечки овқатга ҳали қозон осмадими? Қайнонамнинг яна деразадан овози эшитилди. Ҳали тушликдан ортган ярим қозон овқат бор. Ошхонанинг энди остонасига етган "эрим" жойида қотди: -Ҳозир, энди! -Вой-вой-ей, шундоқ банканинг ичига ботиб қолди-я, бу келин! Қайнонам йўртиб, шу тарафга келаётганини кўриб турибман. Жавранганча бир-иккита ювиб, тўнтариб қўйилган банкаларимга қараб ўтди. -Келин! Овқат нима бўлади? Ё кечга помидор тузлама еб ўтирамизми? Сўнг ярим қозон овқатни кўриб, афти буришди: -Тушликка алоҳида, кечга алоҳида овқат қил деб айтмаганмидим? Увол бўлибди-ку шунча овқат! Бир қозон қилиб қилиш шартмиди? -Ҳа нима бўпти, ойи! Бу ҳам овқат-ку! Ачимаган, еворамиз бир чинни-бир чиннидан қуйиб. -Меъёрни билиш керак, сен аралашма! Каталакдек уйда ойисининг пешонасига қаққайиб ўсган қиз-да, бу катта рўзғорнинг расамадини билармиди? "Хўп" демасам, она-бола шу овқатни деб ҳам тортишиб кетадиган. Секингина "ҳозир бошқа овқат соламан!" деб қўйдим. -Бу-чи? Уволи бор-ку буни ҳам. Наҳот тўрт кишига ҳослаб овқат солиш ақлингга келмади? Жим бўлиб қолдим. Ростдан ҳам ярим қозон овқатни энди нима қилишни билмайман. -Ойи, мен шу овқатни ичаман, Нодир ҳам шуни ичса керак. Сизнинг ўзингизга Дилноз ҳозир нимадир пишириб беради. -Бирингни икки қилмайди бу хотинчанг... Бу гаплардан ичим зиғирча музламай қўйган, негадир шу муомаласида ҳам қайнонамнинг менга тан берганга ўхшаш ғалати ҳадиксираши сезилади. (Давоми бор)
إظهار الكل...
👍 1
​​#ишқ_ва_ишқсизлик. Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu (145-қисм) Шу маслаҳатга кўра ойим берган матоларни олиб, иккимиз таксида Дилдорнинг чевариникига қараб кетдик. Йўлда унга ўзимни анчадан бери ўйлантираётган саволларни бердим: -Менга қара! Иззат акани яқин бир йилдан бери сизларникига борганда тез-тез кўра бошладим. Ундан аввал ё пайҳос қилмаганман ёки... Дилдор нима демоқчилигимни тушунди: -Иззат у пайт Москвада эди. Беш йиллик ўқишни етти йилда тамомлаб келди. Ҳали ўзи бу нарсаларни сенга айтиб бермадими?! “Йўқ” дегандек бош чайқадим. -Гаплашиб турибсанми ўзи? Ўз-ўзидан кейинги савол тилимга кўчди: -Назаримда у салгина бошқача бўлиб қолгандек, аввал бир-икки кўрган пайтим чиройли салом-алик қилиб, яхши муомалада бўлганди. Ойиси совчи бўлганидан кейин юзидан сираям жиддийлик аримай қолди. Хаттоки айтмоқчи бўлган гапларимни ҳам шу сабаб айтолмаяпман. “Иззат ўзи қанақа одам?” деб сўрасам, нуқул мақтайсан... Аммо... Дилдор ойнадан ташқарини кузатганча гапларимни кулиб эшитди. -Оҳ-ҳо! Ичинг тўла ҳадик, гумон, савол! Манимча кечаси билан ҳамма нарсани миридан-сиригача ўйлаб чиқяпсан шекилли. Ойинг ҳам айтдилар! Юриш-туришингда ҳаловат йўқмиш. Бўлди, ҳалитдан бунақа ҳамма нарсани миянгга йиғиб олиб ташвишланаверма! Жиддий эркакларнинг оилада ҳар доим сўзи тингланади. Буни ўзинг билишинг керак! Сен Иззатни аввало тушунишга харакат қил! Бундан кейин у сен билан салом-алик қилиб юрадиган бегоналар каби эмас, турмуш ўртоғинг сифатида ёнингда яшайди. Эркакларнинг турган-битгани- шу! Ким ҳам бошиданоқ аёлига сирини бериб қўйгиси келади? Мана ўзинг айтиб турибсан-ку, жиддийлигидан гапирадиган гапларимни ҳам айта олмаяпман деб...Бўлди-да! Дилдорга бошқа ҳеч нарса дея олмадим. Ростдан ҳам у айтгандек ичим тўла ҳадик, гумон, савол! Худди Иззат аканинг бунақа бир қир-бир сирда қилаётган муомаласида ҳам қандайдир сабаб яшириндек... Эрталаб бўлажак турмуш ўртоғим уч уй наридан мени ишхонамга олиб кетдилар. Яна ўша жимжитлик, жиддийлик, ҳар гапни ўйлаб гапириш муҳити! Ғалати қобиқ ичида сузаётгандекман. Машина ичидаёқ бетоқатлаша бошладим. -Ойнани сал кўтарсам бўладими? -Бемалол! Ойна кўтарилгач, Иззат ака олд ойнадан менга яна ўша жиддий нигоҳларида қараб қўйдилар. -Савол берсам бўладими? -Албатта! Кўзимни чирт юмдим. Шубҳа гумон ёки ҳақиқат билан юзлашишни кейинга суриб бўлмайди! Шартакилик қилиб, савол бердим: -Нега мега уйланяпсиз? Сизни кимдир мажбурлаяптими? Иззат ака менинг бу ховлиқма охангда айтган саволимга ҳам босиқлик билан савол қайтардилар: -Нега бунақа ўйлаяпсиз? Ё худо! Худди рухшуносга ўхшайди-я. Қўққисдан берилган саволга ўйлаб олиш учун вақт ундириш мақсадида ўзимга ҳам савол билан мурожаат қилишини-чи! -Ҳар бир харакатингиздан, ўзингизни тутишингиздан шунақа хулоса келиб чиқяпти! -Жавобим хулосангизни ўзгартирса эшитинг: Сизга ўз хоҳишимга кўра уйланяпман. Ҳеч ким мажбурлаётгани йўқ. Жим бўлиб қолдим, аммо холатим оғир юкни энг юқори қаватга кўтариб чиққан одамникидек. Ҳар сафар шу одам қаршисида устимга қўрғошиндек қуюлиб қоладиган ва қилт этиб бўлмас қолипга жойлаб қўядиган қобиқни ҳозир амаллаб тешгандекман. Хаёлларим яна ҳар томонга тарқади. Бир неча ой олдинги мулозаматли Иззат ака билан ҳозир рулда ўтириб кетаётган одамни солиштиряпман. У эса нигоҳларини яна йўлга тикди. -Мана бу таклифномалар! Етмаса яна буюртма қиламиз. Машинадан тушар чоғимда Иззат ака қўлимга юзтача таклифнома тутқазди. Улар билан хайрлашгач, ишхонам томонга ошиқдим. Ҳалиям ўзим берган савол таъсирида эдим, шу сабабли секюритилар ёнида суҳбатлашиб турган Нодирни ҳам илғамабман. Зинадан тепага кўтарилаётганимдагина ортимдан унинг вазмин қадамлар билан чиқиб келаётганини пайқадим. Тушликка озгина қолганда таклифномаларни бирин-кетин ёзиб тарқатишни бошладим. Аввал раҳбариятга, сўнгра Фарида опага, қўшни бўлим ва энг оҳирида ўзимизникиларга. (Давоми бор)
إظهار الكل...
​​#ишқ_ва_ишқсизлик. Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu (144-қисм) Салгина бош силкиб Нодир билан салом-алик қилган киши бўлдим. -Ғишт заводига Раҳматуллаев, цемент заводига Раҳматуллаев, бетон заводига Раҳматуллаев бўлиб кеттику-а, бу ёғи? Вилоятма-вилоят юраверишдан, чўлқуварлик қилишдан зерикмадингми? Нодир Аҳрорга жавобан синиққина табассум қилиб қўя қолди. -Майли, укам! Бизни бир соғинтиргинг келяпти шекилли-а? Ишқилиб, яна бошқа жойга кетиб қолмайсанми? Шу ердамисан, ҳозирча? -Ҳа, ака. Аммо кейинги ҳафтадан секин “больничный” олсамми деб турибман. Бу ёғи акамнинг тўйига ҳам вақт оз қоляпти. -Э бахтли бўлсин! Братанингни бизни номимиздан ҳам табриклаб қўй. Бу ой тўйи бўлаётган ҳамманинг бахтини берсин! Садр ака бу гапни атай менга тегиштириб айтганини билиб турганим учун, бош кўтармасдан ўтиравердим. Унга жавобан Нодирнинг паст овоздаги тилаги қулоғимга чалинди: -Тўғри айтасиз, бахтларини берсин! Тушликка Фарида опа билан ҳар доим ўзимиз борадиган жойга бордик. Йўл бўйи опанинг саволи тугамади. Кафега биздан сал аввал келиб, аллақачон буюртмаларини кутиб ўтирган бўлимимиз йигитларини биздан салгина наридаги стол атрофида жамул-жам ҳолатда кўрдим. Қўшни бўлимдан Умид ака, Ваҳобиддин, ўзимиздан Садр ака, Нодир, Аҳрор ва анчагина улар билан чиқишиб олишга улгурган Акром худди интизомли мактаб ўқувчиларидек официант ташрифини кутиб ўтирарди. -Эҳ Зайтуна! Шундай қилиб тўйга ҳам оз қолди дегин?! Куёв билан тез-тез гаплашиб турибсанми? Ҳавотир аралаш қўшни столга кўз ташладим. Шу пайтда Нодир қисқа йўталиб, столини сал олдинроққа суриб ўтириб олди. -Ҳа телефонда гаплашиб турибмиз. -Сендан неча ёш катта ўзи? -Беш ёш. -Жуда яхши фарқ! Эркак киши аёлдан қанча катта бўлса ана шунча яхши. Чунки ўзини босиб олган ва анча ўйловли бўлади. Ўзим ҳам ўғлимни йигирма бешдан кейин уйлайман деб турибман. Эндигина ўн саккизга кирди, роса шўх. Ҳар ой янги қиз алмаштиради! Сизлар куёв билан аввалдан танишмидингиз? Яна қўшни стол атрофидагиларга қарадим. Ҳаммаси жим, Нодир эса бошқа томонга қараганча ўй суриб ўтирибди. Фарида опа билан суҳбатимиз уни бошқалар олдида хижолатли вазиятга солиб қўяётган бўлса керак деб ўйлаб, дарров ҳамроҳимга эътироз билдирдим: -Опа, майлими бу ҳақда кейинроқ гаплашсак?! Ҳамсуҳбатим гапимдан хушёр тортиб, Нодирга бир қараб олди: -Ҳа-я айтганча! Тушлигимизни олиб келишди. Хаёлчан идишдаги гарнирни титиб ўтирарканман, яна Фарида опанинг саволидан диққатим бўлинди: -Нимадир дедингизми? -Ҳа... Хаёлинг бошқа жойдамиди? -Эшитмай қолдим шекилли... -Таътилни қачондан олмоқчисан? -Насиб бўлса, кейинги хафтадан. -Ҳа тушунарли... Кейин улгуришинг қийин. Кўйлак топиб қўйгандирсан? Ҳуллас, тўй мавзусидан ҳеч қаёққа қочиб қутулолмасам керак. Тушликдан сўнг бўлимга қайтдим. Қолганлар ҳали ҳам етиб келмабди, аслида улар биздан анча аввал ўринларидан қўзғолишганди. Садр аканинг чекиш вақти бор. Қолганларни эса билмадим. Кўз ўнгимдан Нодирнинг бошқалар олдида мулзам тортгандек ўтириши кетмай, виждоним яна тиш оғриғидек зирқираб, ўзини эслатишни бошлади. Бир ҳафта! Шу бир ҳафтани қандай ўтказиб олишни ўйласам, эсдан оғгудек бўляпман. Ҳар куни унинг қаршисида қандай қилиб бўлмасин, тўққиз соатли иш кунини ўтказа олишим керак. Тортмамни очдим-у тахтадек қотиб қолдим. Унда тўқ қизил ва банди калта атиргул ғунчаси турарди. Қачон ва қайси пайт Нодир уни тортмамга солиб қўйганини билмайман. Шу пайтгача у берган гулларни ҳеч қайсисини қўлимга олмаганимни эсладим. Қуриб-қовжираб бўлгач, уни ахлат қутисига ташлардим. Аммо бу сафар ушбу ғунчани қўлимга олиб, уни тўйгунча хидладим. 18 август 2001 йил. Кеча Дилдор уйимизга келди. Саломга тиктирилган кўйлакларим сафига у ҳам иккита бир-биридан чиройли енги капалакнусҳа кўйлак қўшди. -Тўйдан кейин ишга чиқсанг керак. Шунинг учун у тарафини ҳам ҳисобга ол. Мана булар югуриб-елиб келинлик ҳизматларингни қилишга қулай, аммо кўчабоп яна бир-иккита кўйлак қилсанг, зарар қилмасди.
إظهار الكل...
​​#ишқ_ва_ишқсизлик. Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu (143-қисм) Кўзларимиз тўқнаш келиб қолмаслиги учун у томонга иложи борича қарамасликка харакат қиламан, аммо бир хонада ўтирганингдан кейин бу нарса унчалик ҳам осонмас. Нодир тортмамга атиргул ғунчаси солиб қўйиш одатини ҳали ҳам тарк этмади. Бу тортмага гул ифори шунчалик сингиб кетган-ки... Тўғриси нега бу ишни қилаётганини билмайман. Баъзан хаёл олиб қочган паллаларда Нодир менга айтган ўша- қасамга ўхшаш гаплар ёдимга тушиб, қўрқиб кетаман. Ана ўшанда ундан ҳаммаси учун кечирим сўрагим ва айтган гапларини қайтариб олиши кераклигини билдириб қўйгим келади. 06 август 2001 йил. Эрталаб ишга келдим-у одат бўлиб қолганига кўра яна секингина биринчи тортмамни очдим. Димоғимга гул иси урилган бўлса-да, атиргул ғунчаси ўрнида бу сафар аллақандай мовий зарҳал қоғозга ўралган тўртбурчак қутичани кўриб, ажабландим. Нодир бир жойга чиққан бўлса керак, бўлимимизда Аҳрор ва Акромдан бошқа ҳеч ким йўқ. Садр ака билан эса боя зинада тўқнаш келиб қолгандик. Қути боғламига қистирилган қоғозчани аста суғуриб олдим. "Зайтуна бу сизга аталган кичкина ва арзимас совғам!" Иккиланиб қолдим: худди бу қути ичида менга Нодирни бир умр эслатиб турадиган нарса бордек туюлди. Уни очишни ва ичида нима борлигини тезроқ билишни истайман, аммо юрагимда озроқ ҳадик ҳам бор! Нодир нима қилмоқчи ўзи? Худди атиргуллар каби бу совға берилишидаги сабаб ҳам менга мавҳум эди. Тушлик вақтидан кейин ҳам Нодир ишга келмади. Салдан кейин уни яна бировнинг ўрнига Андижонга ҳизмат сафарига жўнаб кетганини Аббосхўжа акадан эшитдим. Тушундим-ки, унга ҳам энди бир хонада мен билан юзма-юз, нигоҳи тушиб қолишидан ҳадиксираб ўтириш- азобдан бошқа нарса эмас... Сабрим чидамай, ўн биринчи хонада у қолдириб кетган ўша совға қутисини очдим. Зарҳал қоғоз ичидан яна бир парча қоғозга ёзилган ёзув чиқди: "Ўзини" муз юрак" деб биладиган аммо қалби пахтадек юмшоқ, музламада ҳам баланд пошна киядиган қизга- Худодан энг катта бахтни сўрайман!" Бўлди, бошқа гап йўқ! Қути ичидан эса бир жуфт Золушканинг биллур туфличаси чиқди. 10 август 2001 йил. Агар бугун ўнинчи август санаси бўлса, бир ҳафтадан сўнг ўз ҳисобимдан таътилга чиқаман. Шунча кундан бери қандай уйғонаётганимни ва қандай бошим ёстиққа етаётганини билмайман. Худди ўрнимга бошқа бир ҳиссиз инсон яшаётгандек, у ҳамма қатори ейди, ичади, биров нимадир сўраса жавоб беради, ойиси қаҳва сўраса-дамлайди, отаси-чой сўраса, чойнак кўтариб ёнига чопади, ишхонада эса куни билан хужжат таҳлайди, ҳисоблайди, ўчиради... Аммо ҳеч бирини хаёл сурмасдан бажаролмайди... Баъзан қўрқиб кетаман: нимани едим ва нимани ичдим, тўғри жавоб беролдимми, ўзи улар мендан нимани сўрашганди, хужжатларда чалкашиб кетмадимми, хатога йўл қўймадимми, йиртиб аҳлат челакка ирғитган қоғозим- керакли хужжат эмасмиди?! Кейин ҳаммасини апил-тапил текшириб чиқаман. Ойимга ростдан қаҳва дамлабман, отамга чой... Иззат ака билан ўтган ўн беш кун ичида бир ёки икки мартача телефонда гаплашдик. Тўй ташвишлари, кайфиятим қандайлиги ҳақида сўрадилар шекилли. Унга ҳам нималардир деб жавоб бердим. Суҳбатимиз қисқа ёки узоқ бўлганини ҳам деярли эслолмайман... Қайсидир куни Дилдор билан оқ кўйлак кўришга бордик. У танлади, мен эса кийишга рози бўлдим. Либослар салонидан қайтаётганимизда Дилдор яна нималардир деб гапирди, гапини бўлмай эшитдим. Аммо ҳеч қайсисини эслолмайман... Ҳозир ҳам ниманидир ёзмоқчи эдим, ҳасратларимни тўкиб сочадиган файлимни қандай очишни билмаяпман. Паролни ҳам унутдим шекилли. Унутдимми, демак энди унинг кераги йўқ. Файлни ўчириб бўлгач, ўтириб унга нима ёзганларимни ўйлай бошладим, кўзларимга ёш келди. Худди шу лаҳзада эшик очилди-ю, остонада кўзлари янаям ич-ичига ботиб кетган Нодир пайдо бўлди. -Салют! У Аҳрор ва Садр ака билан қучоқлашиб сўрашаркан, орада менга ҳам кўз ташлаб ўтди: -Набиева, яхшимисиз? (Давоми бор)
إظهار الكل...
​​#ишқ_ва_ишқсизлик. Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu (142-қисм) 🍃 Муносабатларини тугатган икки инсон ўртасидаги мутлоқ ажралиш ҳеч қачон бўлмайди, токи улар бир-бирини кечирмагунча. Элчин Сафарли 🍃 Зайтуна 🍃 23 июль 2001 йил. Раҳбариятдан кетишга руҳсат сўраб, ташқарига чиққанимда мени кутиб турган Даврон аканинг машинасига кўзим тушди. Отабекни оввора қилиб юрмагани учун Дилдорни мана шу жойда янаям яхши кўриб кетдим. -О, кайфиятинг яхши! Шу эшикдан ҳали қовоқ солиб чиқса керак деб кутиб тургандим. Машинадан тушиб, менга пешвоз юрган дугонамнинг эгнида ҳудди меникидек оқ тўрли кофта юбка бор эди. -Буни қара-я, худди келишиб олганимиздек бўлибди-ку бу ёғи ҳам. Даврон ака мени машинага ўтирганимдан сўнг табрикладилар. Уялиб кетдим. -Уялма, Дади ҳали куёвжўра бўлишга ҳам қаттиқ иштаҳа сақлаяпти! -Ҳа, Наркуловларнинг каттадан-кичигигача ҳаммаси бу тўйда иштирок этади ҳали, насиб бўлса! Гап билан бўлиб ФҲДЁ бўлимига етиб келганимизни ҳам сезмай қолибман. Ҳали тўхтаб улгурмасимиздан ўз машинаси ёнида бизни кутиб турган Иззатакага кўзим тушди. Эгнида оқ кўйлак ва қора шим, ҳар доимгидек жиддий қиёфада ўтган-кетган машиналарга кўз ташлаганча турибди. Бу сафар ёнида унга нималарнидир кулиб гапираётган ёшгина қиз ҳам бор. -Шаҳноз бирга келибдими! Вой уни ҳам кўрадиган кун бор эканку-а? Дугонамнинг айтишича, Иззат аканинг ёнида турган бу қиз- унинг ярим йилча олдин турмушга чиққан синглиси экан. Машина секинлаб тўхташи билан у ховлиққанча ана ўша қиз билан саломлашиш учун тушиб кетди. Иккиси аввалдан жуда яқин бўлганини мана шу қуюқ саломлашишларидан ҳам билса бўларди. -Юр, энди Шано келинни кўрсатай! Ваниҳоят, сенинг аканг ҳам уйланадиган бўлди-я! Иззатни дунёдан тоқ ўтиб кетмаса деб қўрқардим. Икки ўртоқ бир-бири билан оввора пайтида, Дилдорга қўшилиб ёнимга саломлашиш учун келган Иззат аканинг синглиси билан салом-алик қилдим. Шаҳноза унчалик ҳам турмушга чиққан келинга ўхшамасди. Қизил атиргулнусҳа тўғноғич унинг қоп-қора ва узун сочларига ярашиб турар, қош-кўзлари эса акасиникига ўхшаброқ кетарди. -Зайтуна менинг курсдошим, ҳамда энг яқин сирдош дугонам! Ҳайрият, шугина бегонаники бўлиб кетмади, Иззатга насиб қилиб турганидан шунақаям ҳурсандман-ки! Ҳа, Дилдор бугун ҳар қачонгидан-да қувноқ ва кўтаринки кайфиятда эди. Шаҳнозага қўлимдаги паспортимни тутқаздим. -Иззат, паспортлар Шанода! Ичкарига айтиб қўйганмисан? Мен унаштирилган инсон- Дилдорга жавоб бериш учун ўгирилди ва биз шу баҳона саломлашдик. -Кетдик, улар орқадан кираверишади. Юрақол! Уччаламиз секин бино йўлагига тушиб олдик. Дилдордан сал орқароқда юриб боряпман. Шаҳноза эса бот-бот жилмайганча мен томонга қараб қўйяпти. Салдан кейин у секинлаб бироз орқада қола бошлади: -Вой, дадам раҳматли билан бир кунда туғилганмисиз? Паспортимдан туғилган санамни кўриб қолган Шаҳноза томонга ўгириларканман, кўзим беиҳтиёр ортимизда Даврон ака билан бирга юриб келаётган Иззат акага тушди. Негадир уни шу тобда нимасинидир Нодирга ўхшатиб юбордим. 28 июль 2001 йил. Дадамнинг яна сафарга қайтиб кетишлари кераклиги ва куёв томоннинг таклифига кўра тўй куни сал олдинроққа сурилди. Нодирга айтган гапларим худди бир башорат каби амалга ошишини тўғриси ўзим ҳам кутмагандим. Акасининг тўйидан икки кун олдин, яъни август ойининг йигирма тўртинчи санасида- камина қизлик уйимдан учирма бўламан. Ишдан таътил олишни ойнинг ярмига мўлжал қилиб турибман. Яхшиям, бахтимга Гулгун опам бор. Ҳамма тўй олди "югур-югур" лар унинг зиммасида! Йўқса, мен ҳеч нарсага улгуролмаган бўлардим. Садр ака шароитимни тўғри тушунганлари учун ўзлари кириб, раҳбариятдан руҳсат олиб чиқдилар. Соат беш бўлгунча аранг чидаб ўтириб берсам бўлди, кейин ғизиллаганча уйга чопаман. Нодир билан деярли салом-аликдан нарига ўтмаймиз, кўз ўнгимда у кундан-кунга камгап ва тунд қиёфага кириб бораётгандек. (Давоми бор)
إظهار الكل...
👍 1
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti SH. M. Mirziyoyev rahbarligida 2023-yil 22-dekabr kuni o’tkazilgan Respublika Ma’naviyat va ma’rifat kengashi kengaytirilgan yig’ilishi davomida berilgan topshiriqlar bo’yicha 50-sonli yig’ilish bayoni chora-tadbirlar ijrosini ta`minlash, aholi o’rtasida kitobxonlikni keng targ’ib qilish, yoshlar ma’naviyatini yuksaltirish maqsadida 4 -iyul kuni Qamashi tuman axborot –kutubxona markazi abonementlar va foydalanuvchilarga xizmat ko’rsatish xizmati mutaxassislari “Ulug’bek” mahallasida mahalla foal xotin-qizlari hamda kitobsevar kitobxonlar bilan birgalikda “Kitob kelajak poydevori” mavzusida davra suhbati bo’lib o’tdi
إظهار الكل...
👍 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.