Фалсафий қарашлар
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бу каналда Улуғбек Яхшиевнинг фалсафий қарашлари билан танишишингиз мумкин.
إظهار المزيد248
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+27 أيام
-230 أيام
أرشيف المشاركات
Уйқудаги энергия ҳақида
(давоми…)
Қулай ўтириб олганингиздан кейин, кўзларни юмиб умуртқа поғонасининг асосига эътиборни жамланг. Албатта, эътиборни жамлашингиз қийин бўлади, минг хил хаёллар миянгизда айланиб сизни чалғитаверади. Диққат-эътиборни қайтариб ўша соҳага қаратаверинг. Ўн минут ўтириб-ўтирмасдан, бефойда экан деб тўхтатиб қўйманг. Бутунлай сабр-қаноатсиз эканлигингизни исботлайсиз холос. Эслансангиз юқорида қайсар бўлишингиз керак деган эдим… Ўн минут ўтириб чидай олмай қолсангиз, майли тўхтатинг, эртага давом эттирасиз. Шу алфозда давом эттираверинг… Кунлар, ойлар ўтсин… Вақт ўтиб диққат-эътиборни жамлашни ўрганиб оласиз…
Миянгизда ҳар хил хаёллар айланиб чалғитаверса, жиникиб, фиғонингиз ошиб юрмасин. Тек ташлаб қўйинг-чи, нима юз берар экан? Бу хилда ҳаракат сизни бошқа одамлар билан мулоқат қилганда ҳам жиникмасликка, ҳиссиётга берилмасликка ўргатади. Ҳаёллар келиб-кетаверсин, кузатинг… Эсингизга тушиб қолганда, эсим қурсин деб эътиборни яна умуртқа поғонаси асосига қаратаверинг. Хотиржам бўлишга ҳаракат қилаверинг. Ўзингиздан бир мартада ҳаммасини қойиллатиб бажариб қўядиган бекаму-кўст инсон ясаб олманг. Бошланишида бир уқувсиз, ландовур, малакасиз инсон бўласиз холос. Малака вақт ўтиб келади…
Эътиборни жамлашингизга нафасни тўғри олиш ёрдам беради. Нафасни тўғри олиш жуда муҳим саналади. Йогада нафас машқларини “пранаяма” дейилади. Маъноси “прана”ни (ҳаётий энергияни) бошқаришни англатади. Нафас машқларини энг мукаммал даражага чиқара олган авлиёлардан бири Аҳмад Яссавий ҳисобланади. Майли, нафас машқларига кейинроқ алоҳида тўхталамиз. Бошланишига диққатни умуртқа поғонаси асосига қаратиш учун, нафасни ўша жой орқали олиб, ўша жой орқали чиқараётгандек тасаввур қилаверсангиз бўлади. Чуқурроқ охиста нафас олиб, чуқурроқ чиқаришга ҳаракат қилаверинг. Нафасни чуқур-чуқур олиш нерв системасини тинчлантиради, хаёллар сокинлашади, диққатни жамлаш осонлашади. Эплай олсангиз вақт ўтиб энергия қўзғалишини ҳис қиласиз. Бошланишида сизга тасаввур ёрдам беради. Вақт ўтиб эса тасаввур керак бўлмай қолади, энергия қўзғалишини яққол ҳис қила бошлайсиз…
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 01.08.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
Уйқудаги энергия ҳақида
(давоми…)
Малака ошганда инсон ўзида юз бераётган ўзгаришларни сезиши керак. Инсон ҳеч нарсани сезмаса, демак малакаси ошгани йўқ ёки тавсия қилингани ҳақиқатдан йироқ бўлади. Инсон камдан-кам ҳолларда натижа чиқмаса, ўз малакаси етишмаётганлигини қайд қилади. Одатда, инсоннинг хаёлига биринчи бўлиб келадигани “тавсия қилингани ҳақиқатдан йироқлиги” бўлади. Аслида эса, инсоннинг чиқарган салбий хулосаси ҳақиқатдан йироқ бўлиши мумкин. Эсингизда бўлса, салбий тажриба шубҳани оширади, ижобий тажриба ишончни оширади деган эдик. Ҳаммасидан шубҳаланаверадиган инсондан кўп нарсани кутиш ноўрин. Ҳаммасига лаққа тушиб ишонаверадиган инсондан ҳам кўп нарсани кутиш ноўрин. Ишонч ва шубҳани мувозанатда ушлай олган инсондан кўп нарсани кутишингиз мумкин. Мувозанатни ушлаш эса айнан шахсий тажрибалар орқали малака ошириш туфайли юзага келади. Аксарият инсонлар юқорида қайд қилганимиз “ида” ёки “пингала” таъсирида бўлади. Сушумнани эса ишлатишни билишмайди. Сушумна каналини тўғри ишлатиш учун унда жойлашган энергия марказларини тозалигига эътибор қаратиш керак. Тозаланиш жараёнини эса концентрация (диққат-эътиборни жамлаш) орқали амалга оширса бўлади.
Одатда, аксарият инсонларда диққат эътибор ўта тарқоқ бўлади… Оддий мисол келтираман. Ҳозир, бироз бўлсада ҳеч нарсани ўйламасликка ҳаракат қилиб кўрингчи? Хўш, қўлингиздан келдими? Қўлингиздан келмаган бўлса нималарни ўйладингиз?… Эътибор ва уни жамлаш методлари ҳақида каналда жуда кўп ёзганмиз. Эринмасангиз, қайта ўқиб чиқинг. Содда машқлардан бири оқ деворга қоғоздан каттароқ тангадек қора доира чизиб ёпиштириб қўясиз. Икки метрлар чамаси масофада ўтириб олиб ўша қора доирага эътиборни жамлайсиз. Бу машқни такрор ва такрор бажараверсангиз, вақт ўтиб кўзингиз қора доирадан бошқасини кўрмайдиган бўла олади. Мана шу ҳолат эътиборни жамлай олиш қобилияти ошганлигини ифодалайди. Медитацияга қайтсак очиқ кўз билан медитация ҳолатида ўтириш мураккаб жараён, анчагина малака талаб қилади. Медитациянинг юқорироқ босқичларида бу усулдан унумли фойдаланиш мумкин.
Бошланғич этапда эса кўзни юмиб медитация ҳолатига киришни ўрганиш мақсадга мувофиқроқ. Кўзни юмиш орқали мияга келаётган ташқи маълумотларни кескин камайтириш мумкин. Бу маълумотлар эътиборни мақсаддан четлаштиради, турли хил хаёллар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қулоққа пахта тиқиб олинса ташқи қўзғатувчи факторлар яна ҳам камаяди. Лекин бу усулни тавсия қилмаган бўлардим. Бирор тинчроқ жой топиб ўтиришнинг ўзи етарли. Ўтирганда ҳам иложи борича эркинроқ бўлган маъқул. Ноқулайроқ ўтириб қолинса тана аъзоларидаги чарчаш ва оғриқ инсон эътиборини чалғитади. Эпласангиз чордона қуриб ўтириб олинг, бўлмаса стулда ўтирса ҳам бўлаверади. Йоглар “лотос” ҳолатида ўтиришади, сўфизмда чўккалаб ўтирадиган ҳолатлар ҳам бор. Хуллас, ўтириш ҳолатига қаттиқ эътибор бериш ва ҳолатни илоҳийлаштириш керак эмас. Қайси бири маъқул бўлса танлайверинг, айнан тавсия қилинганидек ўтира олсангиз яна ҳам яхши.
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 31.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
Уйқудаги энергия ҳақида
(давоми…)
Хўш, уйқудаги энергияни қандай қилиб уйғотса бўлади? Бу ҳақида юзлаб адабиётлар, турли хил усул ва йўналишлар бор. Хусусан, бир суҳбатдошим таъкидлаганидек мусулмончиликдаги “40 кун чилла сақлаш” ҳам шу йўналишдаги жараёнлар қаторига киради. Уйқудаги энергиянинг табиати фанга ҳали номаълум, лекин фанга номаълум бўлганлари жуда кўп. Бирорта ўқимишли инсон бу ҳақида ўзининг ўқиб ёки ўқимай туриб айтган фикрларини дарров ҳақиқат деб қабул қилиб олманг. Эсингизда бўлсин — ҳақиқат шахсий тажриба орқали тўлиқроқ англаб етилади. Айниқса инсон руҳияти ва имкониятлари асосан шахсий тажриба орқали яққолроқ намоён бўлади…
Турли хил йўналишлар ичида йога тажрибаси кўпроқ оммалашган ва бу ҳақида маълумотларни жуда кўплаб топсангиз бўлади. Йога йўналиши замонавий фан қарашларига кўпроқ мос келади. Эсингизда бўлса инсонда қувват марказлари борлиги ҳақида сўз юритгандик. Гап ўша қувват марказлари орқали инсон умуртқа поғонаси асосида уйқуда ётган энергияни уйғотиб тана бўйлаб юқорига кўтариш ҳақида кетаяпти. Инсонда қувват марказлари жуда кўп, лекин асосийлари еттита бўлиб, улар умуртқа поғонасининг турли соҳаларига мос келади. Йогада инсоннинг нозик танаси ҳақида сўз боради. Шу танада 3 та асосий каналлар (“нади” каналлари) бор. Бу каналларни “ида”, “пингала” ва “сушумна” дейишади. Қўпол қилиб айтганда ида ва пингалани инсоннинг иккита мени билан қиёсласа бўлади. Майли бу ҳақида кейинроқ тўлиқроқ қайтармиз… Медитация вақтида энергияни сушумна (марказий) канали бўйлаб юқорига кўтаришга ҳаракат қилинади.
Юқорида таъкидлаганимиздек медитациянинг турли хил босқичлари бор. Аксарият инсонлар бошланғич босқични ҳам тузук-қуруқ ўрганиша олишмайди. Битта умумий қоида бор, ҳар қандай соҳада етарлича малака керак. Малакасиз инсоннинг имитация (тақлид) қилишдан бошқаси қўлидан келмайди. Кимдир бутун умр имитация қилиб юриши мумкин. Масалан, мусулмончиликдаги намоз ўқиш ҳам ўзига хос бўлган мураккаб ва нозик жараён. Намоз орқали кўплаб яхши натижаларга эришиш мумкин. Лекин аксарият инсонлар бутун умр намоз ўқиш жараёнини имитация қилиш билан ўтказишади. Бу жараёндан олган фойдалари ҳақида эса тушунчалари ҳам йўқ. Бошқалардан эшитиб олганларини дастак қилиб юришади холос…
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 31.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
Уйқудаги энергия ҳақида
Инсон зоти жуда қизиқарли мавжудот. Инсон биз билган мавжудотлар орасида энг мукаммалроғи эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Албатта, бу ўринда биринчи навбатда онг кўз ўнгимизда гавдаланади. Лекин инсоннинг онгдан ташқари ажойиб хусусиятлари ҳам бор. Бугун шу хусусиятларидан бири ҳақида фикр юритамиз. Гап уйқудаги энергия ҳақида боради…
Бошқа жонзотларни билмадиму, лекин инсонда уйқудаги энергия мужассамлашганлигига шубҳа йўқ. Буни ҳар қандай инсон текшириб кўрса бўлади. Хинд йоглари бу энергияни кундалини деб аташади. Йоганинг энг асосий мақсади ҳам аслида ўша уйқудаги энергияни уйғотиб, уни бошқаришни, ундан унумли фойдаланишни ўрганиб олишдан иборат.
Уйқудаги энергияни уйғотишга мўлжалланган жараённи медитация дейишади. Медитициянинг турли хил кўринишлари ва босқичлари бор. Медитация ҳақида тушунчаси йўқ инсонларга медитатив ҳолат қизиқарли, кулгили, маъносиз туюлиши ҳам мумкин. Медитация қилаётган инсон ҳам медитация қилаяпман деб ўйлашига кўп ҳолларда асос йўқ. Бу билан нима демоқчиман? Оддий мисол келтира қолайлик. Масалан, кимдир мураккаброқ бирор фаолият билан машғул бўлсинда, шу фаолият тааллуқли бўлган соҳани мукаммалроқ ўрганишга бел боғласин. Одатда, озчилик бирор соҳанинг устаси бўла олади. Қолган кўпчилик қисми эса имитация қилиш билан, самарасиз вақт ўтказиш билан машғул бўлади холос. Ҳар қандай соҳада ҳам тажрибани натижага қараб баҳолаш мумкин. Натижа салбий бўлса ҳаракатларнинг самарасиз кетганлиги ҳамма учун тушунарли.
Худди шундай медитация қилгани билан инсон дарров уйқудаги энергияни қўзғатишга эриша олмайди. Бирор натижага эришиш учун узоқ ва тизимли равишда иш олиб бориш керак. Малака ҳам шунга қараб аста-аста ошади. Инсон яхшироқ натижага эришиши учун анчагина қайсар, қунтли бўлиши, дангаса бўлмаслиги керак. Акс ҳолда натижага эриша олмай ҳафсаласи пир бўлгани қолади холос. Тоза медитация ҳолатида ақл ёрдам бермайди, аксинча халақит беради. Медитацияни тушуниш учун, медитация жараёнига киришда ва ундан чиқишда ақл ёрдам бериши мумкин. Лекин медитацияни сифатли бажариш учун ақл керак эмас. Аксинча, ақл фаолиятини минимумлаштириб, бутунлай тўхтатишга ҳаракат қилиш керак…
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 30.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Инсон нима қилиш кераклигини билса-ю, қанақа қилиб қилиш кераклигини билмаса, билганларидан фойда йўқ…
© Улуғбек
Тошкент, 28.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Аксарият инсонлар нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Афсуски, ўша аксарият инсонларнинг аксарияти қанақа қилиб қилиш кераклигини эса билишмайди. Ҳатто, бу ҳақида тушунчалари йўқлари ҳам талайгина…
© Улуғбек
Тошкент, 28.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Олдинга қараб юриш, ён-атрофга қараб бурилиш, тўхташ, ортга қайрилиб қайтиш ҳам мумкин. Ҳаммасини ўз жойида ва вақтида бажарилса бўлди — ички нигоҳ катта ёрдам беради…
© Улуғбек
Тошкент, 27.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
— Орзуга эришса бўладими?
— Ҳа, албатта! Лекин бу чегара эмас…
© Улуғбек
Тошкент, 27.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
Ички кузатувчи ва овоз ҳақида
(давоми…)
Ички овоз орқали инсон ўзига тўғри баҳо беришни ўрганади, ўзини бошқалар билан тенг кўришга одатланади. Инсон бошқалардан кўп билиши мумкин, лекин бу билим инсон ўзини бошқалардан инсон сифатида юқори қўйишига асос бўлиши керакмас. Бу ҳар қандай онгли инсонга тушунарли бўлган ҳолатга ўхшайди. Аслида ундай эмас. Сабаби, айнан ички кузатувчи керакли ҳиссиётни бера олади. Инсоннинг ички кузатувчисиз менининг ортидан эргашиши аниқ. Натижада танқидлар оғир ботади, ўзни ҳақ ҳисоблаш юзага чиқади, ҳиссиётга берилишлар кучаяди, ўз ҳатти-ҳаракатларига ҳолис баҳо бериш имконияти камаяди.
Ташқи суҳбатдош билан суҳбат мобайнида унинг ўзини қандай тутишини кузатиш ва шу орқали унинг ҳолатига баҳо бериш мумкин. Буни ҳар қандай инсон ўз тажрибасига асосан озми-кўп билади. Ички кузатувчининг вазифаси эса айнан инсоннинг ўзи учун ташқи кузатувчи бўлиши мақсадга мувофиқроқ. Бундай усул ўзаро суҳбатларда жуда қўл келади. Инсон ким биландир суҳбат қураётганида ички кузатувчи ташқаридан инсоннинг ўзини ҳам, суҳбатдошини ҳам кузатиб турса жуда қизиқ ҳолат юзага келади. Бу кузатувчи суҳбатдошни аниқ билишини имконияти йўқ, инсоннинг ўзини эса аниқ билиб туради… Аниқ бўлмагани ҳақида тўлиқроқ хулоса чиқариш қийин, аниқ бўлгани ҳақида эса тўлиқроқ хулоса чиқарса бўлади. Шунинг учун ички кузатувчи инсоннинг ўзи ҳақида аниқ-равшан ва тўлиқ хулоса чиқариши мумкин. Ички нигоҳи очилган инсон бундан жуда унумли фойдалана олади. Содда мисоллар келтираман…
Масалан, икки суҳбатдошни кузатайлик. Бири иккинчисини ҳақорат қилса бизга қаттиқ таъсир қилмайди. Худди шундай, ўзаро суҳбатларда суҳбатдош инсонни ҳақорат қилса, ташқаридан қараб турган ички кузатувчи учун оғир ботмайди. Аксинча бўлса ҳам шу, яъни кимдир кимнидир мақтаса бизга қаттиқ таъсир қилавермайди. Худди шундай, ташқаридан қараб турган ички кузатувчи учун мақтовлар ҳам қаттиқ таъсир қилавермайди…
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 25.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Буюкликка давогарлик инсон мени учун кучли озуқа бўлиб хизмат қилади…
© Улуғбек
Тошкент, 27.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Кўпинча инсонлар бадиий образ билан тарихий образнинг фарқига бормайдилар. Аслида эса бадиий образ билан тарихий образ бир-бирларидан фарқ қилади. Одатда, бадиий образ тарихий образнинг ўзгартирилган кўринишидир…
© Улуғбек
Тошкент, 27.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
Ички овоз ҳақида
Бир суҳбатдошим ички овоз ҳақида фикр билдириб, яхшироқ тушунча беришимни сўраб қолди… Ички овоз ҳақида турли хил қарашлар мавжуд ва, албатта, ички овоз тушунчаси ҳам нисбий тушунчадир. Психологияда ички суҳбат тушунчаси бор, яъни инсоннинг ўз-ўзи билан мулоқат қилиш жараёнини ички суҳбат деб атаймиз. Бу табиий жараён ва болалик давридан бошлаб шаклланади. Ҳар бир инсонда юз бериб турадиган ички суҳбат жараёни инсоннинг менига боғлиқ. Инсоннинг мени хаёлий ташқи суҳбатдош билан суҳбат қуриши мумкин ёки инсоннинг ўзи билан суҳбат қуриши ҳам мумкин. Бу ҳолатни шартли равишда шахснинг иккига ажраши деб таърифласак бўлади.
Ички овоз инсоннинг эгоси тарафдори ёки инсон эгосига оппонент сифатида суҳбат олиб бориши мумкин. Биринчи ҳолатда инсон кўплаб хатоларини кўздан қочириши мумкин. Иккинчи ҳолда эса инсоннинг ўзлигини босим остига олишда ҳизмат қилиши мумкин. Эгоизм кучли бўлган ва ички овоз эго тарафдори бўлган ҳолларда ички овоз асосан хаёлий ташқи оппонент билан суҳбат олиб боради. Масалан, “Ўша пайтда шунақа деб жавоб қайтариб адабини берсам бўларкан!”, “Ҳақлигимни исботлашим керак эди!” ва ҳоказо кўринишдаги ички овозлар айнан эгоцентризм туфайли пайдо бўлади ва қўшимча ҳиссий қўзғалишларни вужудга келтиради. Бу ҳиссий қўзғалишлар асосан оғриқли кўринишда юз беради. Ички овоз эгога қарши бўлган ҳолларда инсон ўз хатоларини англай бошлайди, тадқиқот объекти асосан инсоннинг ўзига айланади. Бу жуда ҳам фойдали жараён. Бу жараён инсонга ўзи ноҳақ бўлган ҳолатларини ҳам англаб етишига ёрдам беради. Шундай қилиб ички овоздан ижобий ва салбий йўналишларда фойдаланиш мумкин.
Ички овоз ташқарига ҳам акс-садо бериб туради. Инсоннинг хаёлидан ўтган суҳбатлар ташқи муҳит билан алоқа юз берганида яққол из қолдиради. Шунинг учун инсонни диққат билан эшитилса, унинг кўнглидан ўтаётганларини, фикр-хаёлларини, улар ортидаги тушунчаларини ва умумий дунёқарашини қийналмай тасаввур қилиш мумкин. Бундан кўплаб инсонлар фойдаланадилар. Бу усул кўпроқ ички овознинг инсон эгоси тарафдори бўлган ҳолатларга ҳамоҳангроқ юз беради…
Юқоридагилардан ташқари, ички овозни интуиция билан, илоҳий овоз билан қиёсланадиган ҳолатлар ҳам учрайди… Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, ички овознинг бошқа бир учинчи тури ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Эсингизда бўлса ички нигоҳ ҳақида гапирган эдик. Ички нигоҳ ташқарида юз бераётганларидан ташқари ичкарида юз бераётганларини ҳам бир вақтда кузата олади деган эдик. Шу кузатувчининг “овозини” учинчи бир турдаги ички овоз деб аташимиз мумкин. Бу ҳолат инсон мени билан мулоқат юритаётгандани учинчи бир кузатувчини ҳолатини эслатади. Бу кузатувчининг ўзини тутиши жуда қизиқ, худди “устоз”га ўхшайди. Инсон ўз мени билан суҳбат қураётганида ташқаридан қараб фикр билдираётгандек бўлади, аяб ўтирмайди, инсон мени кучайиб, қутурган ҳолатларни, инсон ўз қадрини билмаётган ҳолатларни бирдай қайд қилади. Инсоннинг ички суҳбатини худди ташқаридан қараб тургандек кузатади…
(Давоми бор…)
© Улуғбек
Тошкент, 25.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Оптимист ёлғондан ҳам ижобий йўналишда фойдаланаверади, пессимист бўлса ҳақиқатдан ҳам салбий йўналишда фойдаланади…
© Улуғбек
Тошкент, 24.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Бу дунёда ғоясиз ашаш қийин — инсон зоти турли хил ғоялар ортидан эргашади…
© Улуғбек
Тошкент, 23.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Фалсафий мушоҳада билмаганларимиз ҳақида тафаккур қилишга ёрдам беради. Шу маънода фалсафий ёндошишнинг диний қарашларни тўлиқроқ тушуниб етишдаги аҳамияти жуда катта.
© Улуғбек
Тошкент, 22.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Мустаҳкам ишонч аниқ тушуниб, англаб етганда пайдо бўлади. Қолганлари ҳаммаси шубҳа аралашган…
© Улуғбек
Тошкент, 22.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Инсонлар Яратганга ишонишни шунчалик хоҳлайдиларки, нима дуч келса шунга ишонаверадилар…
© Улуғбек
Тошкент, 22.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Кимнингдир ҳаракати натижа бермаса, сизнинг ҳаракатингиз ҳам натижа бермайди дегани эмас. Кимнингдир ҳаракати натижа берса, сизнинг ҳам ҳаракатингиз натижа беради дегани эмас. Хулоса чиқаришда шошилмаган маъқул…
© Улуғбек
Тошкент, 20.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Ҳаракатнинг натижасини олдиндан билиш қийин… Билиш учун ҳаракат қилиб кўриш керак.
© Улуғбек
Тошкент, 20.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
***
Мен ҳақида ёзсам мени тушунишадиган пайтлари кўп учрайди, лекин мен ҳақимда ёзсам менни тушунишадиган пайтлари кам учрайди…
© Улуғбек
Тошкент, 20.07.24
Каналга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
Https://t.me/philosophyUY
