Sof tib
الذهاب إلى القناة على Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
إظهار المزيد433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
433
"SOF TIB" Shifo sovunlari
Qo‘l mehnati va 100%Tabiiy
☎️Ma'lumot uchun tel: 93 2626666
🏥Yoki shahar Dorixonalaridan so‘rang
BATAFSIL👇
https://telegra.ph/Sof-Tib-01-22
433
"Соф Тиб" маҳсулотлари қай жиҳатлари билан сизга маъқул?
Биз санаб ўтамиз, сиз қабул қилганларингизни ҳисобга оласиз, камчиликлари бўлса, тўлдирасиз.
-Аввало, маҳсулотларимизни ҳалол ҳом-ашёлардан ишлаб чиқарамиз ва сизга ҲАЛОЛ ҳолатида етказамиз.
-Бирорта маҳсулотимизга ҲАЙВОН ЁҒИ АРАЛАШТИРМАЙМИЗ.
-Биз кимёвий воситалардан ДОИМ УЗОҚДАМИЗ.
-Маҳсулотларимиз табиий бўлиши учун ҳатто ранг қўшмаймиз, бўлса-борича ТАБИИЙ бўлишига ҳаракат қиламиз.
-Маҳсулотларимиз сизга янада манфаатлироқ бўлиши учун ҳеч бирини қаттиқ қиздирмай, ИЛИҚЛИК БИЛАН, авайлаган ҳолда ишлаб чиқарамиз.
-Маҳсулотимизни қалбаки зийнатлаш, ёрқин ранг бериш учун ҳатто КИМЁВИЙ ПАРДОЗ ҲАМ БЕРМАЙМИЗ.
-Тиббий манфаатлари янада кўпроқ бўлиши учун биз фақат ҚЎЛ МEҲНАТИдан фойдаланамиз.
-Кўнглингиз равшан, димоғингиз чоғ, кайфиятингиз аъло бўлиши учун энг ёқимли ТАБИИЙ ИФОРЛАРДАНдан қўлланамиз.
-Биз фақат даромаддан кўра, ундан ИНСОН МАНФААТИ УСТУН деб биламиз. Иккиси бир бўлсагина, дунё ҳам, охират ҳам обод деб умид қиламиз.
-Бизнинг шиор: "БИЗ СИЗНИ СОФ ТАБОБАТГА ЧАҚИРАМИЗ".
-Қўлингизни беринг, БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ.
Камоли эҳтиром билан
"Соф ТИБ" жамоаси.
"Sof Tib" mahsulotlari qay jihatlari bilan sizga ma’qul?
Biz sanab o‘tamiz, siz qabul qilganlaringizni hisobga olasiz, kamchiliklari bo‘lsa, to‘ldirasiz.
-Avvalo, mahsulotlarimizni halol hom-ashyolardan ishlab chiqaramiz va sizga HALOL holatida yetkazamiz.
-Birorta mahsulotimizga HAYVON YOG‘I ARALASHTIRMAYMIZ.
-Biz kimyoviy vositalardan DOIM UZOQDAMIZ.
-Mahsulotlarimiz tabiiy bo‘lishi uchun hatto rang qo‘shmaymiz, bo‘lsa-boricha TABIIY bo‘lishiga harakat qilamiz.
-Mahsulotlarimiz sizga yanada manfaatliroq bo‘lishi uchun hech birini qattiq qizdirmay, ILIQLIK BILAN, avaylagan holda ishlab chiqaramiz.
-Mahsulotimizni qalbaki ziynatlash, yorqin rang berish uchun hatto KIMYОVIY PARDOZ HAM BERMAYMIZ.
-Tibbiy manfaatlari yanada ko‘proq bo‘lishi uchun biz faqat QO‘L MEHNATIdan foydalanamiz.
-Ko‘nglingiz ravshan, dimog‘ingiz chog‘, kayfiyatingiz a’lo bo‘lishi uchun eng yoqimli TABIIY IFORLARDANdan qo‘llanamiz.
-Biz faqat daromaddan ko‘ra, undan INSON MANFAATI USTUN deb bilamiz. Ikkisi bir bo‘lsagina, dunyo ham, oxirat ham obod deb umid qilamiz.
-Bizning shior: "BIZ SIZNI SOF TABOBATGA ChAQIRAMIZ".
-Qo‘lingizni bering, BIZ SIZ BILAN BIRGAMIZ.
Kamoli ehtirom bilan
"Sof TIB" jamoasi.
https://t.me/softabobat
433
#Шарқ_табобати
Қуруқ йўтал давосида халқ табобати
Халқ табобатига таяниб қуруқ йўталдан халос бўлиш мумкин, бу муолажалар анча самарали. Одатда ингаляция, компресс ва дамламаларни ичга қабул қилиш мумкин.
Қуруқ йўталда ингаляция
Йўталдан халос бўлиш учун илиқ, нам, ёғли ва буғли ингаляция ўтказилади. Ингаляция ёрдамида дори препаратларини ҳам бронхларга тўғридан-тўғри юбориш мумкин.
Ингаляция қилиш учун қуйидаги доривор ўсимликлардан фойдаланилади:
- Ромашка;
- Эвкалипт;
- Мята (ялпиз);
- Зверобой;
- Шалфей.
Бу воситаларнинг барчаси яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва антисептик таъсирга эга. Ингаляция ўтказиш жуда осон – юқорида келтириб ўтилган ўсимликлардан дамлама тайёрланади ва бирор-бир идишга солинади, оғиз билан нафас олган ҳолда дамламадан чиқаётган буғ ютилади ва бурун билан чиқарилади. Муолажа 20 дақиқадан ошмаслиги керак.
Доривор ўсимликлар ёрдамида ингаляция қилиш ва муолажанинг самарасини ошириш учун эфир мойларидан қўшиш мумкин (сосна, эвкалипт, облепиха мойи).
Дамламалар
Доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламаларни ичга қабул қилишга тайёрлаш жуда осон.
Илиқ сутга асал қўшинг. Бундай мазали ва йўталда фойдали бўлган аралашма болалар учун ҳам катталар учун ҳам қўлласа бўлади. Албатта, бунда беморда асал ёки сутга бўлган аллергик реаксиялар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Сут ва асалли дамламага 1 чой қошиқ ўсимлик мойидан қўшиш ҳам муолажа самарасини оширади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Юракка қувват берувчи воситалар
1. Сабзавотлар
Картошкани буғда пишириб, пюре тайёрлаб, 50-100 гр сариғёғ қўшиб бир боғ кашничдан тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилиш мумкин.
2. Мевалар
Мевалардан ўрик ва хурмо чегараланмаган миқдорда истеъмол қилиниши мумкин. Ўрик қоқисидан шарбат тайёрлаб истеъмол қилиш хам бирдек фойдали.
3. Қора кишмиш
Кунига 70 - 100 гр қора кишмиш истеъмол қилиб юриш тавсия этилади.
4. Дуккаклилар
Дуккаклилардан мош, ловия, нўхат, гуруч, маккажўхори истеъмолини тавсия қилинади.
5. Полиз маҳсулотлар
Қовунни хам кўп кўп истеъмол қилиш мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходималари Салмодан ривоят қилинади:
«Ким бошидаги хасталикдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилса, «Қон олдир», дер эдилар. Ким оёқлари оғриганидан шикоят қилса, «Хина қўй», дер эдилар».
Шарҳ: Бу ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходималари Салмо ўзлари гувоҳ бўлган нарсанинг хабарини бермоқдалар. Бу ишлар ўша давр ҳолатидан келиб чиқиб, мавжуд шароитларни ҳисобга олиб айтилган. Бу ҳадисдан ҳар қандай бош оғриғига қон олдириш, ҳар қандай оёқ оғриғига хина қўйиш даво экан, деган хулоса келиб чиқмайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#соф_ҳикмат
Инсон учун биринчи бахт - унинг соғлигидир, иккинчиси гўзалликдир.
© Платон
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#фатволар
Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар
Ўлим тўшагида ётган оғир беморнинг жони узиладиган пайтда солиҳ ва улуғ одамлар ҳозир бўлиб туриши фойдадан холи эмас. Унинг ёнида Ёсин сураси бардавом ўқиб турилиши мустаҳаб амаллардандир. Бемор атрофида хушбўй нарсалар муаттар ҳид таратиб туриши ҳам айни кўнгилдагидек ҳолдир.
«Оламгирия», «Муня», «Зоҳидий».
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдалик ҳолларида ўзларидаги шақиқа туфайли (бошларининг бир томонидаги оғриқ) бошларидан қон олдирдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Қон олиш жойи ва замони
Бизда қон олиш деб аталадиган истилоҳ арабларда иккига бўлинади.
Биринчиси, «ҳижома» деб аталиб, бошдан қон олишни англатади.
Иккинчиси, «фасд» деб аталиб, жисмнинг бошдан бошқа қисмидан қон олишни англатади.
Иссиқ ўлкаларда, жумладан, Арабистонда бошдан қон олиш фойдали бўлгани учун «ҳижома» истилоҳи машҳур бўлиб кетган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Эндиликда, махсулотларимизни "Ўрикзор" савдо бозорининг 3-Озиқ-овқат растаси, 106-дўкондан ҳам харид қилишингиз мумкин.
Телефон орқали боғланиш:
+99 897 343 35 34 - Мўминхўжа
+99 897 734 35 34 - Қаюмхўжа
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Касалликларга тилга қараб ташхис қўйишни биласизми?
Шарқда кенг қўлланиладиган тилга қараб касалликка ташхис қўйиш – касални кўриш ва умумий ташхис қўйишдан асосий босқичларидан биридир. Ташхис қўйишни бу тури организмда кечаётган жараёнларни турли касалликларни юзага келаётгани ва ривожланиш босқичларини билиб олиш имкониятини беради.
Тил – бизнинг сиҳат-саломатлингизни кўрсатгичи. Бу ҳақда Шарқда доимо жуда яхши билишган ва ўша заминда ташхисни ўзгача ва анча самарали тури – касалликни тилга қараб ташхис қўйиш пайдо бўлган. Шарқ табобатида тил юрак билан боғланган деб саналади. Бу ерда нафақат тилни юрак билан жисмонан боғлиқлиги назарда тутилади, балки бизни сўзларимиз, нутқимиз ҳам юракдаги муаммолардан дарак беради. Аммо бизни организм бу ягона – яҳлит бўлиб, юракни ҳолати бошқа органларга ҳам таъсирини ўтказади. Ваҳоланки танамизнинг турли органларини ҳолати тилимизни тегишли қисмларида ўз аксини намоён этади. Шунга мувофиқ, тилимизни ўша участкаларидаги ўзгаришлар, жумладан ранг ўзгариши ёки ортиқча сезгирлик пайдо бўлиши бизга тегишли органларда энергияни дисбаланси ва бузилишдан хабар беради.
Қадимий Хитой табобатига асосан, тил – танамизни юқори қисмига тегишли бўлиб ўпка ва юракни ҳолатларини акс эттиради, тилни ён томонлари жигаримиз ва ўт пуфаги соғлиғи ҳақида “гапиради”, тилни бели эса ошқозон ва талоқни ҳолатини билдирса, тилни томири буйракларимизни аҳволидан дарак беради.
Кўп ҳолларда касалликни бирламчи аломатлари айнан тил ҳолатида кўринади (ранг ўзгаргани, қараш, қизаришлар ва ҳоказо) шунинг учун касалликка тилга қараб ташхис қўйиш пайтида биринчи навбатда тилни катталиги, формаси ва рангига эътибор берилади. Шарқ табобатига кўра шамол энергияси дисбалансида тил қизил рангда, қуруқ ва дағал, чеккаларида майда чуқурликлар мавжуд бўлади. Шиллик (бекен) энергияси бузулишида, тил усти текис ва нурсиз, бир оз шишган, нам ва ёпишқоқ, оқ – кулранг қарашга эга.
Сафро (трипа) энергияси дисбалансида ҳам тил кўриниши ўзгаради, яъни унда оқ – сариқ қараш пайдо бўлади, оғиз бўшлиғида ачиққимтир таъм пайдо бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Ассалому алайкум устоз. Яхшимисиз, ишларингиз яхшими? Чарчамай юрибсизми? Cовунларингизни барини ишлатиб кўрдик. Синглим, онам, қайнонам ва бошқаларга ҳам улашдим. Барчалари бу совунлардан қониқиш ҳосил қилишди. Ўзим шоколадлигини, қизим сутлигини ишлатдик. Қизимни юзида тошмалар бор эди, ҳозир анча тоза. 1 кунда совун таъсири сезилди. Ишларингизга омад. Аллоҳ барака берсин. Саломат бўлинг устоз.
Bekhzod Abdurakhmanov
433
#Биласизми?
- Одам танасининг энг мустахкам элементларидан бири бу соч толаси хисобланади. Битта соч толаси 3 кг гача юкни кўтара олади.
- Агар Сиз малла сочли бўлсангиз бритвага кўп пул сарфлашингизга тўғри келади. Негаки айнан малла одамларнинг соқоли қорасочларникига нисбатан тезроқ ўсади.
- Аёллар эркакларга нисбатан кўзларини 2 баробар кўпроқ юмиб очади.
- Одам ошқозони шиллиқ қавати хар 2 хафтада қайтадан янгиланиб туради. Бу холат ошқозонни ўз шираси таъсирида емирилишидан сақлайди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беморларингизни таомга мажбур қилмангиз. Чунки Аллоҳ уларни едириб, ичириб турур», дедилар».
Имом Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#фатволар
Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар
Ўлими яқинлиги билинган оғир беморни, ўнг томони билан юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Бу суннатдир. Осмонга қаратиб ётқизиб, боши остига ёстиқ қўйиб, тиззалари кўтариб қўйилса ҳам, жоиздир. Лекин бу икки хил ётқизишда беморга ноқулайлик туғиладиган бўлса, ўз ҳолича қолдирилади.
Ўлими яқинлашганининг белгилари – оёқлари бўшашганидан тиззасини кўтариб ётолмаслиги, бурнининг эгри шаклга кириши, юзининг ранги ўчиб, терисининг бўшашиши ва ҳоказо. Шу каби аломатлар пайдо бўлиши билан унга Шаҳодат калимаси талқин этилади. Яъни, унга эшиттириб, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» калималари ўқиб турилади. Бу мустаҳаб амаллардандир. Лекин беморга «Айт!» деб қисталмайди. Агар бир марта бўлса ҳам айтса, ёки ғарғара қила бошласа, талқин тўхтатилади.
«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя», «Жавҳара».
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга табиб юбордилар. Бас, у унинг томирини кесиб туриб, кейин қиздирилган нарса босди».
Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан тиб ишлари билан фақат табиблик илмини ўзлаштирган шахс шуғулланиши кераклиги келиб чиқади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
1. Кундузги овқат – тушликдан сўнг бор йўғи 26 дакиқа мудраб олиш иш фаолиятини 34% га, зийракликни эса 54% га оширар экан
2. Янги туғилган болаларда катталарга нисбатан суяклари сони кўп бўлади. Кейинчалик айрим суякларнинг бир-бири билан қўшилиб кетиши кузатилади. Шундай суяклар хам борки улар чақалоқларда кузатилмайди. Бу тизза қопқоғи бўлиб, у 2-6 ёшга келиб шаклланади.
3. Одамзоднинг кўзи туғилгандан то хаётини охирига қадар бир хил ўлчамда бўлади. Қулоқ ва бурунларимиз эса ўсишдан хеч қачон тўхтамайди.
4. Айрим инсонлар қулоқлари билан харакат қила олади. Аммо уларнинг фақат учдан биригина битта қулоғини қимирлата олади.
5. Стоматологлар тишларингизни эхтиёт қилинг дейиши бежиз эмас. Негаки одам танасида фақат тишларгина ўз-ўзини тиклаш хусусиятидан махрум бўлган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Беморлик, маййит ва дафнга доир "Фатавои Оламгирийя" ва бошқа кўплаб фатво китобларида келган фатволарни эълон қилиб бормоқчимиз, иншааллоҳ фойдали бўлади, деган умиддамиз.
Янги маълумотларни #фатволар хештеги билан осонгина топишингиз мумкин.
