Шавкат Мирзиёевнинг Ишончли вакили Каттақўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Каттақўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашди.
Учрашув аввалида сўнгги 5 йилда олиб борилган ислоҳотлар натижасида бир қанча ютуқларга эришган ёшларнинг фикрлари акс этган видеоролик намойиш этилди.
Иштирокчиларга Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури, Самарқанд учун кейинги 5 йилда режа қилинган кўргазмали материаллар татқатилди.
- Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёдаги барча тўсиқларни парчалади, -
дейди Рустам Холмуродов. - У бугун бутун дунёда эътироф этилаётган ўзбек дипломатиясида янги саҳифа очди. Шавкат Мирзиёев тарихда Марказий Осиёни бирлашишга даъват этган, бу йўлда барча имкониятни ишга солган давлат раҳбари сифатида қолади. Мен ишонаман, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги чегаралар, йўллар энди ҳеч қачон ёпилмайди. Тарих такрорланмайди. Марказий Осиё давлатларида 25 йил давом этган инсон ҳуқуқларининг халқаро даражада бузилишларига Ўзбекистон раҳбари томонидан бутунлай чек қўйилди.
Юлдуз Ҳамроева, Каттақўрғон туманидаги 4-мактаб директори, Халқ таълими аълочиси:
- Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Ишончли вакили Рустам Холмуродов билан учрашувимиз, самимий, кўтаринки руҳда ўтди. Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида ҳоким бўлиб ишлаган пайтларида мен ўша вақтда ишлаган 17-мактабга ташриф буюрган эди. Шундан сўнг мактаб таниб бўлмас қиёфа касб этди. Бугун ўйлаб кўрсам, таълим ислоҳотлари ўшанда Самарқанддан бошланган экан. У киши ўша даврларда ҳам халқ билан, инсонларнинг муаммолари билан ишларди, инсонларни эшитарди. Бугун муаллим қадр топди. Эъзоз ва ҳурматга сазовор бўлди. Мен 30 йил таълим соҳасида ишлаб, 2014 йилда ноҳақдан жабр кўрдим. Оллоҳга шукр. 2016 Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келиши билан адолат қарор топди. Менга ўхшаган минглаб жабрдийдалар шаъни, қадр-қиммати тикланди. Мени айблаганларни ўзи жиноий жавобгарликка тортилди. Мен ўйлайманки, Ўзбекистонимиз кейинги беш йилда бундан ҳам тез, бунданда юксак марраларни забт этади. Мен инсон қадрини биринчи даражага қўйган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча каттақўрғонликларни Шавкат Мирзиёев учун овоз беришга чақираман.
Қамариддин Аҳмедов, меҳнат фахрийси:
— Шавкат Мирзиёев биринчи навбатда халқимиз учун тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлади. Шунингдек, мамлакатни шиддат билан ривожлантириш йўлидан бормоқда. Шавкат Мирзиёев кейинги 5 йил ичида бор диққат эътиборини таълим тизимига: мактабгача таълим, мактаб, олий таълимга қаратди. Кўп йиллар Пайшанба шаҳарчасида маҳалла раиси бўлиб ишладим. Биласизми, маҳаллабай тизими жорий этилгандан кейин, барча раҳбарларнинг бир оёғи маҳалламизда. Ҳар бир инсоннинг муаммолари билан алоҳида шуғулланилмоқда. Мен Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барчани шунга чорлайман.
Юлдуз Абдуллаева, Ёшлар иттифоқи фаоли:
— Биласизми кейинги беш йилда ҳақиқатдан юртимизда янги дунё шукуҳи кеза бошлади. Бўлаётган ўзгаришларни Каттақўрғон мисолида кўрадиган бўлсак, кейинги йилларда кўплаб боғчалар, мактаблар қурилди. Бу йил Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали очилди. Оддий боғчага борган болада дунёқараш ўзгаради. Таълим олиш тушунчаси пайдо бўлади. Шавкат Мирзиёев бежиз, “...таълим, таълим ва яна бир марта таълим...” дея таъкидламаяпти. Агар биз ёшлар, бор кучимизни, эътиборимизни ўқишга, ҳақиқий билим олишга қаратсак, албатта, катта ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз.. Мен келажаги таълим билан юксаладиган, барча соҳада олий маълумотли, етук инсонлар ишлайдиган Янги Ўзбекистон учун Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча тенгдошларимни шунга чақираман.
#ИнсонҚадриУчун
Telegram |
Facebook