cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Buxoro shahar hokimligi|Rasmiy

Rasmiy Web-sayt: buxoroshahar.uz Мурожаатлар учун: @buxoroshaharmurojaatbot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
3 534
المشتركون
+124 ساعات
-177 أيام
-3330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

إظهار الكل...
БУХОРО ШАҲРИДА РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

 Бугун Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Умарова Маърифат Бакаевна 30 июнь –“Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида Бухоро шахар "Ҳавзи-нав" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашув ўтказдилар.              Айни кунларда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида “Ёшлар ойлиги” доирасида турли хил тадбирлар, учрашувлар ва лойиҳалар ташкил этиб келинмоқда. Ёшлар ойлигида ўтказилган тадбирлар ёшлармизни маънавий-маърифий, жисмонан ва ақлан янада камол топишларига қаратилган…

👍 62 13🔥 8😁 7👏 6🎉 4🥰 3
Photo unavailableShow in Telegram
Xabaringiz bor, shahrimizda “30-iyun Yoshlar kuni” munosabati bilan birqancha sport turlari bo‘yicha musobaqalar tashqil etilmoqda. Shu munosabat bilan, 14 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar o‘rtasida sportning stol tennisi turi bo‘yicha “Buxoro viloyati Davlat soliq boshqarmasi boshlig‘i kubogi” ochiq turniri o‘tkaziladi. Shahrimizning sportsevar yoshlarini joriy yilning 30-iyun kuni soat 10:00da ushbu ochiq turnirda ishtirok etish uchun Buxoro viloyati Davlat soliq boshqarmasiga taklif qilamiz.
إظهار الكل...
👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
Бухоро вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) таркиби қандай? 2024-йилнинг январ-март ойлари якунларига кўра, Бухоро вилояти ЯҲМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 24,8 %, саноат – 23,5 %, қурилиш – 8,7 % ва хизматлар соҳаси – 43,0 % ни ташкил этди. Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
إظهار الكل...
🏆 2
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга эзгу тилакларимни изҳор этаман. Қадрли дўстлар! Бугун Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари,  ўзгариш ва янгиликларни кенг ёритиб бораётганингизга гувоҳмиз. Шу билан бирга муаммолар ва аҳолини қийнаб келаётган турли масалаларга бефарқ бўлмай, эътиборимиздан четда қолганларига диққатимизни қаратаётган ҳар бир қалам аҳлига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўзининг чуқур тажрибаси, ноёб истеъдоди ва маҳоратини намоён этган ҳолда,  халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, одамлар онгу-тафаккурини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилаётган соҳа вакилларининг кейинги фаолиятларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин! Қурбон Турсунов, Бухоро шаҳар ҳокими
إظهار الكل...
👍 6
02:29
Video unavailableShow in Telegram
Бухоро шаҳридаги "Истиқлол" маҳалласида энг намунали маҳаллага айланади Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
إظهار الكل...
633A3739_22.mp424.64 MB
💯 1
Бугунги кунда маҳаллалар ободлигини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, ҳар бир маҳаллани кўркам манзилга айлантириш асосий вазифалардан бири саналади. Бу борада вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, тегишли масъуллар томонидан ҳам амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Икки кун аввал вилоят ҳокимининг  Истиқлол маҳалласидаги ўрганишлари давомида ҳудудда ободонлаштириш ишларининг етарлича йўлга қўйилмагани танқид остига олинган эди. Ва масъулларга бундай ҳолатни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган эди. Берилган вазифалар ижроси бугун қай даражада таъминланмоқда?  Шу кунларда Истиқлол маҳалласи Турди Фароғий кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофи қаттик ва маиший чиқиндилардан тозаланиб, қаровсиз қолган ҳудудни обод гўшага айлантирилмоқда. Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан маҳалладаги бошқа мавжуд муаммолар ҳам  ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда “ободонлаштириш”, “кўкаламзорлаштириш”, “тозалик” сўзлари кундалик ҳаётий эҳтиёжимизга айланган. Бу хайрли ва эзгу ишлар мавсум танламайди. Зеро саранжом-саришта жойда қут-барака, файзу тароват бўлади. Кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари Бухоро шаҳридаги барча маҳаллаларда давом этади. Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
إظهار الكل...
👍 2💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
02:01
Video unavailableShow in Telegram
Бухорода 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Бухоро шаҳридаги “Рудизар” маросимлар уйида ташкил этилган байрам тадбирида оммавий ахборот воситалари ходимлари, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар, матбуот котиблари ва блогерлар иштирок этди.  Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
إظهار الكل...
DSCF0656__11.mp449.77 MB
👍 9👎 1😢 1
Бугун Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов,  вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов,  шаҳар секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари  ва тегишли масъуллар Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан танишди. Отабой Эшонов, Ҳамза, Иброҳим Мўминов, Садриддин Айний кўчаларида барпо этилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари якунига етай деб қолди. Айни кунларда сўнгги таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўрганишлар жараёнида шаҳар ҳокими ишларни тез ва сифатли якунлаш кераклигини қайд этди. Ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти ҳамда бошқа инфратузилма билан боғлиқ масалаларни тенг ҳал этиш лозимлигига эътибор қаратилди. Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
إظهار الكل...
👍 6 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.