cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ 🥇

مشاركات الإعلانات
4 559
المشتركون
+924 ساعات
+437 أيام
+28430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Соҳага оид масала келиб тушгани сабабли Хоразм вилоят прокурори ёки прокуратура вакилларидан алоқага чиқишларини илтимос қиламиз
إظهار الكل...
👍 1
Тадбиркорларни қақшатишдан қачон тўхтайсизлар...?! Бир ҳоким келиб қур дейди, кейингиси келиб буз дейди. Дом қурувчиларга ер керак бўлиб қолган шекилли, тадбиркор томонидан Юнусобод 3-кварталдаги аҳоли учун қурилган стоянкани бузишни бошлаб юборишибди. Жаноблар, қўлида ҳокимни қарори бўлган тадбиркорнинг қўлига компенсацияни бериб кейин бузиш керак эмасми? Хўп, буздиларинг ҳам дейлик. Кейин аҳоли машинасини домни томига қўядими?
إظهار الكل...
😢 7👍 5😱 2
Яна Юнусободдан мурожаат. «Доставка хизматидан пул топиб, кун кўраман. Велосипедимни ўғирлаб кетишганлиги учун бугун 102 га қўнғироқ қилдим. Профилактика инспектори келиб, ўғрини излаш ўрнига, нега мен ижарада пропискасиз яшаётганлигим билан қизиқмоқда. Уй эгасига эса, мени уйда пропискасиз яшашга қўйганлиги учун босим ўтказмоқда. Жиноятчини топиш ҳақида умуман ўйлаётгани ҳам йўқ. Илтимос, мурожаатимни чиқариб беринг, велосипедимни ва ўғрини топишсин. Мени бошқа тирикчилик қиладиган манбам йўқ”. Ички ишлар ходимлари томонидан бунақа трюклар жиноятни рўйхатга олмаслик учун қилиниши ҳақида кўп эшитамиз. Айни ҳолатда жиноят Юнусобод тумани ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, ўғри топилишига умид қилиб қоламиз.
إظهار الكل...
😱 13👍 5😢 3🤔 1
Аллоҳ ўзларига шуни кўрсатсин... Куни кеча ўғлимни 41 градус иситма билан 3-больницага копток қилишди. Тошкентдаги Тез тиббий ёрдам больницага бордик. "Сиз Тошкент шаҳарда, лекин бошқа тумандан экансиз!" дейишиб, эски ТошМига жўнатишди. Кейин эски ТошМидан "Дўрмон сервиз" деган шахсий клиникага жўнатишди. Докторлар яна бошқа жойга жўнатишди. Бош врач бизни кўриб қолиб, аҳволимиз ёмонлашганини кўриб ёрдам беришди. Давлат шифохонасими ёки хусусий клиника бўлсаям, температура кўтарилиб келса биринчи ёрдам кўрсатиши керак эмасми? Аика Амитовна https://www.facebook.com/share/p/yGBCoK1LLxyiLcL2/?mibextid=oFDknk
إظهار الكل...
😱 10👍 3😢 1
Юнусобод туман ҳокимлиги ҳеч қандай суд қарорисиз бир бечора тадбиркор (ҳоким қарори асосида) қурган стоянкани бузишга киришибди. Шунча одам машинасини қаерга қўяди, қани қурилмани бузишга суд қарори деган саволларга жавоб йўқ. Дом қуришга жой керак бизга деб очиқча айтмайсанларми а, чайналганча?! Яп-янги Конституциямизда бу масала бўйича нимадир дейилган эдими? Суратда: ўзини Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари деб таништириб, ҳеч бир ҳужжатини кўрсатмаётган шахс.
إظهار الكل...
🤔 6😱 3👍 2 1🙈 1
"Боринг, облбольницага боринг, Минздравга боринг, қўлингиздан келса мана шу больницани ёптириб ташланг..." Видеодаги ҳолат 2024 йил 10 май куни соат тахминан 22 атрофида Хоразм вилояти тез тиббий ёрдам марказида олинган. Биринчидан, бутун бошли муассасада биттагина врач турганини қандай тушуниш керак? Иккинчидан, не-не илинж билан келадиган беморларга шундай қўпол муомала қилинаётганини қандай тушуниш керак? Бундан ташқари шошилинч тиббий ёрдам, яъни зудлик билан укол қилиниши керак бўлган фуқарони 80 км узоқликдаги ўзининг яшаш жойидаги тез тиббий ёрдамга бор дейишини қандай тушуниш керак? Бошқа муассасаларга нисбатан икки баробар кўпроқ маош оладиган тиббиёт ходимининг ҳаракатлари тўғрими? Ким бўлишидан, қаерда яшашидан қатъий назар илинж билан келган Ўзбекистон фуқаросига биринчи ёрдамни кўрсатиши керак эмасми? Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз
إظهار الكل...
👍 8😱 2
Ҳали фойдаланишга ҳам топширилмаган яп-янги бинолар ҳатто битта шамолга дош беролмаяпти... Ботир Эркинович, бунга қандай изоҳ берасиз? Қолганлар-чи? Қурилиш соҳасини назорат қилиши лозим бўлган қолган масъуллар нима дейишади? Қурилиш соҳаси қачондир тўлиқ назоратга олинишига умид қилса бўладими? Суратда: Қурилиш вазири Ботир Эркинович Зокиров
إظهار الكل...
👍 9🤔 3😱 3😭 1
Пойтахтда 12 ёшли, Самарқандда эса 8-синф ўқувчиси бола туққани ҳолатига қачон расмий муносабат билдирилади?
إظهار الكل...
8 май куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани, Зомин МФЙсида яшовчи тоғам оламдан ўтиб қолди. Фарзандлари бу жудоликдан юраги, боши оғриб мазалари бўлмай қолди. Қолаверса, ўзим ҳам тинчлантирувчи дори қабул қилишга қарши эмасдим. Тез ёрдам чақирдим. - Тез ёрдам келди-ю, аммо дорилари эса йўқ экан. Энг оддий валериана билан корвалол топилмади. - Юрак уришини текширмоқчи эди пульсометр ҳам ишламади. - Қон босимини ўлчайдиган аппарати ҳам ишлашига кўзим етмай қолди... Балким, шу чекка ҳудудга ҳам бир назар солиб, назоратга олишар деб ёзаяпман. Ҳеч бўлмаса биринчи ёрдам учун дори дармонлар билан таъминлаб беришар.
إظهار الكل...
👍 8🤔 3😢 2👎 1 1
Халқ тилида "Ларингомарказ" номи билан машҳур Тошкент шаҳар 3-сонли юқумли касалликлар шифохонасига иши тушмаган шаҳарлик бўлмаса керак. Болаларда учраб турадиган ларингит ва ҳозирда кўпайиб қолган кўкйўтал касалликлари фақатгина шу ерда даволанади. Аниқроғи, вазирни боласиям, оддий ишчини набирасиям шу ерга олиб келинади. Шифохона ҳудудига кирган одам борки, ўзини Кисловодск ёки Сочидаги курортлардан бирига тушиб қолгандай ҳис қилади. Яшилликка муносабат одамни лол қолдирмай иложи йўқ. Ҳудуд ва бинонинг ичидаги озодаликка эса сўз бўлиши мумкин эмас. Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида ССВ тизимидаги фаолиятим давомида бу ерда ишловчи ходимларнинг малакасидан нолиган одамни учратмагандим. Яқинда ўзимнинг фарзандим кўкйўтал билан оғриб, шу шифохонага тушиб қолди. Бино шунчалар эскириб кетганки, ичкарига кирган одам ўзини уруш пайтларидаги госпиталга кириб қолгандай ҳис қилади. Палаталар етишмаганидан 5-6 та касал болачалар оналари билан битта хонада ётишга мажбур. Шифохона биноси асли мактабга мўлжаллаб қурилганлиги сабабли ходимлар минг азобда касал даволашар экан. Шунча йил ССВда ишлаб, Тошкентнинг марказида шароити бу даражада аянчли бўлган шифохона борлигини билмаган эканман. Очиғи, шу шароитда ўз ишини қойиллатиб бажараётган ходимларнинг олдида уялиб кетдим. Сизларга таъзимдаман, ҳурматли тиббиётчилар! Ўзига Европани энг зўр клиникаларидаги каби шароитлари бўлган 1- ва 2-сонли шифохоналар, поликлиникалар ҳамда санаторий қуриб олган Ҳукуматимиз аъзолари бу ерга бир ташриф буюрса яхши бўларди. Балки, кейинги сафар бирорта сарой қуриш ёки халққа ҳеч бир фойдаси тегмайдиган Инвестфорумлар ўтказишни ёхуд бирорта янги вазирлик очишни режалаётган пайтда шу шифохонадаги аҳвол қўзларини олдига келармиди... https://www.facebook.com/share/p/Zd79exmBbAMj36NR/?mibextid=oFDknk
إظهار الكل...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👍 18😱 2