408
المشتركون
+124 ساعات
-47 أيام
-830 أيام
أرشيف المشاركات
408
- Юзлаб аёллар орасида: "Сиз қандай совундан фойдаланасиз?" деган сўровнома ўтказдим.
-Хўш Дима сўровнома натижалари қандай бўлди?
-Аёлларнинг ҳаммаси "Хаммомдан йўқол, уятсиз!" деб бақиришди. 😂😂
© Дима Қаюм
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Ҳаёт ҳақиқати...
Бу суратларга бир қарашда сиз кучук, мушук ва қуённи кўришингиз мумкин. Лекин уларнинг ҳар бирини катталаштириб - яқиндан кўрсангиз, фотографнинг маҳоратига қойил қолмай илож йўқ.
Ҳаётда ҳам шундай. Инсонларнинг турмушига яқиндан назар ташламасдан, уларнинг аслида ким эканлигини англолмайсиз.
Хулоса қилишга шошилманг!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш408
Ушбу жонзот на ижарага, на электр энергияга, на сув ва на интернетга пул тўлайди. Ўзида пампериси-ю кийиб олган пайпоқларига ҳам пули йўқ. Шундай бўлсада, у кўраёткан каналдан бошқасига олиш мумкин эмас... 😆
Сизларда хам борми бу жонзот
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Жаррохлик бўлимида:
- Миёв...
- Пишт!
- Ми-ё-вв!
- Пишт йўқол!
- Ми-ёвв!
- Ма, ол, тиқилиб ўл!
© Дима Қаюм
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Амалдор чекка қишлоққа сайёр қабулга борибди. "Қандай эҳтиёж, муаммоларингиз бўлса, ҳукуматимиз ҳал қилиб беради", дебди.
"Бизда иккита катта муаммо бор", дебди қишлоқ оқсоқоли.
"Аввало, бизда шифохона бору, шифокор йўқ".
Амалдор шартта мобил телефонидан қўнғироқ қилиб, 1-2 дақиқа гаплашибди.
"Бу масалани гаплашиб ҳал қилдим. Шифокор эртагаёқ шу ерда бўлади. Энди иккинчи эҳтиёжингизни айтинг-чи?"
- "Қишлоғимизда мобил алоқа мутлақо ишламайди".😂
© Бобур Ниёзов
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Сен 1 соат вақтингни сарфлаб, 500 та одамни алламбало гуруҳга қўшдинг ва 50 минг сўм ишладинг. Бу ўтган вақт ичида Джефф Безос - 4,5 млн $, Билл Гейтс - 1,37 млн $, Уоррен Баффет - 958,9 минг $ ишлаб топди.
Бошқа гапим йўқ!
©️ Девонайи Ҳақгўй
Ҳар хил гуруҳларга одамларни қўшиб қўядиганларга юборамиз!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Жаҳли чиққан эр қайнонасига СМС хат юборибди.
- Сизнинг ,,Товарингиз" (Қизингиз) жонимга тегди :
Овқатни яхши пиширмиди.
Кир ювмиди.
Эрталаб 10 гача ухлиди.
Олиб кетинг керемас.
Тошкентли уддабурон қайнона жавоб ёзибди :
- Товар сотилган.
- Ёрлиқ йиртилган.
- Завод ёпилган.
- Ишлаб чиқарувчи жавобгар
эмас.
Ва энг муҳими👇
Давоми каналда кнопка остида
📌Илмоқли гаплар канали 👇
👉@ilmoqli_gaplar
408
“Ҳаётимда 3 та аёл бор улар: онам, хотиним ва қизим”, деб интервью берган қўшиқчининг телефонига бувисидан хабар келибди: “Пенсия пулимга олиб берган совғаларим тешиб чиқсин!”
P.S.: Бувиси борлар, бувингизни унутиб қўйманг!
© Психомотив
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Кўпчилик, ЙПХ ходимларига нимага жезл (таёқча) кераклигини билмайди. Биз бунинг сабабини топдик...
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
- Эшитдингми, хотин, Сўтақўзи хотинини хиёнат қилгани учун чопиб ташлабди.
- Вой, яхшиям унга тегмай, сизга текканим-а, дадаси?
P.S.: Хиёнатдан ўзи асрасин!
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш408
Ҳимолай бургутларидан. Душманини қўрқитиш учун қалбаки кўз билан ўқраяр экан. Яхшилаб тикилинг, асл кўзини топасиз.
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш
408
Бир куни сайёҳлар тимсоҳлар сайрига боришибди. Улар тимсоҳларни томоша қилиб махсус қайиқда сузиб борар экан, ҳалиги тимсоҳхонанинг эгаси қирғоқдан туриб бақирибди:
– Ким ўзини сувга ташласа ва менинг олдимгача тирик сузиб кела олса, 1 миллион доллар бераман.
Ҳамма жим. Ҳеч ким ташламасмиш. Шунда бирдан бир эркак сувда пайдо бўлибди, мўжизани қарангки, тимсоҳлар унга ташланмабди, у ҳам қирғоққача сузиб борибди.
Ҳалиги хўжайин бояги эркакнинг мардлигига қойил қолиб, айтилган пулни берибди. Мукофот пулини олган эр-хотин хурсанд бўлиб меҳмонхонага келишибди. Шунда ҳалиги эркак:
– Ўлай агар, сувга мен сакраганим йўқ, мени кимдир орқамдан итариб юборди, – дебди.
Хотини эса:
– Ўша мен эдим, азизим, – дебди.
P.S.: Ҳурматли эркаклар, ҳар қандай муваффақиятимиз ортида аёлларимиз туради. Шундоқ экан, уларни қадрлайлик!!!
Кимга юборишни ўзингиз биласиз! 😉
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!408
#Табассум
- Дадаси, компютер ёнмаяпти.
- Оббо, нима қилгандинг?
- Ҳеч нима қилмадим, ўзи ёнмаяпти.
- Яхши... Телефонни қўймай клавиатурадан Alt+Ctrl+Delete кнопкаларини босчи.
- Хўп, ҳозир. Гугуртни олволай.
-Гугуртни нима қиласан?
- Шамни ёқай. Бир соатдан бери ток йўқ.
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш
408
#латифанинг_ёмони
Қадим замонда подшоҳлардан бирининг саройи олдида норози бўлган халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.
Подшоҳ аъёнларидан сўрабди:
— Ташқарида нима бўляпти?
— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, — дебди аъёнлар.
Подшоҳ:
— Нега улар “Бўлди бас!”, “Етар!”, “Ортиб кетди” деб бақиришяпти, — деса, аъёнлари:
— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, — дебди.
Хурсанд бўлиб кетган подшоҳ:
— Унақада ҳамма солиқларнинг нархини ошириб юборинглар, — деган экан.
© Нишондаги гаплар
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
408
Олимлар коронавируснинг энг оғир штамини аниқлашибди. Бунинг симптонлари қачонки хотининг сендан телефонингни текшириш учун олган вақтда пайдо бўлар экан:
- Нафас олишнинг оғирлашиши;
- Кўкрак қафасидаги оғриқ;
- Совуқ тер;
- Бош оғриғи;
- Кучсизлик.
У "Бу кимнинг номери?" деб сўраганида эса, сенда қуруқ йўтал ҳуруж қилиб қолади...
P.S.:
Шунинг учун, ҳурматли эркаклар, телефон доим тоза турсин ва бу ҳақида бошқаларни ҳам огоҳлантириб қўйинг!
©Нишондаги гаплар
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!408
Mенделеев даврий жадвалига янги кимёвий элемент қўшилди.
Элемент номи: Аёл.
Коди: Fm.
Оғирлиги: яшашдан умидингиз бўлса, сўрамаганингиз маъқул!
Физикавий хоссаси: кутилмаган пайт қайнаб кетади, ўйламаган вақтингизда музлаши мумкин. Юқори даражада портлаш хусусиятига ҳам эга.
Кимёвий хоссаси: пул, олтин, кумуш, платина ва ҳакозолар билан ёлғиз қолдириб бўлмайди. Тез реакцияга киришиб кетади.
Камчилиги: жуда ишонувчан.
Кўп учрайдиган жойлар: кўзгуни олдида, телефонни олдида ва бозорда.
Қўшимча маълумот: очилмаган қирралари кўп.
Яшаш муддати: қўрқманг, эркакларникидан кўп.
P.S.: Аёлларимиз доимо биз учун қимматбаҳо элемент бўлиб юришсин!
© Нишондаги гаплар
👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
