cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Унутилган тарих

Унутилган тарих — Тарихга бир назар! Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг! Мурожаат учун: @rubicon1

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
13 086
المشتركون
-224 ساعات
-127 أيام
-19730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Викториян давридан 20 аср ўрталаригача Лондонни ваҳимага солган уюшган жиноий гуруҳ “40 фил” деб аталган. Ва у фақат аёлларни ўз ичига олади. Лондон, 1880 йиллар 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
12👍 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
1415 йил 25 октябр куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади. Французлар, асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар. Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди. Инглиз камони тис (yew) ўсимлигидан таёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди. Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар. Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “F@CK YOU”га ўзгариб кетади. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😁 16👍 8🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Исландияликлар ўз ватанларини шу қадар қаттиқ севишадики улар ўз аждодлари викинглар билан фахрланадилар ва бундан ҳақли равишда мағрурланадилар. Мени ҳайрон қолдирган факт ҳар бир исланд йигит ва қизи бундан минг йил олдин ёзилган исланд афсонасини, ёки исланд солномасини ўқиб бемалол тушуна оларкан. Чунки исланд тили деярли ўзгармаган. Менимча тарихни ана шундай сақлаш керак назаримда. Мана масалан, қайси биримиз "Қутадғу Билиг"ни шундай ўқиб тушуниб кета оламиз ёки ана яқинроқдан келайлик, "Бобурнома" ни шундай оргиналини ўқиб тўлиқ тушуниб ола оламиз? Қадимги тилимизни билиш учун камида филолог, лингвист олим бўлишимиз керак. Афсуски биз ҳозирги тилимизни ҳам секин-аста йўқотиб бораётгандаймиз гўё. Тилимизда гапириш тугул ҳатто кўпчилигимиз тўғри ёза олмаймиз ҳам. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
👍 34😢 9💯 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ливерпул драма мактаби талабала қизлари ўғил болаларни уриш санъати бўйича сабоқ олишмоқда. 1939 йил. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😁 17👍 2
Канал аудиторияси учун қизиқроқ контент яратишимиз учун сўровнома. Кўпроқ қандай ҳажмдаги постлар тайёрлайлик? Anonymous voting
  • Расмли ва қисқа ёзувли постлар
  • Узун постлар
  • Видеоли постлар
  • Ҳаммаси
  • Менга фарқи йўқ
  • Варианимни изоҳга ёзаман
0 votes
🔥 10👍 1
👉🏻 Ўз ҳаётини сақлаб қолиш таклифини уч маротаба рад этган полшалик ўқитувчи ва ёзувчи Януш Корчак Биринчи маротаба Януш Корчак немислар Полшани босиб олишдан олдин, ўзи ишлайдиган "Меҳрибонлик уйи" ни тарк этиб, у ердаги етим болаларни тақдир ҳукмига ташлаб, бошқа давлатга қочиш таклифини рад этади. Иккинчи марта у Варшавадаги геттодан ўз ватандошлари қолиб ёлғиз қочиш таклифидан бош тортади. Учинчи марта, "Меҳрибонлик уйи" нинг барча болаларини фашистлар концлагерга обориш учун поезда солаётганда юз беради. Фашистлардан бири ёзувчига яқинлашиб, ундан сўрайди: - "Қирол Матеуш" асарини сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Яхши китоб. Сизни озод қилишим мумкин. - Болаларничи? - Болаларни эса олиб кетамиз. Аммо сиз вагонни ҳозироқ тарк этсангиз бўлади. - Сизлар хато қиляпсизлар. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам ёмон эмас-ку! Бир неча кундан кейин Треблинка концлагерида ёзувчи ва етимхона болаларини газ камерасида заҳарлаб ўлдиришади. Ўлим олдидан Корчак иккита кичик болани қўлидан ушлаганча, болаларга эртак айтиб берган. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...

😢 30👍 6 3
Photo unavailableShow in Telegram
1910 йилда хавфсиз устара (бритва) кашфиётчичи Кинг Кэмп Жиллетт АҚШ нинг собиқ президенти Теодор Рузвельтга катта маош эвазига унинг Аризона штатидаги корпорациясига рахбар бўлишига таклиф қилади. Бироқ Рузвельт тадбиркор ихтирочининг таклифини рад этиб унга: -"Устара ихтиро қилган, лекин ўзининг мўйловини олмаган одамга унчалик ишонмаяпман" деган экан. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😁 15👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Италия армиясидаги хизматдан қочгани учун ҳибсга олинган, 20 ёшли Бенито Муссолини. Швейцария. 1903 йил, Кейин у социалист эди ва скрипка чалишни яхши кўрарди. Бироздан кейин эса фашистга ва Италия диктаторига айланди. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😱 15👍 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Славолюб Ковач 12 ёшли Югославиялик партизан. У иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларга қарши миллий озодлик ҳаракатларида иштирок этгани туфайли 1942 йилда асирга олинади. Фашистлар ундан партизанлик ҳаракатлари, уларни базалар қайердалиги ва командири кимлиги ҳақида сўрашади аммо бу ёш йигитча уларга лом-лум демайди. Шундан сўнг фашистлар унинг пешонасига юлдузча расмини ўйиб чизишади сўнгра отиб ташлашади. 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😢 21👍 7🔥 2💔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#uzb Болалар мусиқа мактабига айлантирилган Бухородаги масжид. 1970 йил, Ўзбекистон 🔎 @unutilgan_tarix
إظهار الكل...
😢 18🤬 11😱 6👍 4🔥 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.