cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

"ШИФОКОР МЧЖ" Шифохонаси

,,Шифокор,, мжч шифохонаси расмий канали! Гурухимиз: @shifokor_m_ch_j @Soglom_hayot_ShahrihonTTB Мурожат учун: +998952011448 Бизнинг манзил:Андижон вилоят Шахрихон тумани "Шифокор" шифохонаси Му́лжал: Собик эски пахта завод санаторияси.

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
209
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бугун тумандаги “Зитория халқ табобати” МЧЖ да содир бўлган портлаш оқибатида Туманлараро Қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлар марказига соат 11:45 жами 11 нафар бемор келтирилди. 1 нафари воқеа жойида вафот этганлиги аниқланди. Ётқизилган барча беморлар тегишли мутахасислар ва текширувлардан ўтказилди. Ётқизилган беморларнинг 3 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ўтказилди. 4 нафарига саломатлиги қониқарли холатда бўлганлиги сабабли уйга рухсат берилди. Хозирда 4 нафар беморлар туман марказий шифохонасида даволаш ишлари олиб борилмоқда. Улар қониқарли холатда. Ижтимоий тармоқларда ўлимлар сонини ортиб бораётганлиги тўғрисидаги маълумотлар асоссиз эканлигини билдирамиз. Шахрихон туман тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати.
إظهار الكل...
​​Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Азиз шифокор ва ҳамширалар! Сизларни кириб келаётган Янги – 2022 йил билан чин юракдан қутлайман! Халқимиз саломатлиги йўлида билим ва иқтидорингиз, куч-ғайратингизни бағишлаб, кечани кундузга улаб, садоқат билан қилаётган меҳнатларингиз таҳсинга сазовордир. Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек: “Инсон саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонларидир”. Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ўзингизни аямай амалга ошираётган самарали саъй-ҳаракатларингиз – эзгулик ва олийжанобликнинг юксак намунасидир. Аминманки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва чексиз ғамхўрлик барчамизни жипслашиб, халқни рози қилишдек эзгу мақсадни амалга оширишга ундайди. Янги йил остонасида эл саломатлиги посбонлари бўлган – Сиз, азиз тиббиёт ходимларини қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, хонадонларингизга осойишталик ва файзу барака тилайман! Ойдин орзу-умидларингиз, яхши ният ва мақсадларингиз рўёбга чиқсин! Доимо халқ ардоғида бўлинг! Беҳзод МУСАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.
إظهار الكل...

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ АНДИЖОН АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ Бугунги шукуҳли дамларда Андижон аҳлини янги - 2022 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман. Дарҳақиқат, якунига етаётган 2021 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» вилоятимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан самимий табриклайман. Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Янги йилда хонадонингиздан чек¬сиз қувонч ва осойишталик аримасин!
إظهار الكل...
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Ғуломжонович Юсуповнинг Янги йил табриги ! 
إظهار الكل...
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Ғуломжонович Юсуповнинг Янги йил табриги ! 

Азиз шифокорлар, ҳамширалар, тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш тизими жонкуярлари!    Қадрдон дўстларим, хамкасбларим!    Хурматли отахонлар-онахонлар, опалар-сингиллар, акалар-укалар, беморлар !     Мана шу файзли оқшомда байрам дастурхони атрофида тўпланиб ўтирган сиз, ҳурматли юртдошларимни, бутун Андижон халқини янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилашни ўзим учун катта бахт, деб биламан.    Қадрдонларим, бугун биз…

Мана 2021- йилнинг хам охирги хафтаси, кунлари, дакикалари, сониялари утиб бормокда.... Бу йилда ушалмаган энг эзгу орзу ниятларингизга келаётган йилда эришмоклигингизни Аллох насиб этсин! Хар доим мартабангиз бунданда улуг булсин! Олингу олдирманг, доимо иззатда, хурматда, обру ва эьтиборда булинг! Хамиша оилангизда мехр- окибат, севги- мухаббат, бахт саодат хукм сурсин! Фарзандларингиз хар доим сизга факат рахмат, хурмат, обру эьтибор олиб келадиган булишсин!!! Ота - онангизнинг умрларига Аллохим умр , согликларига соглик кушсин !!! Бунданда юкори чуккиларни забт этиб , олга кадам ташлаб юринг!!! Аллохим бераридан колдирмасин. Келаётган янги йил оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик олиб келсин !!! ЯНГИ КЕЛАЁТГАН 2022- ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН !!! Хурмат билан «ШИФОКОР МЧЖ» рахбари Одилов Хасанбой Шухратбекович
إظهار الكل...
KАSB BАYRАMI MUBORАK АZIZ SHIFOKORLАR ! 14 noyabr - tibbiyot xodimlari kuni... Аziz tibbiyot xodimlari, ushbu qutluq kunlarda barchangizga mustahkam sogʼlik-salomatlik, hotirjamlik, baxt-saodat, oilalaringizga doimiy qut-baraka, toʼkin dasturxon, barcha ezgu niyatlaringiz yetib yurishlikni, bajarayotgan barcha amallaringizga xayr va baraka tilayman. Аlloh oppoq libosimizga doimo mos boʼlib yurishlikka, qoʼllarimizni yengil, zehnimizni oʼtkir boʼlishiga, xalqimizni rozi qila olishni barchamizga nasib qilsin! Bayramingiz muborak boʼlsin! Hurmat bilan, Shifokor mchj raxbari: Odilov Xasanboy
إظهار الكل...
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Омонмисиз, қадрдон... Янги тонг муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча булсин.
إظهار الكل...
​🌱⚘Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади? 🌱⚘Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тийн сурасини 1 оятида: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн: 1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. 🌱⚘Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга: 🌱1 — Қондаги холестерин миқдорини камайтиради; 🌱2 — Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади; 🌱3 — Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради; 🌱4 — Қарилик аломатларини кетказади; 🌱5 — Озуқа сифатида қўллашга қулай; 🌱6 — Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади; 🌱7 — Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағишлайди; 🌱8 — Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита; 🌱9 — Юракни қувватлантиради. 🌱10 — Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади
إظهار الكل...