UMMUL QURO
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бу каналда Сиз азиз муслима опа-сингилларимиз учун Қуръони Каримни тўғри тиловат қилиб Аллоҳнинг розилигига эришиш мақсадида ўз фаолиятини бошлади.
إظهار المزيد9 976
المشتركون
-724 ساعات
+277 أيام
-18230 أيام
أرشيف المشاركات
9 977
Aziz tinglovchilar Qoriyalarning ovozini yozib olish yoki erkak kishini oldida eshitish qat'iyyan man etiladi !!
Bugun 62-sahifa 4-Juz dan boshlanadi in sha Alloh!
🌷Qur'on bog'larida biz bilan bo'ling🌷
9 977
🧕 Тонгги Қуръон тиловатига марҳамат!
Ассаламу алайкум азиз опа-сингиллар!
Кунингизни Аллоҳнинг каломига қулоқ тутиш ва қалб хотиржамлиги билан бошлашни истайсизми?
🤩 Сизни ҳар тонгда бўлиб ўтадиган Қуръон тиловатга таклиф этамиз.
🟠Дарс номи: Қуръон боғларига саёҳат
🟠Куни: Ҳар куни
🟠Вақти: Макка 06:30
🟠Қория қизлар билан баҳраманд бўлинг!
{ وَإِذَا قُرِئَ ٱلۡقُرۡءَانُ فَٱسۡتَمِعُوا۟ لَهُۥ وَأَنصِتُوا۟ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ }
❤️«Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар».
(Аъроф сураси: 204)📱 Telegram 📱 Instagram
9 977
🌱🌱🌱🌱🌱
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
❤️ Сизларни Қуръон тафсир дарсига таклиф этамиз. Ушбу дарсда Қуръони Карим оятларининг чуқур маънолари, ҳикматлари ва ҳаётимизда қандай татбиқ этиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлар бўлиб ўтади.
❤️ Бу дарсдан нималарга эришасиз?
❤️ Қуръон оятларини тўғри тушуниш
❤️Иймонни мустаҳкамлаш ва қалб хотиржамлиги
❤️Ҳар кунлик ҳаётда тўғри йўл топиш
❤️Илм ва маърифат орқали ўсиш
Дарс номи: Қуръон тафсири
Дарс куни: Душанба
Дарс вақти: Макка вақти билан 15:00
Устоза: Умму Муҳаммад
🤩 Сизни ва яқинларингизни кутиб қоламиз!
🚀 Telegram 📷Instagram
9 977
🕌АШУРО КУНИ РЎЗАСИ
Ашуро куни рўзаси — ҳижрий тақвимдаги Муҳаррам ойининг 10-куни тутиладиган нафл рўзадир. Бу кун Исломда энг фазилатли кунлардан бири ҳисобланади.
Ашуро рўзасининг фазилати
Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи вассалам дедилар:
“Ашуро кунининг рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан.”
(Саҳиҳ Муслим)
Бу ерда асосан кичик гуноҳларнинг мағфират қилиниши назарда тутилади.
❤️ Нима учун рўза тутилади?
Расулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўрдилар ва сабабини сўрадилар. Улар бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва қавмини Фиръавндан нажот берганини айтдилар.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ
салоллоҳу алайҳи вассалам
“Биз Мусога сизлардан кўра ҳақлироқмиз”, дедилар ва Ашуро куни рўза тутдилар ҳамда саҳобаларга ҳам тавсия қилдилар.
❤️ Қандай тутиш афзал?
• 9 ва 10 Муҳаррам — энг машҳур тавсия.
• 10 ва 11 Муҳаррам.
• 9, 10 ва 11 Муҳаррам — уч кун рўза тутиш.
• Фақат 10 Муҳаррам куни ҳам рўза тутиш жоиз, аммо унга яна бир кунни қўшиш афзал.
24.06.2026 - 9- куни
25.06.2026 - 10- куни
26.06.2026 - 11- куни
❤️ Муҳаррам ойининг фазилати
Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи вассалам дедилар:
“Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза — Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррамдаги рўзадир.”
(Саҳиҳ Муслим)
🚀 Telegram 📷Instagram
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
