cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

ОТИНОЙИЛАР

Барча отин ойилар маърузалари жамланган @XattBot @Noza03 реклама учун https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg ХАМКОР КАНАЛ: @QAYNONALAR_MASLAXATI @Oilamtarbiyam @islom_shifosi @allabola

إظهار المزيد
Advertising posts
34 484المشتركون
+19224 hour
-1007 يوم
-1 47630 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

1
АСР НАМОЗИ БУЛДИ ▔▔▔▔▔▔▔▔ 🧕 АЁЛЛАР УЧУН (Ҳанафий мазҳабида) Расулуллоҳ САВ “Ким аср намозини тарк қилса, унинг амали беҳуда кетади”,дедилар. Бухорий ривояти Дўстларингизга ҳам улашинг
إظهار الكل...
Ўғлимга онаси Қуръон ўргатаётганди. Бир куни нолиб қолди: "Юсуф Қуръон ўқимаяпти, фақат ўйин бўлса, ўқитаман, деб олдимга чақирсам бир нарсаларни баҳона қилиб қочиб кетяпти. Додасига, опасига бориб - ойим мени уришяпти, деб ўзига "ҳимоячи" топиб олган. Дарс қилдира олмаяпман". Ўғлимга ҳеч нарса демадим. Ўзим охирги кунлар ишлар кўпайиб Қуръонни ҳам кам ўқийдиган бўлиб қолгандим. Ўзим ўқимай, ўғлимдан қандай талаб қиламан, деган хаёл ўтди. Мен ўзимни ислоҳ қилсам, Аллоҳ фарзандларимни ислоҳ қилади, деб ишни ўзимдан бошладим. Кўргазмага боришим керак эди, айни муддао, дедимда машинани ташлаб метрода кетдим. Жамоат транспортининг яхши томони - бемалол Қуръон ва бошқа китоб ўқиб кетаверасиз. Қуръондан кунлик режаларимни бажардим. Уйдан онаси хурсанд бўлиб хабар юборибди: - Уйга Солиҳалар келганди, ҳамма болалар орқа ҳовлига ўтиб ўйинга берилиб кетишди. Ўзим уй ишлари билан овораман, Юсуфга Қуръонини қандай ўқитаман, деб маҳзун бўлиб ўтиргандим. Бир пайт Юсуф олдимга келиб, "Ойи, менга янги оятни ўргатиб қўйинг, мен ўйнаётганимда саноғини қилиб келаман" деб айтди. Унинг гапини эшитиб кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Мен эса унинг гапларини эшитаман-у, хаёлимдан камчиликларим ўтади. Ундан кейин ҳам неча марталаб гувоҳи бўлдим, мен Қуръонга қанча яқинлашсам, фарзандларим ҳам шунча яқинлашар экан. Мен ундан узоқлашганимда эса уларни мажбурлаб ҳам ўқита олмадим. Бир сафар Юсуф шундай дебди: "Овқат чайнаётганимда вақтим бекор кетмасин деб Қуръонимни (ёдлаётган оятларни назарда тутган) саккиз марта қайтардим". Ўтган куни онасига - "Ойи, баъзида Қуръон ўқигим келаверади, ўқиганим сари яна ўқигим келаверади, нега ундай?" деб сўрабди. - Сен Қуръон ўқисанг, шайтон қочади,н кейин сен бемалол Қуръон ўқийверасан, - дебди. Аслида, беғубор болакайларни Қуръондан тўсаётган Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган шайтонмикан ёки Аллоҳнинг каломини ҳажр қилган ота
إظهار الكل...
👍 8
👍 2😢 1
ИСЛОМДА МОТАМ ТУТИШ БОРМИ? Аёл саҳобалардан Зайнаб бинти Абу Салама розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади: Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлган онам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг отаси Абу Суфён вафот этганида кўнгил сўраш учун зиёратига борган эдим. Онам ичида сафрон ёки бошқа бир нарса бўлган муаттар ҳидли нарса истади ва ундан олдин бир жорияга, кейин эса ўзининг ёноқларига сурди. Кейин эса бундай деди: – Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидга ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда турганларида бундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади". Ушбу хушбўйликни шунинг учун сурдим. Зайнаб бинти Абу Салама сўзида бундай давом этди: - Кейинроқ бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаларидан Зайнаб бинти Жаҳш розияллоху анҳонинг зиёратига борган эдим. Ўша кунларда унинг яқинларидан бири вафот этганди. Зайнаб бинти Жахш хушбўйлик сўраб сурди ва бундай деди: "Аллоҳга қасамки, менинг муаттар ҳидли нарсани суришга асло эҳтиёжим йўқ. Фақат Пайғамбар алайҳиссаломнинг минбарда туриб бундай деганларини эшитган эдим: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл ўлган киши учун уч кундан ортиқ мотам тутмайди. Фақат эри учун тўрт ой ўн кун аза тута олади”. Бу хушбўйликни шунинг учун сурдим”, деди. «Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
إظهار الكل...
👍 14
#Диққат_ҳушҳабар Болалар (пули) нафақаси олиш олдингига қараганда осонлашди... Сиз хали хам болалар нафақасини ололмаяпсизми ? Моддий ёрдамга муҳтож бўла туриб болалар пулини ололмаётган бўлсангиз диққат қилинг! Призидент янги фармонига кўра энди болалар нафақаси олиш тартиби ўзгартирилди. 👉Батафсилроқ билиш учун
إظهار الكل...
👍 1
👉 МАСЛАХАТ ОЛИШ УЧУН 👈
🥰 7 3
Тўртинчи дарс: Ўзини юқори тутиш билан, кибру ҳаво ўртасида фарқ бор. Кибр бу илминг, молинг ёки гўзаллигинг бошқалардан устун бўлгани учун, ўзингни бошқалардан устун деб билишингдир. Ўзини юқори тутиш эса хусуматни ўзинг ўқийдиган китобни бир варағи деб билиб, ундан дарс олганингдан сўнг уни ёпиб қўйишингдир. Унга иккинчи бор мурожаат қилишга сабаб йўқ. Шундай экан, ўзингни юқори тут, кибрланма! Бешинчи дарс: Ҳақиқий қаҳрамонлик хусуматлардан сақланишдир, уларга киришиш эмас. Инсонлар билан буюк пешволаримиз насиҳат қилганидек муомала қил. Ўзинг билан бошқа машиналар ўртасида масофа сақла. Ана шу оралиқ масофа омонликни кафолатлайди. Ҳаётинг гўзал бўлиши учун масофа сақлаш санъатини пухта эгаллашинг лозим. Айнан масофа Ерни Қуёш тафтида куйиб кетишидан саклайди. Агар Ер Қуёшга белгиланган масофадан салгина якинроқ бўлганда, ёниб кетган бўлар эди. Агар Ер Қуёшдан белгиланган масофадан озгина узоқлашганда, музлаб қолар эди. Айнан масофа сабабли Ой Ернинг атрофида сузиб юради. Агар озгина яқинлашганда, Ер уни тортиб олган бўлар эди. Масофалардаги аниқ ўлчам бу ажойиб коинотни юзага келтирган. Масофаларни аник ўлча. Қадамларингни пухта ҳисоб-китоб қил. Керагидан ортиқ узоқлашиб кетма. Керагидан ортиқ якинлашма. Керагидан ортик узоқлашиб кетсанг, эҳтиёж туғилганда яқинлашиш қийин кечади. Керагидан ортиқ яқинлашиб юборсанг, эҳтиёж туғилганда узоқлашиш қийин кечади! АДҲАМ ШАРҚОВИЙ Тамом
إظهار الكل...
👍 6🥰 2 1
👍 9
Иккинчи дарс: Пасткаш инсон билан унинг услубида урушишинг у билан тенглашишингдир. Ҳеч кимга сени ўзининг даражасига туширишига йўл қўйма. Бу урушга киришишдан ўзга чора колмаса, куролингни ўзинг танла. Ғоялар воситаларни оқламайди. Буюк ғоялар учун пасткаш воситалар билан ҳаракат қилсак, ғоялардаги буюклик қолмайди. Ғалаба тоза бўлиши учун қурол тоза бўлиши лозим. Ифлос ғалабани биз канчалик тоза кўрсатишга ҳаракат килмайлик, у мағлубият булиб қолаверади. Учинчи дарс: Тинчлик пайтида ақлли инсонни билиб бўлмайди. Ақлли инсонлар хусуматларда билинади. Инсонлар агар бировга муҳаббат қўйса, юмшаб қолишади. Агар уларга бирор нарса берилса, рози бўлишади. Агар биров билан хусуматлашганингда у аклидан воз кечмаса, тезлик билан у билан орангни тузат. У топилмас матодир. Давоми бор
إظهار الكل...
👍 6🥰 1👏 1