cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

APTEKA/ Rasmiy

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан. Kanal: @APTEKA_TV Шифокорлар: @vrach_apteka_tv Иккинчи каналимиз: @xalqim_tabobati

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 374
المشتركون
-224 ساعات
-247 أيام
-6130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
🌷Чарчоқни чиқариш учун ванна ◾️Тузли ванналар оғриқларни йўқолишига ёрдам берувчи, тинчлантирувчи, терини мулойим ва тирноқларни мустаҳкам қилиш хусусиятига эга. Агарда ўзингизни сал нарсага чарчайдиган, ҳолсизланадиган сезсангиз ҳафтада бир марта тузли ванна қабул қилинг. Кучларингиз қайтиб келади. 🟢Қандай фойдаланиш керак? Шифобахш бўлиши учун 1-2 кг. тузни ваннага солиб сув қуйилади. Аҳволингизга қараб тузли ванна вақтини белгилайсиз. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🟡Шифобахш анжир 🔘Унинг шарбати болалар учун қувват бағишловчи дармондори саналади. Мазкур шарбат иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бундан ташқари, ревматизм (бод), тери касалликлари, буйрак ва қовуқда тошлар пайдо бўлганида, жигар ҳажми катталашиб, оғриқ берганида анжир шарбатини ичиш яхши самара беради. 🔘Анжир моддасининг ферменти фицин фибринин (қон ивишида ҳосил бўладиган оқсил модда)ни эритиш хоссасига эга. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
☘️Фойдали салат 🍀Керакли масаллиқлар (4 порсия): 1 донадан булғор қалампири, помидор ва бодринг, 2-3 дона саримсоқ бўлаги, маёнез ёки ёғсиз творог, таъбга кўра туз ва кўкатлар. 👍Тайёрланиши: булғор қалампирини уруғларидан тозалаб, майдалаб тўғранг, помидор ва бодрингни ҳам. Уларни аралаштиринг. Шундан кейин майда тўғралган кўкат, саримсоқ, маёнез ва тузни ҳам аралаштиринг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🍋 Лимондан ёрдам сўранг 🍋 Авитаминозда 2 ош қошиқ наъматак 1 стакан сувга солинади ва оловга қўйилади. Қайнаб чиққач, сузиб олиб 1 стакан лимон суви қўшилади. Кунига 4 маҳал, овқатланишдан 20 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади. 🍋Гастритда битта лимон суви 3 ош қошиқ асал ва 1 л тирноқгул тиндирмаси билан аралаштирилади. Кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин 2-3 ош қошиқдан ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
😶‍🌫️ Хотира, бош мия билан боғлиқ муаммолар борми? 📁 Бош мия қон томирлари атеро­склерози натижасида иш қобилиятининг пасайиши, хотиранинг сусайишида катта ёшдагиларга қуйидаги ванна тавсия этилади: 🌟оддий тоғ райҳони, доривор маврак барглари, оқ қайин барглари (ҳар бири 100 г дан) 3 литр қайноқ сувга солиб, иссиқ жойда 2 соат дамланади кейин сузиб, 35-37 даражали сув тўлдирилган ваннага қуйилади. 1 ҳафтада 2 марта 15-20 дақиқадан қабул қилинади. 1 курс даволаниш 10 та ваннадан иборат. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
📌 Аскаридани йўқотиш учун 📌Ошқовоқ уруғини майдалаб, 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал истеъмол қилинади. Даволаш муддати 3 кун. Ярим литр сутни қайнатиб, унга 2-3 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб солинг, 10 дақиқа оловда турсин. Кейин илиқ ҳолатда кечқурун ҳуқна қилинг. 🟣Даволаш муддати 1 ҳафта. Ошқовоқ уруғини пўстидан ажратиб, ҳар куни эрталаб 30 донадан истеъмол қилинг. Тушлик ва кечқурунги таомга тайёрланадиган аччиқ-чучукка кўп миқдорда саримсоқпиёз қўшинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
‼️Шолғомдан дори тайёрланг ✅Уй шароитида шолғомдан қуйидагича доривор тайёрлаш мумкин: икки ош қошиқ миқдорида майдаланган шолғом бир стакан (200 грамм) қайноқ сувга солиниб, 15 минут давомида қайнатилади. ✅Шолғомнинг қайнатиб пиширилганини эзилган ҳолда подагра хасталиги натижасида озор топган жойларга босиб қўйиш дардга даво бўлади. Қайнатма суви билан оғиз ғарғара этиладиган бўлса, томоқ оғриғи, шунигдек тишларнинг лўққиллаб оғришига тасалли беради. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
🌱Асал косметологияда ⚫️3 ош қошиқ творогга озроқ қаймоқ ва 1 ош қошиқ асал қўшиб, қуюқ аралашма тайёрланг. Уни юз ва бўйин терисига суртсангиз, тиниқлаштиради, юз мушаклари тонусини яхшилайди. Ҳар қандай юз терисига тўғри келаверади. ⚫️Юз терисини тозалаш учун. 50 граммдан асал ва бодринг сувини аралаштириб суртинг. Ярим соатдан сўнг ювиб ташланг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
▶️Миомага қарши рецепт ✔️Жўка (липа) асали билан миомадан қутулиш мумкин. Бунинг учун ҳар куни 2-3 қошиқдан шу асални истеъмол қилинг. Прополисини эса докага ўраб, 1 ҳафта давомида кечаси қин ичига қўйилади. 3 кун дам олиб, яна бир ҳафталик даволаш муолажаси ўтказилади. 💬Ва шу билан бирга, ҳар 6 ойда шифокор қабулига боришни унутманг! ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
❤️Сизни гипертония безовта қиладими? ❤️Агар беморнинг қон босими кўтарилса, бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштирган ҳолда устига сув солиб, ўрта оловда қайнатилади ҳамда тиндириб қўйилади. Сўнг ундан ҳар куни 3-4 маҳал ярим пиёладан ичиш лозим. ❤️Бундан ташқари, нок паст калорияли мевалар сирасига киради. Унинг энергетик қиймати 100 граммга 58 килокалорияни ташкил этади. Бундай мевалар асосида парҳез қилиш ортиқча вазн ва холестериндан қутулишга ёрдам беради. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.