cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bo'JaY Jo'me Masjidi | RASMIY KANAL

بِسْمِ اللّٰهِ الر َّحْمٰنِ الرَّحٖيمِ Mehribon va rahimli Allohning nomi bilan boshlayman. اسلام عليكم ورحمة الله وبرك 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 Murojaat va takliflar @Masjidga_Maktub_bot Savollaringiz bolsa @Masjidga_Maktub_bot ga murojaat qiling

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
348
المشتركون
-124 ساعات
-37 أيام
-1630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

01:21
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ
إظهار الكل...
Abdulloh ibn Mas'ud r.a.mp46.12 MB
01:21
Video unavailableShow in Telegram
#Видеолавҳа 🌙 ҚАЛБНИ ЮМШАТИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? 🎙 Аҳмадхон домла Низомов.
إظهار الكل...
Qalb qotsa Tg.mp43.25 MB
Photo unavailableShow in Telegram
КИМЛАР ШАҲИД ДЕЙИЛАДИ Изоҳ: Ислом динида шаҳидларнинг мартабаси ва уларнинг мақоми алоҳида қадрланади. Ниятни холис қилиб, жамиятдан ажралмаган ҳолда, ота-онаси бағрида, оиласи даврасида, дўсту ёрлари билан биргаликда, ватанига хизмат қилиб юриб ҳам шаҳидлик мартабасига эга бўлиб, обрў-эътибор ва ёруғ юз билан дунёдан ўтаётган табаррук шаҳид зотлар жуда кўп. Биз шулардан ўрнак олишимиз керак Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар шаръий ҳукмлар, фатволар, баёнотлар мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳидликнинг бир неча ўринларини кўрсатиб берганлар. Шариат томонидан шаҳид бўлган деб ҳукм қилинганлар тоифасини, жумладан, Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ ўттизта санаган бўлса, бошқа уламолар етмишга етказган. Ушбу ҳадисда баён қилинган шаҳидлар ҳам шулар жумласидандир. Аммо ўзини-ўзи ўлдирганларнинг ҳеч бири шаҳид деб таърифланганлар орасида мавжуд эмас. Муснади Кеший китобидан.
إظهار الكل...
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (5-қисм) ❓Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни фазилати 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тушда Ҳаж сафарига боришнинг яхши аломати борми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж сафарини кечиктириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маҳр учун умрага олиб боришни сўраса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ифоза тавофидан кейин саъй қилмаса ҳам бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мийқоти замоний нима? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мийқотлар ҳақида 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Таматтуъ ҳажида узрли бўлган аёл 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Таматтуъ ҳажи қилаётган аёл умра қилмай туриб ҳайз кўриб қолса нима қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёллар эҳромда қўлқоп кийиши ёки юзини беркитиши мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ўзбекистонлик ҳожилар қандай ҳаж қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж сафарига борганлар қурбонлик қиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромда райҳонни ҳидлаб қўйдим 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажда тиқилинч хавфи сабабли Муздалифадан аёллар ва қариялар эрта чиқиб кетишларининг ҳукми 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёл киши Умра сафарини маҳрамсиз бажарса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Видолашув тавофини Зулҳижжа ойида қилиб олиш керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мийқот тўғрисидан поездда ўтишнинг ҳукми 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Биринчи умрани тугатмай иккинчисини бошлаш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ёки ҳажда жарима учун сўйилган қўйни ўзи ёки шериклари еса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
إظهار الكل...
FATVO.UZ

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ #фазилатли-кунлар ❓197-CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси: ﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2) яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу…

Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИГА НУҚСОН ЕТСА 19-МАСАЛА: Бой киши тарафидан қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвоннинг кўзи кўрмай қолса, ёки қўл ё оёғи синса, ёки қулоғи кесилса, ёки думи ё думбасининг учдан биридан кўпи узилса, ушбу ҳайвонни ҳам қурбонлик қила олмайди. Балки ўрнига бошқа соғломини сотиб олиб, ўшанисини қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Шу каби қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса ёки ўғирланса ҳам, ўрнига бошқасини сотиб олиб, қурбонлик қилиниши лозим.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Сафарда суннат ўқиладими? ❓Cавол: Ҳурматли фатво ҳайъати аъзолари! Мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими? 📩 Жавоб: Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар китобларидан бири Имом Сарахсийнинг “ал-Мабсут” асарида бундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракат бўлса, шунча ўқилади. Чунки сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан собит бўлгани учун фақат фарз намозларига тегишлидир”. Бу масала ҳақида “Бадоеус–саное” китобида бундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ. Чунки (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам! Фатволар тўплами" китобидан.
إظهار الكل...
Қурбонлик: қурбонлик тарихи, кимларга вожиб? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин. Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят). Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имконияти бўла туриб, қурбонлик қилмаган кимса намозгоҳимизга яқинлашмасин”, деганлар (Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар. Қурбонлик тарихига бир назар Қурбонлик ҳижрий иккинчи йил вожиб бўлган бўлсада, лекин унинг тарихи анча узоқларга – Иброҳим алайҳиссалом замонларига бориб тақалади ва у зотдан бизга қолган амаллардандир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик қилинглар! Албатта, у отамиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларидир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Қурбонлик қилишдан мақсад нима? Қурбонлик қилишдан мақсад банда ўзининг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло банда сўйган ҳайвоннинг гўштига ҳам, қонига ҳам муҳтож эмас: «Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!» (Ҳаж сураси, 37-оят). Шунингдек, қурбонлик қилиш Аллоҳ таолонинг амрини адо этишга банданинг тайёр эканини кўрсатади ва тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Аллоҳ таолога шукр этиш бўлади. Аллоҳга ҳар қанча шукр қилсак, шунча оз. Холис Аллоҳнинг Ўзи учун ибодат қилиб, намоз ўқиш, фақат Аллоҳнинг йўлида жонлиқ сўйиб, бева-бечораларни тўйғазиш шукрнинг бир кўринишидир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Қурбонлик кимларга вожиб? Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1.Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас (Бадоеъус саноеъ). 2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди (Ал баҳрур роиқ). 3. Нисоб эгаси бўлиш. 4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас”. Даврон НУРМУҲАММАД
إظهار الكل...
Наҳл сураси 18-оят.mp33.05 KB
00:28
Video unavailableShow in Telegram
#zikr #subhanalloh 📿Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
إظهار الكل...
Subhanalloh – Jannatda bog‘ bo‘luvchi kalima.mov2.44 MB
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар: 1. Қурби етган одам ҳаж қилиши. 2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш. 3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш. 4. Нафл намозларни кўпайтириш. 5. Нафл рўза тутиш. 6. Қуръон тиловати. 7. Садақа. 8. Тунги таҳажжуд намози. 9. Қурби етса Қурбонлик қилиш. 10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.
إظهار الكل...