Buloqboshi tumani hokimligi Matbuot xizmati
Ushbu kanal orqali tumandagi yangiliklardan xabardor bo‘lib borasiz! Rasmiy kanallarimiz: -------- instagram.com/buloqboshipress facebook.com/buloqboshipress https://www.youtube.com/channel/UCYh2jh1fQhldlAmb4eBffRg Murojaat uchun - @buloqboshi_hokimi
إظهار المزيد3 468
المشتركون
+1424 ساعات
+577 أيام
-3530 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Булоқбоши туман марказий маданият ва истироҳат
боғида бўлган концерт дастуридан видео лавҳа.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
👏 5🔥 2👍 1❤ 1
#ЖАРАЁН
Айни вақтларда Булоқбоши туман марказий маданият ва истироҳат
боғида концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Барча туман аҳолисини ушбу концерт дастурига таклиф этамиз.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
👍 18🥰 2❤ 1
Навбатдаги туман ҳокимининг қабули бўлиб ўтди.
———————————————————————
✅ Бугун туман ҳокимлигида Булоқбоши тумани ҳокими Фурқатбек Бўтахонов янги лавозимдаги биринчи фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, уй-жой таъмири, тадбирорлик учун кредит олиш, болалар нафақаси, даволаниш учун маблағ, маҳалла инфратузилмалари ва бошқа коммунал соҳаларга оид мурожаатлар қилинди.
🔸 Мурожаатларнинг аксарияти тегишли мутасаддилар иштирокида жойида ҳал қилинди, хуқуқий тушунчалар берилди. Муддат талаб этиладиган ва жойига бориб ўрганиладиган мурожаатларга муддатлар белгиланди, тегишли мутасаддиларга топшириқлар, вазифалар белгиланди.
🔻 Барча мурожаатлар туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
|Facebook| |Telegram|
👍 11❤ 1
✅Республика Ишчи гуруҳи жойларда ўтказаётган ўрганишлар натижасида аниқланган бир қатор муаммолар қаторида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ва муолажалар сифатини ошириш марказий масала сифатида қаралмоқда.
🔸Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва мутахассислари томонидан беморларнинг яшаш хонадонларига бориб муолажалар ўтказилмоқда.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
|Facebook| |Telegram|
👍 4❤ 1😁 1
✅Булоқбоши туманида Республика ишчи гуруҳининг ўтказаётган ўрганишлари натижасида аҳолининг бир қатор муаммолари, шунингдек, маҳаллалар инфратузилмалари билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топиб бормоқда.
🔹4-секторнинг "Барлос" МФЙда жойлашган оқова сув қувури сўнгги вақтларда таъмирталаб аҳволга келиб ундан фойдаланиш самарадорлиги ўта паст кўрсаткичга эга бўлиб қолган эди.
🔻Аниқланган муаммо ўз вақтида бартараф этилиб, аҳолини барқарор суръатда оқова сув билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
|Facebook| |Telegram|
👍 3😁 1
ЖАРАЁН соат 17:30
Айни вақтларда Булоқбоши туман марказий маданият ва истироҳат
боғида ўтказиладиган концерт дастурига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Барча туман аҳолисини ушбу концерт дастурига таклиф этамиз.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
|Facebook| |Telegram|
👍 12
Сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда учрашувлар давом этмоқда.
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарори мазмун моҳияти ва мақсади тўғрисида Булоқбоши тумани ҳокими Ф.Бўтахонов бошчилигида сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги “Фаровон”, “Кумгуза” ва “Хонтепа” маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.
🔷 Учрашувда ахолига мазкур қарор, унинг мазмун моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Аҳоли томонидан мазкур қарор бўйича саволар берилди ва тегишли тартибда жавоблар қилинди.
🔸 Шунингдек учрашувда аҳоли мурожаатлари тингланди. Берилган мурожаатлар бўйича жойида мухокама қилиниб, жойида ҳал этиладиган мурожаатлар ижроси таъминланди. Муддат талаб этиладиган мурожаатларга муддатлар белгиланди.
🔻Аҳоли билан учрашувлар тумандаги барча МФЙларда ўтказилмоқда.
✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
|Facebook| |Telegram|
👍 6
إظهار الكل...
👍 3