ar
Feedback
𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ko’lanka…

إظهار المزيد
407
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-47 أيام
-1030 أيام
أرشيف المشاركات
Муваффақиятингдан фахрланма! Сен "муваффақият" деб билган нарса оддий бир таканинг кунлик иши бўлиши мумкин. 👉 @ilmoqli_gapl
Муваффақиятингдан фахрланма! Сен "муваффақият" деб билган нарса оддий бир таканинг кунлик иши бўлиши мумкин. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Кеча ишхонада ҳақиқатни қидиргандик, бугун иш қидиряпмиз... P.S.: Шунинг учун ҳар нимани қидиравермасдан, ишлаш керак! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

— Кел ўғлим. Қаршимга ўтир, сендан бир нима сўрамоқчиман. — Тайёрман, устоз. — Мавжудотлар нечага бўлинади? — 4 га бўлинади. — Менга хатодек туйиляпти, майли сана-чи, бўтам. — Ўсимликлар, ҳайвонлар, инсонлар ва болалар... — Болалар инсон эмасми, ўғлим? — Ҳақсиз, устоз. Адашмасам, мавжудотлар учга бўлинади. — Яхши, қани бошқатдан сана-чи, ўғлим. — Ўсимликлар, ҳайвонлар ва гўдакларга. — Ўғлим инсонларга нима бўлди? — Қалбини севги билан ёшартириб, яшай олгани болалигича қолади, қолгани эса ҳайвонга айланади, устоз... 👉🏻 @ilmoqli_gaplar📝 kanalini kuzatib boring ❗️

Сайлов участкасига бир қари отахон кириб келиб, рўйхатга олаётган масъулнинг олдига бориб сўради: - Кечирасиз, аёлимнинг ҳам
Сайлов участкасига бир қари отахон кириб келиб, рўйхатга олаётган масъулнинг олдига бориб сўради: - Кечирасиз, аёлимнинг ҳам овоз берган-бермаганини билиб берсангиз илтимос. - Ҳозир кўрамиз-да. Ҳа отахон, мана шу фамилия ва манзил. Аёлингиз овоз бериб кетипти. Нима, бирга яшамайсизларми? - Йўқ, гап шундаки, ўлганига 15 йил бўлди, лекин қисталақ ҳар сафар сайловда овоз бергани келади, бирон марта тутолмаяпман. © Abdulaziz Saidalikhanov 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

"Дадаси, мен ҳозир 5 дақиқада тайёр бўламан! Сиз унгача машинани ювиб, усталарни олиб келиб, уйни таъмирлаб, уйга янги жиҳозл
"Дадаси, мен ҳозир 5 дақиқада тайёр бўламан! Сиз унгача машинани ювиб, усталарни олиб келиб, уйни таъмирлаб, уйга янги жиҳозлар олиб келиб, катта ўғлингизнинг тўйини бошлаб туринг..." Эр ҳамон кутмоқда! P.S.: Муҳтарама аёллар, сал камроқ бўянинглар, илтимос! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#Кичик_ҳикоя Ойна ёнида ўтирган аёл ўрнидан туриб, қаергадир кетди, бир киши унинг жойини эгаллади. Аёл қайтгач, бояги киши "сизни тушиб қолди деб ўйлабман" деб узр сўради. Самолёт ҳамон парвозини давом эттирарди... © Ислом Абдулмажид Каналга ўтиш: 👉 @ilmoqli_gaplar

Бир куни бир подшоҳ қўлини кесиб олибди. Буни кўрган вазири "Алҳамдулиллаҳ" дебди. Вазирнинг бу сўзидан дарғазаб бўлган шоҳ уни зиндонга ташлашни буюрибди. Соқчилар вазирни олиб кетишаётганида яна "Алҳамдулиллаҳ" деди. Кунлардан бир кун шоҳ овга чиқиб, бир ёввойи қабиланинг қўлига асир тушиб қолибди. Уларнинг ўз маъбудларига ҳар йили бир бутун одамни сўйиб, қурбонлик қилишдай хурофот одатлари бор экан. Шоҳни ҳам қурбонлик қилишмоқчи бўлиб туришган экан, қарашса, қўли кесик экан. Шоҳнинг қурбонликка ярамаслигини билган ёввойилар уни қўйиб юборишибди. Шоҳ саройга келиб, қўли кесилганида нимага вазири "Алҳамдулиллаҳ" деганини сўради. Шунда вазир: - Мана, шоҳим, кўриниб трибдики, шу кесилган қўлингиз сабаб омон қолибсиз, шунинг учун ҳамд айтдим, - дебди. - Унда нега ўзинг зиндонбанд этилаётганингда ҳамд айтинг, - деб сўраса, вазир: - Агар зиндонбанд этилмаганимда, сиз билан овга чиққан бўлар эдим. Шунда икковимизни тутиб олишганида, менинг қўлим бутунлиги сабаб сиз қолиб, менинг бошимни олишарди. Билдимки, Роббим бундан яхшисини рўпара қилишини... P.S.: Мана, биродарлар, битта "Алҳамдулиллаҳ" калимаси билан икки одам тирик қолди. Шунинг учун Аллоҳнинг ҳар бир берганига ҳамд айтишимиз керак. Илло бизни яратган зотнинг ўзи биз учун нима яхшилигини ўзи яхши билади! Do'stlaringizga ham ulashing🤩 👉🏻 @ilmoqli_gaplar🔆

2 % инсонлар- тафаккур қилади,идрок этади, 3 % қисми- фикрларяпман деб ўйлайди. 95% одамлар эса фикрлашдан кўра ўлиб кетишни
2 % инсонлар- тафаккур қилади,идрок этади, 3 % қисми- фикрларяпман деб ўйлайди. 95% одамлар эса фикрлашдан кўра ўлиб кетишни маъқул кўради. © Бернард Шоу 👉🏻 @ilmoqli_gaplar🖇 kanalini kuzatib boring ❗️

ОНА, ЮРИНГ ҲАЖГА БОРАМИЗ! Меҳр қўйиб ёлғон дунёга, Қачонгача даврон сурамиз? Сажда қилиб Қодир Худога, Она, юринг ҲАЖГА борамиз! Зиммангизда рўзғор ташвиши, Шу ташвишни баҳам кўрамиз, Тугамайди бу дунё иши, Она, юринг ҲАЖГА борамиз. Гар Каъбани қилмасак тавоф, Маҳшар куни юзи қорамиз, Бу дунёда энг катта савоб, Она, юринг ҲАЖГА борамиз! Бир кун ўлим хақдир эй инсон, Қутулмоққа йўқдир чорамиз, Бормоқ керак хар бир мусулмон, Она, юринг ҲАЖГА борамиз! Қалбимизда иймон ўлмасин, Ҳолимизга шайтон кулмасин, Кўнглимизга армон бўлмасин, Она, юринг ҲАЖГА борамиз. Асраб сизни жондан зиёда, Бошга қўйиб борай пиёда, Армоним шу мени Дунёда, Ота, юринг ҲАЖГА борамиз, Она, юринг ҲАЖГА борамиз! Ҳамманинг ота-онаси ҳажга бориш насиб этсин! Яқинларингизни ЖУМА АЙЁМИ билан табриклаб қўйинг. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#Ривоят Нима деб ёзай? Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўти
#Ривоят Нима деб ёзай? Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, «Эй Абу Ҳурайра, уйимнинг эшигига нима деб ёзиб қўяй?» деб сўради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга: «Қуравер, барибир бузилади. Бола-чақа қил, барибир бир кун ажраласан. Мол-дунё тўпла, у барибир меросхўрларга қолади», деб ёзиб қўй», дедилар. "Солиҳлар гулшани"дан 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

To'rtta qizimni tarbiya qilib, yedirib, kiyintirib, avaylab gul kabi yetishtirvomman. Bir kun kelib bir begonaga berib yubori
To'rtta qizimni tarbiya qilib, yedirib, kiyintirib, avaylab gul kabi yetishtirvomman. Bir kun kelib bir begonaga berib yuborishim mani ko'p o'ylantiradi.... Otani mehri qiz farzandiga boshqacharoq bo'ladi.. Alloh qizlarimizni jahannamdan "satr" qilsin.. Ya axiy!! Ayollar haqida mavzu qilayotganingda tilinga ehtiyot bo'l. Otasi 18-20 yil umrini ketkazib borini berib katta qilgan. Qiz farzandi bor g'ururli otalarni g'ashiga tegma. O'ynashib gapirsang ham o'ylashib gapir.. Otalar bor kerak bo'lsa tilingni kesib oladigan.. P.s Ayolizga sabrli bo'lin... 👉🏻 @ilmoqli_gaplar🔆 kanalini kuzatib boring ❗️

Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади. Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришин
Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади. Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришингизни кутади. Сиз индаманг. Қудуқдек чуқур бўлинг. Ютасиз. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

УЗУК СОТУВЧИ (ҳаётий воқеа) Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик. – 1400 жунайҳ, – деди. Бир оз нархини тушириб беришини илтимос қилдик. – Қаерликсизлар? – деди. – Ўзбекистонлик, нарҳини, Бухорий юртидан, – дедик. – Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз, – деди. Бизга ёқиб кетди. – Яна қандай олимлар бўлган? – деб сўради. – Имом Термизий, – дедик. – МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми? – деди бири ишонқирамай. – Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган, – дедик. – Яна ким? – Имом Замахшарий, – дедик. Сотувчи “МашаАллооооҳ” деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин: – Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди, – деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: “Шундан икки дона беринг…” Мен уялиб кетдим. “Майли, бераман” деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. “Ҳа, намоз ўқийсизларми?” деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди… Бир оз сукутдан кейин “Жумъа намозига чиқиб турамиз” деди кимдир. “Бошқа намозларничи?” деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина “Йўқ” дея олдик. Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан “Майли, мен мусулмонман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!” – деди… P.S.: Дарҳақиқат, бугун биз бенамозликдан қўрқмайдиган, ҳаромдан ҳаё қилмайдиган уммат бўлдик. Бизнинг ҳеч бир уламомизни тилга олишга ҳаққимиз йўқ!!! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши аёвсиз кураш кетмоқда... 🤭🎯 👉🏻 @ilmoqli_gaplar❗️kanalini kuzatib boring 🔆
Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши аёвсиз кураш кетмоқда... 🤭🎯 👉🏻 @ilmoqli_gaplar❗️kanalini kuzatib boring 🔆

Роналдиньо: «Болалик вақтимда футболга энди қатнашиб юрган вақтларимда отам менга тўпни оёқ яланг ўйнаш лозимлигини, шундай қ
Роналдиньо: «Болалик вақтимда футболга энди қатнашиб юрган вақтларимда отам менга тўпни оёқ яланг ўйнаш лозимлигини, шундай қилсам оёқларим тўпни яхши ҳис қилишини айтган. Шунда мен отамга тўп билан муомила қилишни хеч ким уддалай олмайдиган даражада тушунишга вада бердим. Аслида эса ўша вақтлар отамни менга крассовка олиб беришга пули йўқ эди. Орадан йиллар ўтди. Мен биринчи "Олтин тўп" ни қўлга киритганимда хурсандлигимдан йиғламадим. Ёнимда отам йўқлиги алами кўз ёшлари эди ... 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Ичмайдиган, чекмайдиган, ёлғон гапирмайдиган, бегона аёлларга қарамайдиган, хотинининг чизган чизиғидан чиқмайдиган эркакни к
Ичмайдиган, чекмайдиган, ёлғон гапирмайдиган, бегона аёлларга қарамайдиган, хотинининг чизган чизиғидан чиқмайдиган эркакни кутяпган экан.... ПС. Жиддийлашманг, илтимос буларни барчаси сарказм. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Дунёда ҳеч қачон ўзгармайдиган ва сотилмайдиган ягона нарса бу она меҳридир. Қолган барчасини ўз нархи бор ва вазиятга қараб
Дунёда ҳеч қачон ўзгармайдиган ва сотилмайдиган ягона нарса бу она меҳридир. Қолган барчасини ўз нархи бор ва вазиятга қараб ўзгаради. 👉🏻 @ilmoqli_gaplar kanalini kuzatib boring ❗️

MashaAlloh naqadar go‘zal voqea. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Мени лол қолдирган таклиф! Машҳур, жуда омадли бир табибнинг учта хотини бор экан. Кунларнинг бирида ундан бир бемор аёл сўра
Мени лол қолдирган таклиф! Машҳур, жуда омадли бир табибнинг учта хотини бор экан. Кунларнинг бирида ундан бир бемор аёл сўради: "Сиз маданиятли, таниқли ва ҳаким кишисиз, лекин нима учун учта хотинингиз бор?" Табиб унга шундaй жавоб берибди: "Биринчи аёлим амакимнинг қизи, уни отамнинг ҳурмати учун олдим. Иккинчиси тоғамнинг қизи, уни онамнинг ҳурмати учун олдим. Учинчисини ўзим танладим ва яхши кўриб қолдим, шунинг учун уни ўзимни ҳурматим учун олдим." Бемор аёл уни диққат билан эшитгандан кейин, маданиятли ва келишган табибга айтди: "Тўртинчиси ҳақида нима дейсиз? Аллоҳнинг ҳурмати учун мени олинг!" P.S.: Ҳа, ҳурматли эркаклар, ёқиб кетдими!? Аллоҳнинг ҳурмати учун беш маҳал намозга нима дейсиз!? Уяте, уят!!! 👉🏻 @ilmoqli_gaplar🔆 kanalini kuzatib boring ❗️

Бир куни 3-4 та йигит биттасини тўдалашиб уришаётган экан. Буни кўриб қолган ёши улуғ бир отахон: - Ҳай-ҳай, шу марднинг ишимии!? Биттага шунчанг чиқасанми, номардлар!? - дебди жаҳл билан. - Э отахон, сиз аралашманг, бунинг кимлигини билмайсиз, - дебди йигитлардан бири. - Хўп, ким экан бу? - сўрабди отахон. - Бу ўртоқлар гуруҳида хабарларни ўқиб, жавоб ёзмайдиган бола. - Унақада оч биқинига солмасанг, гуноҳ бўлади. Сол, оч биқинига сол, - деб отахон ҳам қўшилиб уриб кетибди... P.S.: Гуруҳларда анчадан буён ёзмай қўйганларга юборамиз))) 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!