cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Хоразм фахрим | Расмий канал|🇺🇿

Каналимизга хуш келибсиз! Юртимиз ва вилоятимизда бўлаётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий, маданий, ижтимоий, маърифий, спорт, туризм янгиликлари. 📲+998941111500 @xorazmfaxrim_bot🤝 Ҳар куни кичкина яхшилик қилиш, виждонимиз мажбуриятига айлансин!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
650
المشتركون
-124 ساعات
-6117 أيام
-1 87030 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Bugungi tadbirdan foto va video lavhalar. Ma'lumotlar bilan tanishing, albatta kerak bo'ladi. @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
#Aziz_yoshlar!  🟦 Siz futbolga qiziqasizmi?  🤗 Murabbiydan  ushbu mashg'ulotga qatnab o'rganish va professional sport ustasi,  mohir futbol o'yinchisi bo'lib yetishmoqchimisiz? Siz  14 yoshdan 17 yoshgacha bo'lgan yigit qizlarni,  trener Sobirjon Mavlonberdiyev o'z jamoasiga,  to'garakka qabul qiladi. Murojaat uchun ushbu profilga https://www.instagram.com/sobirjon_coach?igsh=MTdzMDFndXcxb3kydw== yoki   +998999695897 telefon raqami bilan bog'laning. Sizlarni kutib qolamiz 🤗🔥 Manzil:  Urganch shahar "Yoshlik sport majmuasi"  (manej) @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
1🔥 1
#харажат Хоразм вилояти ҳокими 2024 йил 25 апрел куни вилоят маҳаллий бюджетининг захира ва эркин қолдиқ манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади: ✅ вилоят ҳокимининг таълимни ривожантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бенсон Лек Ҳонг Ким(Сингапур фуқароси)нинг 2024 йил апрел-май ойлари хизмат сафари, яшаш ва иш ҳақи билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун 76,4 млн. сўм; ✅ 28 апрел куни Урганч шаҳрида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасини ташкил этиш, уни юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларни тақдирлаш учун 46,4 млн. сўм. #Хоразм @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
🔥 1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди. 🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди. @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
👏 1
"Odillik mezoni" журналининг 2024 йилдаги №4 сонида Хоразм вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари Илёс Тешаевнинг "Чет эллик тадбиркорларнинг ҳуқуқлари суд ҳимоясида" сарлавҳали мақоласи чоп этилди. @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
🔥 1
Таъкидлаш жоиз, чегара божхона постларида ташкил қилинган “қизил” ва “яшил” йўлаклар ҳамда божхона назоратининг замонавий техник воситалари божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқароларга ортиқча вақт йўқотмасдан тезда ўз манзилларига хавфсиз етиб олиш имконини бермоқда. Илгари эса бунинг акси бўлиб, чегара божхона постларидан ўтишда навбатлар ва ҳужжатлар учун кўп вақт сарфланар эди. Медиа-тур давомида журналист ва блогерларнинг барча саволларига соҳа вакиллари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.
إظهار الكل...
1
Сўнгги йилларда, халқаро аэропортлар орқали йўловчилар оқими йилдан-йилга ошиб бораётганлигидан келиб чиқиб, божхона назорати тартиботларини соддалаштириш ҳамда уларни халқаро стандартларга мослаштириш зарурияти туғилди. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида “масофавий божхона назорати” тизими жорий этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 363-сон қарори билан мазкур тизимнинг тартиб – таомиллари белгилаб берилди. Янги тизим орқали йўловчиларга яратилган афзалликлар ҳусусида бошқарманинг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш шуъбаси бошлиғи М.Ражапов маълумот тақдим этди. биринчидан, давлат назорат органларининг такрорланувчи назорат шакллари қисқартирилиб, назорат зоналаридан ортиқча вақт сарфламасдан ўтиш имконини беради; иккинчидан, аввал амалда бўлган икки йўлакли тизимдан воз кечилиб, жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари визуал кузатув орқали назоратдан ўтказилади; учинчидан, божхона органлари томонидан йўловчилар хавфни бошқариш тизими томонидан буюрилганда текширилади; тўртинчидан, жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юкларини назоратдан ўтказишда Давлат хавфсизлик хизматининг авиация хавфсизлиги бўлинмалари билан ҳамкорлик қилинади. Шуни таъкидлаш жоизки, “масофавий божхона назорати” тизимида божхона органлари алоҳида жойларда хизмат олиб бориб, йўловчиларнинг ҳаракатини чекламайди. Мазкур тизимни жорий этилиши орқали мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини оширишда ҳамда йўловчиларнинг назорат тартиб-таомилларига сарфланадиган вақт сарфини, шунингдек, ортиқча оворагарчиликларни камайтиришга эришилади. @xorazmfaxrim
إظهار الكل...
👍 1
#Diqqat | #Ochiq_muloqot 📣 Hurmatli OАV vakillari, jurnalist va blogerlar! Joriy yilning 1-may kuni soat 11:00da "Urganch davlat pedagogika institutida xalqaro hamkorlik doirasida olib borilayotgan ishlar tahlili va istiqbolli rejalar" mavzusida institutda ochiq muloqot tashkil qilinadi. Shu munosabat bilan barchangizni oliy ta'lim muassasamizga taklif qilamiz. 📍Manzil: Urganch shahri, Gurlan kochasi, 1-A uy 📞 Murojaat uchun: +998954404826 ✅ https://t.me/Nazokat_Saidjonovna 🌐 @UrDPI_UZ
إظهار الكل...
👏 1
Хивада "Лазги" II халқаро рақс фестивали. 25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида «Лазги» II халқаро рақс фестивали бўлиб ўтди. Фестивалга Буюк Британия, Франция, Россия, Бразилия, Испания ва Япония каби 21 та давлатдан 170 дан зиёд чет эллик иштирокчи ва фахрий меҳмонлар ташриф буюрди. Тадбир давомида Хоразм вилояти ИИБ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланди, Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан фестивалга келган меҳмонларга амалий ёрдам кўрсатилди. @xorazmfaxrim
إظهار الكل...