ar
Feedback
Sof tib

Sof tib

الذهاب إلى القناة على Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

إظهار المزيد
433
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
МАКТУБ Ҳамкор сотувчиларимиздан мактуб келибди, сиз билан бўлишгим келди. Бир танишимиз "бошга суртса йиғлатадиган ёғингиздан
МАКТУБ Ҳамкор сотувчиларимиздан мактуб келибди, сиз билан бўлишгим келди. Бир танишимиз "бошга суртса йиғлатадиган ёғингиздан беринг" деди. "Бизда ундай ёғ йўқ" деб жавоб қилдим, "укамнинг бошида туки ҳам йўқ эди, бўлмаган ҳам! Қилмаган дориси қолмаганди. Бир ярим ой қора саримсоқли зайтун ёғингиздан суртиб, сочи чиқишини кутавериб зерикиб, суртмай қўйганди. Кеча менга бошидаги попукдай чиқаётган сочларини кўрсатиб, суюнганидан йиғлаб юборди. Шунга атайин шу ёғдан яна олгани келдим" деди. Ажабо! Ўша ёғни сотиб олаётганда укасининг ялтираган бошидан соч чиқишини тасаввур қилолмай, "майли, кўнгли ўксимасин деб оляпман, бари бир чиқмайди" деганди, бугун ўзлари бунинг гувоҳи бўлиб, ҳайратланишяпти. Айтаман-ки, укангизнинг бошидан сочи чиқмаганда ҳам яна бир эътиборли томони шуки-бу табиий дори, ҳеч қандай зиёни йўқ!!!

"Соф Тиб" маҳсулотларининг савдоси учун Наманганда алоҳида дўкон очиш вақти келди деб, умид қиламиз. Ҳурматли ҳамшаҳарлар, ма
"Соф Тиб" маҳсулотларининг савдоси учун Наманганда алоҳида дўкон очиш вақти келди деб, умид қиламиз. Ҳурматли ҳамшаҳарлар, маслаҳатингиз, тавсиянгиз керак, қаердан очсак бўлади? Тавсияларингизни @tuccar да кутамиз.

Муҳаммад Темур Аъзам: Икки ҳафталик муолажа таъсири. Икки ҳафта олдин сочим тўкила бошлаганини айтишди. Ихлос билан саримсоқл
Муҳаммад Темур Аъзам: Икки ҳафталик муолажа таъсири. Икки ҳафта олдин сочим тўкила бошлаганини айтишди. Ихлос билан саримсоқли Соф совуни ва мойидан ишлата бошладим. Шунингдек, Usma деб номланган лосьондан ҳам фойдаландим. Икки ҳафтада эришилган натижани кўриб турибсиз. Агар сочингиз тўкила бошлаган бўлса ва бу сизга ёқмаса, тўхтатишга сабабларини қилиб кўринг. Натижа бўлади, инша Аллоҳ. Соф маҳсулотларини олиш учун кимга мурожаат қилишни биласизлар: http://T.me/sof_tibb http://T.me/Softib_softabobat

"Соф Тиб" дан НИМ ТАБАССУМ ЭШИТИШИМЧА... Қадим замонда бир савдогар бор экан. Қайси юртга борадиган бўлса, олдин у ерни суриштириб, нима бор-йўқлигини билиб, кейин бораркан... Бир юртга борадиган бўлибди, "у ерда пиёз йўқ" дейишибди. Тўртта катта-катта қанор қопга пиёздан жойлаб, йўлга тушибди. Бир неча кунда етиб борибди. Ҳамма "бу нима?" деб ҳайронмиш. Узоқни кўзлаган савдогар "Бу Подшоҳга ҳадя" дебди. Дарров аъёнлар етиб келиб, саройга олиб кетибди. "Бу нима?" дебди Шоҳ. "Бу-ҳам таомга лаззат беради, ҳам қувват. Барча дардга даво, мендан Сизга ҳадя, Жаноби Олийлари" дебди. Уни табиблар еб, текшириб кўрибди, "тасанно" дебди. Шоҳ вазири билан "Ҳадяси баробарида нима қайтарайлик?" деб маслаҳаташибди. Вазир "Энг яхши муқобил олтин" дебди. Шундай қилиб савдогарнинг тўртта хуржунини олтинга тўлдириб беришибди... Бир неча йил ўтибди. Олтинларнинг таги кўринибди. Савдогар яна ўша юртни қўмсабди. Улар пиёзидан экиб, кўпайтириб олганларини эшитибди. "Энди нима олиб борсамикин?" деб ўйлабди. Ақлига бу сафар саримсоқ келибди. Ўша тўртта қопини олиб, саримсоқ юклабди. Юртга кириб бориши билан уни таниб шоҳнинг олдига олиб боришибди. "Не келтирдинг?" дебди Шоҳ. "Бу сафарги ҳадям олдингидан-да аъло, ҳамма дардга даво" дебди. Яна кўришибди. Табиблар "Айтганидай, тасанно" дейишибди... Маслаҳатчилар яна йиғилибди. Шоҳ "Ўтган сафар пиёзга олтин бергандик. Яна олтин берсак бўлмас, раъийят нима дейди?" дебди. Узоқ мунозаралардан сўнг Вазири Аъзам сўзга турибди. "Жаноби Олийларининг саҳоватлари кенглиги, қўллари очиқлиги ҳаммага маълум ва машҳур, маслаҳат кенгаши бир овоздан қуйидаги қарорга келди: Олтиндай қимматли доривор пиёз келтирганида олтин бердик. Саримсоқ унданда қимматли эканини билган ҳолда яна олтин берсак бўлмас. Ундан яхшироғини туҳфа этамиз" дебди. Подшоҳ "не берамиз?" деса... "Бу сафар биз пиëз берамиз, ПИËЗ" дебди)))... Салим АЙЮБИЙ T.me/Softib_softabobat

МУХЛИСЛАР ФИКРИ Сизлардан келган мактубларни яна ўзингизга туҳфа этиш учун бошлаган хайрли лойиҳамиз давом этади. Бугунги хат муаллифи бир акамиз бўлиб, бу киши бизнинг совунлардан шифо топганларини маълум қилибдилар ва бундан бошқалар ҳам хабардор бўлишини хоҳлаб, бизга ёзиб қолдилар. Биз эса, доимгидек, ўз анъаналаримизга содиқ ҳолда мактубни ўзгартиришларсиз тақдим этамиз (мактуб таҳрир қилинмади - таҳр) «Ассаламу алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Ман қисқа қилиб айтадиган бўлсам, оёғимга инфекция тушибми қичишадиган яра тошиб кўп безовта бўлиб юргандим. Кўп мазь кремлардан фойдаландим,апи терапия яъни ари чақтириб хам даволандим.Натижа билинмади. Кейин шу Соф Тиб шифо совунидан фойдаланишлик хаёлимга келиб, таваккул қилиб фойдаланиб кўрдим. Алхамдулиллах фойдаси 10-15 кунда билинди. Қичишиш сувланиш йўқ бўлиб тузалди алхамдулиллах. Албатта бу Аллохнинг изни билан шу шифо совуни сабаб бўлди. Сизларни хам яралар, тошмалар безовта қилаётган бўлса сизларга хам тасия қиламан. ТОШКЕНТДАН Муҳаммад

МАКТУБ Икки ойча олдин Сардоба бозоридан ўзим асалли совундан олгандим, онамнинг оёқ бўғинлари оғрирди, аслида онамнинг асалга жуда ихлослари баланд эканлиги учун ҳам ўша совундан олиб, шундан фойдалансинлар дегандим. Онам бир меча кундан кейин «оғриқларим тўхтаб, яхши бўлиб қолдим, ўзимни енгил ҳис қиляпман» деб, хозирда фақат шу асалли совундан фойдаланяптилар, албатта шифо топаётганларидан хурсанд бўлиб бошимиз кўкка етди, сизлардан миннатдормиз. БИЗ ҲАМ СИЗ ҲАРИДОРЛАРИМИЗДАН, ҚАДРДОНЛАРИМИЗДАН, ИШЛАБ ЧИҚАРИШИМИЗДА ДАЛДА БЎЛИБ ТУРГАН САҲИФАМИЗ ЎҚИГУВЧИЛАРИДАН МИННАТДОРМИЗ! ИККИ ОЛАМ САОДАТИНИ ТОПИНГ! https://t.me/Softib_softabobat

МАКТУБ: "Соф Тиб" совунлари ҳақида ҳамма гаплар ва ҳусусиятлари ёзиб бўлинганга ўхшайди. Шунга қарамай, мен ҳам ўз фикрларимни билдиришимга ижозат берасиз. Биласизми, бу совунларнинг ҳали қанча биз билмаган ва очилмаган қирралари бор! Эшитганмисиз, ерда қандай моддалар мавжуд бўлса, инсон вужудида ҳам шундай моддаларнинг алюминдан бошқа барчаси бор. Шу сабаб, алюмин инсон вужудига аралашиб, сингиб кетмайди. Шунинг учун алюмин идишлар ва қошиқларидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Инсониятни мукаммал мавжудод қилиб яратилгани учун вужудимизга кираётган кераксиз ҳар-ҳил моддаларни иммунитетимиз курашиб енгиб юборади. Вужудимизга ёт бўлган моддалардан доимий фойдаланаверсак имунитетимиз доимий курашишда давом этади ва вақт ўтган сари чарчайди, натижада инсоннинг эрта қаришига олиб келади. Энди эътибор қилинг(!), хозирги кунда биз фойдаланаётган парфюмерия маҳсулотларининг 80% кимёвий моддалардан тайёрланади. Асли "Соф Тиб" совунларининг шифобахш эканидан ҳайратланишимизнинг сабаби эса, табиийликдан қанчалар узоқлашганимизга далолат қилади. Масалан: “Қора седана” шампунини олайлик, табиийки, седананинг фойдасини ҳамма билади, ўлимдан бошқа нарсага шифо дейилади. Зауйтун ёғининг ҳам шифобахш эканлиги ҳеч кимга сир эмас, ҳатто, Қуръонда ҳам шифобахшлигининг хабари берилган. Мен "Соф Тиб" маҳсулотларини реклама қилмоқчи эмасман, лекин, барча юртдошларимизга маслаҳатим шу-ки, пардозми, истеъмол учун озиқ-овқатми, ичимликми, имкон қадар табиийларидан фойдаланишни тавсия қиламан! “Соф ТИБ” асосчилари айтганларидек, ўз соғлигингиз қадрига ўзингиз етинг! Катта ҳамшира Ферузабону. https://t.me/Softib_softabobat

АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! https://t.me/softabobat

Муҳаммад Икром ака саҳифаларидан: Salim Ayyubiy, СИЗНИНГ МАХСУЛОТИНГИЗДАН "ШИКОЯТ" ҚИЛИШДИ)) - БОШИМГА ПЎРСИЛДОҚ ЯРАЛАР ТОШИБ БЕЗОВТА ҚИЛМОҚДА, РОЗЗА ҚИЧИШАЯПТИ, ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ЯХШИ МУТАХАССИС ҚАЕРДА БОР? - Muhammad Said НИ АПТЕКАСИГА БОРИБ SOF TIB СОВУНИНИНГ САРИМСОҚЛИГИДАН ОЛИБ БОШИНГИЗНИ ШУ СОВУНДА ҲАР КУНИ ЮВИНГ. 5 кундан сўнг; - яхшимисиз, совун шифо бўлдими? - ээ қўйинге, бунақамасдее - тинчликми? 😳 - мазза қилииб бошимни қашлааб юргандим, бугундан бошим қичишмай қолди, ярадан асар ҳам қолмабди 😊👍 Шундай соф табиий махсулот ишлаб чиқариб инсонларга манфаат етказаётган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин, ризқларига барака берсин. Мен ҳам бу дуоларга #ОМИЙН деб турдим ва маслаҳатим ўзини оқлаганидан #АЛХАМДУЛИЛЛАХ деб Аллоҳга хамд айтдим. Ҳа, барча дардларга Аллоҳ шифо беради, фақатгина сабабини тўғри қилсак бўлди.

“СОФ ТИБ” Сут Асал Бодринг Алоэ Орхидея Зайтун Шоколад Атиргул Кокос Дафна Яна қанча давом эттирайлик? Булар-ҳаммаси маҳсулот
+1
“СОФ ТИБ” Сут Асал Бодринг Алоэ Орхидея Зайтун Шоколад Атиргул Кокос Дафна Яна қанча давом эттирайлик? Булар-ҳаммаси маҳсулотларимиздаги табиий ҳидлар. Биз кимё ишлатмаймиз. Маҳсулотларимизга қўшиладиган табиий асал, шоколад, қаҳва, сутларнинг ўз ҳидлари ва эфир мойларининг ҳуш бўйлари. Ҳоҳ хонангизга, ҳоҳ маркабингизга ҳар-ҳилидан қўйиб, алмаштириб туринг, ростдан ҳам кайфиятингиз кўтарилиб, руҳан чарчамайсиз. Ўзим деярли ҳар куни янгисидан қўйиб оламан. Сизларга ҳам тавсия қиламан. Алмаштириб турмасангиз, димоғингиз биттасига ўрганиб қолади ва сиз "ҳиди йўқолиб қолди" деб ўйлайсиз, аслида эса, гупурaётган бўлади. http://T.me/Softib_softabobat

ТАШАККУРНОМА Мен доим телеграм канали орқали “Соф табобат“ янгиликларини кузатиб бораман, “Соф тиб“ совунларини қўл иши деб тавсия қилганингларда ҳурсанд бўлиб, “бўлса ўзимизга бўлсин пулимиз ҳам ўзимизникиларга қолсин“ деб ўзимизда ишлаб чиқарилаётгани учунгина ҳар биридан тўрт донадан сотиб олган эдим, совунлардан фойдаланиб кўрганимдан кейин ҳақиқий мижозга айландим. Айниқса зайтунлиги менга жуда мақбул бўлди. Ҳозир бошимга ҳам умуман шампунь ишлатмай қўйдим шу совунни ўзи сочларимга ҳам жило бериб кифоя қилияпти, кимга қанақа билмадиму ётишимдан олдин албатта зайтунлигидан фойдаланаман эрталаб уйғонганимда ниҳоятда ўзимда енгиллик ҳис қиламан. Орада олдин ишлатиб юрган совунларимдан ҳам фойдаланиб кўрдим лекин зайтун совунидай натижа бермади, бу совунларингга ўргатиб қўйиб эртага йўқ ишламаябмиз демасанглар бўлди деган ҳавотирим ҳам йўқ эмас Аллоҳ бардавом қилиб топганингларга баракасини ёғдирсин. Эртага унақа совун чиқмаяпти деб қоласизлар деган ҳавотирим борлиги ун ҳам кўпроқдан сотиб олиб заҳирага ҳам олиб қўйияпман, ҳаммага нарҳини оширсанглар ҳам бизга ўхшаган мухлис мижозларга арзонроқ бериб туринглар барака топгурлар, ҳақларинга дуода бўламиз. Ёсинхон. @sof_tibb http://T.me/Softib_softabobat

Биз билан боғланиш учун: T.me/Softib_softabobat

МУХЛИСЛАРДАН МАКТУБ Ассалому алайкум ҳурматли диндош -ҳамюртлар. Мен яхши ният билан "Соф табобат"чиларга мактуб ёзиб жўнатяпман. Ҳамюртларимизга ҳавола қилишади деган умиддаман. Мен бу мактубим билан "Соф тиб" маҳсулотлари яхши экан, фойдали экан деб мақтамоқчи эмасман. Мен савдогар одамман, ривожланган мамлакатларда парфюмерия маҳсулотларининг энг обрўлиси ва нарҳлари бўйича ҳам устун турадигани-шу қўл иши бўлган табиий совун шампунлар эканига гувоҳман. Хозирги вақтда ривожланиш тобора юксалиб боряпти, чет эллардан ҳар-ҳил, чиройли, рекламалари кишини ўзига тортадиган маҳсулотлар кириб келяпти ва биз бу нарсалардан фойдаланяпмиз. Отам раҳматли айтардилар, "ўғлим, олдинлари барча маҳсулотлар инсонлар учун ишлаб чиқариларди, хозирга келиб даромад учун қилиняпти. Шундай экан бир мулохаза қилиб кўрайлик, биз таркиби маълум бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиб, фойдаланиб, кимларнидир бойитганимиз яхшими ёки фарзандладимизнинг, ўзимизнинг саломатлигимиз учун фойдали бўлган маҳсулотларни ишлатиб юртимиз ривожи учун ҳисса қўшганимиз яхшими!? Мен бу мактубни ёзишдан олдин, кўнглингизга олмайсизлар деган умиддаман. Шу "Соф тиб" совунини Туркияда бир танишимга бериб, текширтириб беришини илтимос қилдим. Ҳақиқатдан ҳам шифобахш эканига ишонч хосил қилиш учун. Совунни олиб кетиб қўнғироқ қилди, ҳақиқатдан тирик ҳужайралик, инсонга фойдаси катта эканини айтди. Энди-хулоса ўзингиздан. Аҳрор Абдуллоҳ ўғли.

МУХЛИСДАН МАКТУБ Доктор бўлганим учун дорилик ҳусусияти бор деган нарсаларга диққат билан қарайман, ишончим хосил бўлмаса, эъ
МУХЛИСДАН МАКТУБ Доктор бўлганим учун дорилик ҳусусияти бор деган нарсаларга диққат билан қарайман, ишончим хосил бўлмаса, эътибор бермайман. Бир касалим "икки йилдан бери иккала қулоғимнинг орқасига майда тошмалар тошади ва ачишиб ёқимсиз таассурот беради, дерматолог дори ёзди, суркаб юрибман, фойда бермади" деди. Кейин. Кейин шу СОФ ТИБни совунини тавсия қилдим таваккалдан. Уч кун ўтиб телефон қилди, "Дўхтир тошмам кетиб колибди, нима у совун?" деб... Шундан билдимки, совун антисептик таъсирга эга. СИНОВДАН ЯХШИ ЎТДИ😁😁

Анорли билан шоколадлигидан олдим. Натижа берди, ташаккур! Маҳсулотларингизни "рекламага муҳтож эмас" деб биламан. Хайрли ва
+1
Анорли билан шоколадлигидан олдим. Натижа берди, ташаккур! Маҳсулотларингизни "рекламага муҳтож эмас" деб биламан. Хайрли ва барокотли бўлсин! Настарин Ифорзода

Ўғлим Муҳаммад Содиқнинг сочи тўкила бошлаганини эшитганимдан кейин саримсоқли Sof совуни, ёғи ва шампунидан олиб бердим. Суб
+1
Ўғлим Муҳаммад Содиқнинг сочи тўкила бошлаганини эшитганимдан кейин саримсоқли Sof совуни, ёғи ва шампунидан олиб бердим. Субҳаналлоҳ, қисқа муддат ичида соч тўкилиши бутунлай тўхтабди. Sof маҳсулотлари 100% табиий бўлиб, қўл меҳнати билан тайёрланади. Sof маҳсулотлари ичида ўзингизга кераклисини бемалол танлаб олишингиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Muhammad Temur A'zam https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=4324898070917524&id=100001921210615

ИБРАТ: Мусулмон бўлмаганларга турмушга чиқишнинг оқибати! @softabobat

ТАШАККУРНОМА Келаётган мактублар ичида ажоиб, самимийси бу бўлди: Ассалому алайкум. Алҳамдулиллаҳ ишонсез анор совун ишлатганимдан кейин Аллоҳни қудрати билан роса зўр таъсир қилиб юзимдагилар қуриб тушиб юзим роса чиройли бўлиб кетяпти алҳамдулиллаҳ. Юзимдаги кичкина угридан кейингими тошмадан кейинги доғми билмадим аммо йўқолиб кетяпти. Юзларим таранг тортилиб юзим оппоққина бўлиб қоляпти. Уйдагилар ҳам айтишяпти. Алҳамдулиллаҳ Роббимга. Сизни сабаб қилиб юзимдаги проблемалар ҳам йўқолиб кетяпти. Совунлар жуда ажойиб фойдалик таъсир қилди. Илоҳим Аллоҳ қилаётган ишларингизга аввало барака берсин инсонлар манфаати йўлида чарчамен. Бу дунёда яшаш ҳам аслида Аввало Аллоҳ розилиги йўлида одамларга манфаати текканидир. Сизга ташаккурлар бўлсин. Рекламада мени ёзганими қўйинг инсонлар фойдани нимада эканлигини билишсин Бир гап айтеми юзими даволейман деб тўлатган пулларими ҳисобласам..... Даволанмаган бормаган жой йўқ ичидан ҳам ташидан хам даволатдим барибир тошаверди Докторлар хам бирнарсалар ёзди олдим хаммасини бўлмади Сизни совуниздан бошқа нарса ишлатмаяпман хозир.юзим алҳамдулиллаҳ анча яхши.2 кун бўлди анор совун ишлатганимга. Юз хам инсонни зийнати ўз холигп ташлаб қўйиб бўлмайди. Хали хам юз учун олган нарсаларим уйда тўлиб ётибди хали очилмагани хам кўп. Хатто суроги хам ўтиб кетди милион милион сарф бўлиб кетди Алҳамдулиллаҳ совун яхши, Фойда беряпти Юз учун озиқлантириш ва бошқа бирқанча кремлар хам таёрласангиз бўларкан. Аллоҳ мададкор бўлсин сизга... (ИСМларини ёзмадим) https://t.me/sof_tibb/453