cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги расмий Телеграм канали Манзил: 161200, Янгиқўрғон шаҳарчаси, Мустақиллик майдони,1-уй. Веб-сайт: http://yangikurgan.uz Эл. почта: [email protected]

إظهار المزيد
Uzbekistan21 689لم يتم تحديد اللغةالسياسة19 130
Advertising posts
499المشتركون
لا توجد بيانات24 hour
لا توجد بيانات7 يوم
لا توجد بيانات30 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

[Переслано из Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати] [ Фотография ] Ҳурматли, обуначилар! Сизларга кўп йиллик ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва бундан кейин ҳам туманда рўй бераётган янгиликларни кузатиб боришингиз учун Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг янги расмий каналига таклиф этамиз! Янги каналга қуйидаги ҳавола орқали уланиб олишингиз мумкин: https://t.me/yangiqorganhokimligi
إظهار الكل...
Нанай маданият марказида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ўтказилаётган «Маданият карвони» ҳамда «Маънавият фестивали» бошланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мансур Жумаев, киноактёрлар Ҳилол Насимов, Зухриддин Режаметов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод,  Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси Муқаддас Мамадалиева, Ўзбекистон Давлат сатира театри актёри Ғулом Эрназаров,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилла Ҳолиқов, "Ниҳол" мукофоти совриндори Ирода Искандарова,  "Сурхон" гуруҳи хонандалари  Илхом Маматалиев ва Ирода Бўтаева,  Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Бекзод Эшонов  ҳамда эстрада хонандаси Кумуш Мўминовалар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.
إظهار الكل...
#live Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими Бобур Бобомурод ўз шеърлари билан томошабинларни хушнуд этмоқда.
إظهار الكل...
#live Халқ севган актёрлар Фотима ҳамда Зухриддин Режаметовлар наманганликларга алоҳида эҳтиромларини изҳор этдилар.
إظهار الكل...
ҲУРМАТЛИ ЁШЛАР! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорига мувофиқ, 2023/2024 ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича ТАНЛОВДА иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганлигини эълон қиламиз. Танловда мазкур қарор талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва/ёки ўтаётган, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган  умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун my.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома юқоридаги веб-сайтда келтирилган.
إظهار الكل...
🌤🌦 Бугун Наманганда ёмғирли об-ҳаво кузатилади ▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 24 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 12-17° бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9°илиқ бўлади.
إظهار الكل...
Диққат, диққат! ✅ Ҳурматли тумандошлар, Янгиқўрғонда 24 октябрдан 29 октябргача «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида «Маданият карвони» ҳамда «Маънавият фестивали» ўтказилади. 📌 Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мансур Жумаев, киноактёрлар Ҳилол Насимов, Саид Мухторов, Зухриддин Режаметов,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод,  Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси Муқаддас Мамадалиева, Ўзбекистон Давлат сатира театри актёри Ғулом Эрназаров,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асатилла Ҳолиқов, "Ниҳол" мукофоти совриндори Ирода Искандарова,  "Сурхон" гуруҳи хонандалари  Илхом Маматалиев ва Ирода Бўтаева,  Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Бекзод Эшонов  ҳамда эстрада хонандаси Кумуш Мўминовалар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтади. 🗓 Тадбирлар 24 октябрь куни Нанай Маданият марказида соат 10:00да, 2-сонли касб-ҳунар  мактабида соат 15:00да бӯлиб ўтади.

Ҳурматли, обуначилар! Сизларга кўп йиллик ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва бундан кейин ҳам туманда рўй бераётган янгиликларни кузатиб боришингиз учун Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг янги расмий каналига таклиф этамиз! Янги каналга қуйидаги ҳавола орқали уланиб олишингиз мумкин: https://t.me/yangiqorganhokimligi
إظهار الكل...
Диққат, эълон! Навбаҳор футбол клуби мухлислари учун ажойиб янгилик!
إظهار الكل...