cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Jizzakh innovation

Бошқарманинг асосий фаолияти: -Инновацион лойиҳаларни кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш; -вилоятнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш; -инновацион фаолият самарадорлигини ошириб бориш. ☎️(72) 2267006

إظهار المزيد
لم يتم تحديد البلدلم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
179
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

02:54
Video unavailableShow in Telegram
Diyor yangiliklari "Jamoat tartibi va fuqarolar xavfsizligini ta'minlashda Milliy Gvardiya Qo'riqlash xizmatining tutgan o'rni" mavzusida ilmiy-amaliy seminar 👉@JizzaxMTRK👈
إظهار الكل...
gvardiya-1.mp48.62 MB
إظهار الكل...
Йиғилиш ўтказилди.

Пахтачилик кенгаши қошидаги Шароф Рашидов тумани ишчи гурух аъзолари Х.Махсадов – ПСУЕАИТИ Жиззах илмий-тажриба станцияси директори, М.Султонов - ЖДПИ кафедра мудири, фан доктори, Б.Хайдаров - Лалмикор дҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Кенгаш аъзоси, Х.Абдурасулов - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими илмий ходими, Ф.Зубаев - Жиззах вилояти гидрометеорология бошқармаси 1-тоифали мухандис агрометеоролог, И.Аҳмедов, М.Абилқосимов, С.Исомиддинов…

Ш.Рашидов туман "Пахтачилик ишчи гурухи"нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Мазкур кенгайтирилган тартибда ўтказилган йиғилишда Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзоси “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ директорининг ўринбосари Қ.Ж.Жуманиязов иштирок этди. Йиғилиш давомида ҳудудда экилган пахта навларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос мақбулини танлаш, шунингдек, агротехник тадбирларнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш; пахта экилган майдонлардаги тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва самарали ер тайёрлашни ташкил қилиш; пахта экилган майдонларда органик ва минерал ўғитларнинг қўлланилишини яхшилаш; пахта экилган майдонларда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш; пахта экилган майдонларда замонавий биостимуляторларни қўллаш; пахта етиштириш жараёнида самарали суғориш тизимини ва тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш каби вазифаларни бажариш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
إظهار الكل...
إظهار الكل...
Пахтачилик кенгашида йиғилиш ўтказилди

Пахтачилик кенгаши қошидаги туман ишчи гурух аъзолари Х.Махсадов – ПСУЕАИТИ Жиззах илмий-тажриба станцияси директори, Б.Хайдаров - Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Кенгаш аъзоси, Х.Абдурасулов - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Тупроқ унумдорлигини бошқариш ва баҳолаш бўлими илмий ходими, Л.Мирзаев - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пахтачилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ф.Зубаев - Жиззах вилояти гидрометеорология бошқармаси 1-тоифали мухандис агрометеоролог, И.Аҳмедов…

Пахтачилик кенгаши қошидаги туман ишчи гурух аъзолари, И.Аҳмедов, М.Абилқосимов - инновацион ривожланиш бошқармаси бош мутахассислари, С.Исомиддинов - инновацион ривожланиш бошқармаси етакчи мутахассиси, Ш.Азимов - Шароф Рашидов тумани ҳокимининг ўринбосари, Қ.Хазратқулов - “Jizzax Industrial To‘qima” МЧЖ пахта кластери мутахассиси билан биргаликда жорий йилнинг 8 июл кунида Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида туман ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишдан сўнг туман ишчи гуруҳ аъзолари Шароф Рашидов тумани Учтепа ФХҲУда жойлашган “Тилов бобо” фермер хўжалиги раҳбари В.Тошбеков билан биргаликда пахта экилган майдонга ташриф буюрилди ҳамда дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилди. Маълумот ўрнида "Тилов бобо" ф/х жами 30,0 гектар ер майдонига пахтанинг Султон нави экилган. Фермер хўжалиги раҳбари 2022 йилда 120 тонна (40 ц/га) ҳосил олиш режалаштирган. Ишчи гуруҳи аъзолари фермер хўжаликларига пахта ҳосилини ошириш бўйича ўзларининг илмий ва меҳнат фаолиятидаги тажрибаларидан келиб чиқиб тавсиялар беришди.
إظهار الكل...
Пахтачилик бўйича тузилган ишчи гурух аъзолари Х.Махсадов - пахтачилик илмий тадқиқот станцияси рахбари, И.Аҳмедов - инновацион ривожланиш бошқармаси бош мутахассиси, Ш.Азимов – Шароф Рашидов тумани ҳокимининг ўринбосари биргаликда жорий йилнинг 6 июл кунида Шароф Рашидов туманидаги "Урдуш ота даласи" фермер хўжалигига ташриф буюришиб экилган пахта майдонида дастлабки ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Маълумот ўрнида "Замин ёғдуси" ҳудудида жами 55,0 га ер майдонига пахтанинг Бешқаҳрамон нави экилган. Пахта ҳосили айни вақтда гуллаш ва кўсак тугиш даврида ўсмоқда. Ишчи гурух аъзолари томонидан даланинг мелиоратив ҳолати, агротехник тадбирлари ва суғориш тармоқлари кўздан кечириб дастлабки ўрганиш учун керакли жиҳатларни аниқлаштириб олишди. Ўрганиш ишлари давом этади.
إظهار الكل...
Repost from MinInnovation
Жорий йилнинг 1 июль куни Жиззах вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари Жиззах вилояти Пахтакор туманида жойлашган "Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси" фаолияти билан танишди. Станция фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ва истиқболдаги режалар билан яқиндан танишилди. Жорий йилда илмий-тажриба станцияси томонидан молиялаштириш учун тақдим этилаётган пахтачиликда мутлақо янги инновацион лойиҳалар ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди. 📌Мазкур илмий-тажриба станциясида пахтакорларимиз учун бугунги кунда энг сўнгги селекция ютуғи бўлган "Пахтакор-1" ва "Пахтакор-3" навлари яратилган. @djizakinnovation
إظهار الكل...
🏢 Жорий йилнинг 1 июл санасида Жиззах вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари Жиззах вилояти Пахтакор туманида жойлашган "Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси" фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюришди. 💡 Ушбу станция фаолияти, илмий тадқиқот ишлари ва келажакда амалга оширилиши режалаштирилган фаолияти билан яқиндан танишилди. Жорий йилда илмий-тажриба станцияси томонидан молиялаштириш учун тақдим этилаётган пахтачиликда мутлақо янги инновацион лойиҳалари ўрганилиб тегишли тавсиялар берилди. 🌱 Маълумот ўрнида... (🧬Ушбу илмий-тажриба станциясида пахтакорларимиз учун бугунги кунда энг сўнгги селекция ютуғи бўлган "Пахтакор-1" ва "Пахтакор-3" навлари яратилган.) Telegram sahifamiz👉 https://t.me/djizakinnovation
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Батафсил — юқоридаги #инфографикада. Facebook|Instagram|Twitter
إظهار الكل...
Repost from MinInnovation
Photo unavailableShow in Telegram
#infografika Тошкент шаҳрида барпо этилган "INNO" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини 4 та ҳудудда ташкил этиш бўйича инфографика ☝️☝️ @mininnovation
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.