cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

O`zLiDeP Boshlang'ich tashkilotlari

Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бошланғич партия ташкилотларининг расмий канали www.uzlidep.uz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
260
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
-14730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар O’zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши аппарати раҳбари, маҳаллий Кенгаш депутати Акбар Элмуродов туман марказидаги “Моҳитобон ғунчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур НМТТ 2023 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда 17 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқдалар. - Нодавлат мактабгача таълим ташкилотимиздаги 4 та гуруҳда бугунги кунда 120 нафар болажонлар малакали тарбиячилар томонидан тарбияланмоқда. Боғчада гимнастика, инглиз тили, рус тили, ментал арифметика бўйича ўқув машғулотлари чуқурлаштирилган ҳолда олиб борилмоқда, – дейди НМТТ мудираси Дилфуза Хўжаева. Депутат А.Элмуродов билан ўтказилган учрашувда юртимизда хусусий МТТларнинг ўрни, кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиладиган болалар муассасаларидаги айрим муаммолар ҳусусида ҳам сўз борди. Тадбир давомида А.Элмуродов O’zLiDePнинг сайловолди платформасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ҳеч шубҳасиз, мактабгача таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, ушбу йўналишдаги ишлар Шофиркон туманида ҳам йўлга қўйилганлиги мазкур НМТТ фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланаётганлигини таъкидлади. Шу куни партия масъули боғчанинг тайёрлов гуруҳида тарбияланаётган 33 нафар ўғил-қизларга болалар адабиётига оид қизиқарли китоблар тақдим этди. Тадбир сўнгида НМТТнинг 7 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди.
إظهار الكل...
Бугун ЎзЛиДеП Учқудуқ туман Кенгаши ташаббуси билан "Ўзбекистон-2030" стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш чора-тадбирлар режасига асосан талабалар БПТда ёшларни касб ҳунарга жалб этиш юзасидан сухбат ҳамда  ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.
إظهار الكل...
Жорий йилнинг 8-апрель куни ЎзЛиДеП Оқдарё туман Кенгаши таркибидаги “Мустақиллик-1 МФЙ" ва Мустақиллик"МФЙ лар қошида жойлашган БПТ ларнинг галдаги қўшма ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб БПТ раисларининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шунингдек кун тартибидаги кийинги масала: Бошланғич партия ташкилотларининг етакчиларини сайлаб олиш масаласи кўрилди, сўнг эса бошланғич партия ташкилотларининг 2024 йил учун янги иш режалари ҳам тасдиқлаб олинди. Йиғилишда ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи рахбари Зарифхон Хусанов суз олиб «Ўзбекистон - 2030» стратегияси ва 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2024 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди. БПТ раислигига Мустақиллик -1,МФЙ БПТ янги раиси этиб Шодиева Баҳора ва Мустақиллик МФЙ қошидаги мавжуд БПТ етакчилигига ҳам янги раис этиб Лайло Усаровалар бир авоздан сайландилар.
إظهار الكل...
Жорий йилнинг 8-апрел куни ЎзЛиДеП Каттақўрғон тумани Кенгаши томонидан Туман тиббиёт бирлашмаси,Тез тиббий ёрдам бўлими,ва Марказий поликлиника қошидаги БПТларда навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу Бошланғич партия ташкилотлари ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлари танқидий равишда муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллада ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд боилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш ҳамда партия аъзоларини бкўпайтиришда фаоллик кўрсатишга келишиб олинди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилотлари раислари қайта сайланди. Йиғилишларда Каттақўрғон туман Кенгаши раиси,туман Кенгаши депутати Джўраев Рўзимурод ва ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Тошонов Яздон қатнашдилар ва нутқ сўзладилар.Йиғилганлар яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан табрикландилар.
إظهار الكل...
Жорий йилнинг 5-апрел куни ЎзЛиДеП Каттақўрғон тумани Кенгаши томонидан Сарайқўрғон МФЙ,Савдо саноат палатаси туман бўлими ,Каттақўрғон туман маданият бўлими ва О Махмудов ММТП қошидаги БПТларда навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. Ушбу Бошланғич партия ташкилотлари ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлари танқидий равишда муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллада ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд боилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш ҳамда партия аъзоларини бкўпайтиришда фаоллик кўрсатишга келишиб олинди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилотлари раислари қайта сайланди. Йиғилишларда Каттақўрғон туман Кенгаши депутати Махмудова Сохиба Нуриддиновна ва ЎзЛиДеП туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Тошонов Яздон,туман Кенгаши депутати Амиров Шодиёр қатнашдилар ва нутқ сўзладилар.Йиғилганлар яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан табрикландилар
إظهار الكل...
O`ZLiDeP КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ РЕЖАСИГА АСОСАН КАТТАҚЎРҒОН АБУ АЛИ ИБН СИНО ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИ ҚУЙИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИДА ЎТКАЗИЛГАН ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИДА ЯНГИ БПТ РАИСИ САЙЛАНДИ. Ишлаб чиқилган режа асосида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши Каттақўрғон шаҳардаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтди. Дастлаб БПТ раисларининг ўтган йилги фаолияти бўйича ҳисоботи тингланди. Шунингдек кун тартибида 2 та масала: Бошланғич партия ташкилотлари раиси ва ўринбосарини сайлаш ва “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг ижросидан келиб чиқиб, бошланғич партия ташкилотининг жорий йилга мўлжалланган аниқ ва мақсадли иш режалари тасдиқлаб олиш. Йиғилиш якунида техникумдаги БПТ раиси этиб Низомов Мамарасул Муртазаевич жамоа томонидан ишонч билдирилиб сайланди.
إظهار الكل...
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан эътиборан бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилган эди. Қарийиб, икки ой давом этган мазкур муҳим жараён давомида бошланғич партия ташкилотлари фаолияти хусусида аниқ хулосалар чиқарилди. Маълумки, Партиянинг асосий таянчи унинг бошланғич ташкилотларидир. Сабаби, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда фаолият юритаётган, бевосита одамлар билан ишлайдиган, уларни партия ғояларини ҳаётга татбиқ этиш йўлида бирлаштирадиган тузилма айнан қуйи бўғиндир. O`zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибида 69 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, бошланғич ташкилотлар фаолияти сарҳисоб этилди. Фарғона шаҳридаги 2- Оилавий поликлиника бошланғич ташкилотида бўлиб ўтган мазкур йиғилиш ҳам қизғин савол -жавоблар асосида бўлиб ўтди. Йиғилишда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари Баходиржон Хомидов, Ботиржон Баходиров, Шахнозахон Сиддиқова ҳамда вилоят ходимлари Абдураҳмон Тоиров ва Қурбонали Боқиевлар иштирок этишиб, партия вакилларига “Ўзбекистон-2030” стратегияси ҳамда “Ёшлар ва бизнесни қуллаб-қувватлаш йили” га оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда ушбу муҳим ҳужжатлардан келиб чиқадиган БПТнинг келгусидаги устувор вазифалари белгилаб олинди. Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаолларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
إظهار الكل...
01:23
Video unavailableShow in Telegram
Farg'ona 24, 5-aprel_______O'ZLIDEP
إظهار الكل...
Farg'ona 24, 5-aprel_______O'ZLIDEP.mp422.55 MB
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.