cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Xorazm.uz

Xorazm viloyati hokimligining rasmiy sahifasi Sayt: www.xorazm.uz fb.com/xorazmviloyatihokimligi instagram.com/xorazmviloyatihokimligi Yagona ishonch raqami: (62) 223-00-54 Elektron pochta: [email protected] Manzil: Urganch shahri, Al-Xorazmiy ko‘chasi

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 641
المشتركون
-224 ساعات
-77 أيام
-34230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Талабалар фестивали -2024 13-17 май кунлари вилоятимизда илк бор  Талабалар фестивали”  ўтказилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу фестиваль доирасидаги тадбирларда вилоятимиз олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 40 минг нафардан зиёд талаба ёшлар иштирок этди. Ҳафталик  доирасида ўтказилган  китобхонлик, шеърият кечалари, турли интеллектуал беллашувлар, кўрик танловлар, спорт мусобақалари юзлаб янги иқтидор эгаларини кашф қилди. Фестивалнинг якуний тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, кўрик танловлар ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талаба ёшларни муносиб тақдирлади. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
إظهار الكل...
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хива туманидаги “KHIVA SILK FABRIC" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган "Ипак матосини бўяш" лойиҳаси билан танишди. 2018 йилда ташкил этилган ушбу корхонада дастлаб пилладан ип йигирилган бўлса, бугунги кунда ипакдан мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаш ва 150 минг метр ипак мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Янги ишга туширилиши мўлжалланган ипак матоларни бўяш лойиҳасининг умумий қиймати 15,1 млрд. сўмга тенг бўлиб, йилига 20 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Янги цехнинг ишга тушиши натижасида қўшимча 50 та иш ўрни яратиш ва маҳсулотни экспортга йўналтириш режалаштирилган. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
إظهار الكل...
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Хива шаҳридаги Шихлар маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги тажрибалар билан танишди, ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Маҳаллада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 1140 нафар бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз қизиқишларига қараб замонавий касбларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, маҳалладаги 16 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 14 нафарига субсидия, 2 нафарига 100 млн.сўмдан имтиёзли кредит ажратиш чоралари кўрилмоқда. Самимий мулоқот жараёнида кўплаб ёшларнинг IT соҳаси, тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар юзасидан таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди. Маҳалла аҳли учун тиббий кўрик ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди. Ярмаркада Хива шаҳридаги 52 та ташкилот 220 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 20 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш ва касбга ўқитиш бўйича йўлланмалар берилди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
إظهار الكل...
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч туманидаги "Каттабоғ", "Ҳидоят" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди. "Каттабоғ" маҳалласида 47 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган, ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган 74 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш орқали иш билан таъминланган. Ушбу маҳаллада яшовчи Ҳамид Аллаберганов 3 сотих томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, бодринг, сабзавот ва гул кўчатлари етиштиради. Унга мурожаати асосида инкубация ташкил қилиш учун субсидия ажратиладиган бўлди. Гулмира Ибрагимова ҳам томорқасида иссиқхона ташкил қилган. Бундан ташқари чорва, парранда боқади. Яқинда кредит олиб қўзиқорин етиштиришни ҳам йўлга қўйди. Эндиликда иссиқхонасини янада кенгайтириш ниятида. "Ҳидоят" маҳалласида яшовчи Расул Ҳошимов эса кичик ҳовузчада балиқ етиштириш билан шуғулланади. Мулоқот жараёнида маҳалланинг драйверларидан келиб чиқиб кооперация асосида маҳсулот етиштириш ва сотиш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими шунингдек, тумандаги "Тўмарис нур" фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур фермер хўжалигида 1300 бошга яқин қорамоллар парваришланиб, ички бозорга кунига 6-7 тонна сут маҳсулотлари етказиб берилади. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
ЭЪЛОН! ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун медиа-тур Жорий йилнинг 18 май куни соат 10:00да Хоразм вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилади. Медиа-турда барча хоҳловчи ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок қилишлари мумкин. Манзил: Хива шаҳар "Ичонқалъа" музей-қўриқхонаси. Телефон: (99) 969 03 10 Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ipoteka kreditiga Davlat subsidiyasini olishga ariza berish xizmati qayta ishga tushirildi 💰Fuqarolarimizga my.gov.uz portali orqali uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun subsidiya ajratishga doir xizmat yangi maqsadli koʻrsatkichlar asosida qayta ishga tushirilganini maʼlum qilamiz. 🏠 Endi siz Toshkent shahri, viloyatlar va Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻylab uy-joy sotib olishga ipoteka krediti uchun davlat subsidiyasini olishingiz mumkin. ❓ Subsidiya olish uchun qanday murojaat qilinadi? ⏺my.gov.uz portaliga kiring ⏺“Ipoteka kreditiga Davlat subsidiyasini olishga ariza berish” xizmatini tanlang ⏺Arizani toʻldiring 🔵 Yangi uy xarid qilish barchangizga nasib etsin! 🌐  my.gov.uz | egov.uz 🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot
إظهار الكل...
Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг саксон биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди. Сессия кун тартибига 2025 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилиши таклиф этилаётган лойиҳалар, вилоятда қурилиш соҳасидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, инвестицияларни жалб қилиш, 2023йил якуни ва 2024 йилнинг ўтган даврида пул-кредит сиёсати масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ва бошқа қатор шу куннинг муҳим масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди. Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات